Узбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тошкент электротехника алока институти


Стратегик маркетингни режалаштириш


Download 142.45 Kb.
bet7/25
Sana01.11.2023
Hajmi142.45 Kb.
#1736484
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25
Bog'liq
Узбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тошкент электр-fayllar.org

Стратегик маркетингни режалаштириш.
Бозор шароитида бошкарувнинг асосий субъекти сифатида бозор инфратузилмасининг элементи булиб намоён булувчи фирмани таъкидлаш мумкин. Бу холда фирма деганда, хужалик юритиш зонасига кирувчи, товар бозорида мавжуд булган талабни кондириш даражасида катор функцияларни амалга оширувчи хужалик иктисодий тизими тушунилади. Шу бир вактда хар кандай фирма фаолиятнинг туридан катъий назар бозор шароитида самарали ишлаши учун ёки бозорда куйидагиларга эга булиши керак:
-фаолият стратегияси;
-стратегик максадларга эришишни таъминловчи бошкарув
концепцияси;
-фирма фаолиятининг мезонларига нисбатан оптимал булган
бошкарув концепциясини амалга ошириш модели;
-стратегик режалаштириш ва бошкариш жараёнларига
маълумотли хизмат курсатиш тизими.
Аслида фирма стратегияси фирма уз фаолиятида ечимларни кабул килишда риоя киладиган коидалар йигиндисидир. Булар фирма учун куйидаги туртта гурухдан иборатдир.
1.Хозирда ва истикболда фирма фаолиятининг натижаларини бахолашда фойдаланиладиган коидалар гурухи. Ушбу гурухнинг сифатли томони мулжал, сон жихати эса топширикни ташкил этади.
2.Фирма ассортименти, сотиш бозорлари ва истеъмолчилари, ракобатчилик приёмларини белгиловчи коидалар гурухи. Бу гурух махсулотли-бозор стратегиясини намоён этади.
3.Ташкилий концепцияни акс эттирувчи фирма ичидаги муносабатлар ва тартиб-коидалар гурухи.
4.Бошкарувнинг асосий тезкор приёмларини акс эттирувчи кундалик фаолиятни ташкил этиш коидалари гурухи.
Эркин бозор муносабатлари шароитида стратегия куйидаги узига хос хусусиятларга эгадир.
1.Стратегия албатта тезкор харакат билан якунланмаслиги керак.Стратегияни ишлаб чикиш фирманинг усиши ва мустахкамланишини таъминловчи умумий йуналишларни белгилаш билан якунланади.
2.Ифодаланган умумий стратегия изланиш услуби билан стратегик лойихаларни ишлаб чикишда фойдаланилиши керак.
Стратегия маълум участкаларда имкониятларни мужассамлаш хамда стратегияга мос келмайдиган бошка имкониятларни улоктиришни таъминлаши керак.
3.Реал вазият корхонани мулжаллаган максадига етказди дегунча стратегияга зарурат колмайди.
4.Стратегияни ишлаб чикиш одатда мукобиллар тугрисида умумлаштирилган ва тулик булмаган маълумотлар шароитиида амалга оширилади.
5.Стратегик режани излаш максадида конкрет мукобилларни аникланиши давомида аник маълумотлар хам пайдо булади.Шундай килиб стратегиянинг мувофикли ишлатилиши аксий алокаларсиз мумкин эмас.
6.Мулжал фирманинг максадини ташкил килса, стратегия эса максадларга эришиш воситаси булиб хисобланади.Мулжал алмашганда стратегия хам узгаради. Стратегия ва мулжаллар бошкарув иерархиясининг погоналари ва фаолият вазиятига караб уз жойларини алмашишлари мумкин.

Download 142.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling