Узбекистон республикаси адлия вазирлиги 100047, Тошкент шахри, Сайилгох куча си, 5-уй


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/22
Sana18.06.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1564675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Маркшейдерлик йурикномаси 88 бет

 
§ - 2. Умумий талаблар
2. Мазкур Йўриқноманинг талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдали 
қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, 
ишлатиш, консервация қилиш ва тугатиш ишларини амалга оширувчи, ташкилий-
ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилотлар (бундан буён 
“Ташкилотлар” деб юритилади), якка тадбиркорлар, шунингдек ер қаъридан фойдали 
қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланадиган объектлар 
учун мажбурий ҳисобланади. 
3. Ўзбекистон Республикаси “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунининг
33-моддаси талабларига биноан, ер қаъри бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ 
бўлган ишларни хавфсиз олиб борилишини таъминлаш бўйича асосий талаблардан бири 
ишларнинг технологик цикли ва хавфли вазиятни жойлаштиришни таъминлаш учун 
зарур ва етарли бўлган геологик, маркшейдерлик ва бошқа кузатувларни олиб бориш 
саналади. Қонунининг 33-моддасига биноан, ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан 
фойдаланиш жараёнида геологик, маркшейдерлик ва бошқа ҳужжатларнинг 
юритилишини ва уларнинг сақланишини таъминлаши керак. 
4. Маркшейдерлик ишларини амалга ошириш фаолияти қуйидагиларни ўз ичига 
олади: 
кон қазилмалари ва ер ости иншоотларининг фазовий-геометрик ўлчамлари, 
уларнинг параметрларини, ўрнашган жойини ва лойиҳа ҳужжатларига мослигини 
белгилаб бериш; 
кон ажратилган майдонларнинг ҳолатини кузатиш ва уларнинг чегараларини 
асослаб бериш; 
кон-графика ҳужжатларини юритиш; 
кон қазилмалари ҳажмларининг ҳисоби ва уларни асослаб бериш; 
хавфли зоналарни ва кон қазилмалари, бинолар, иншоотлар ва табиий объектларни 
ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларнинг таъсиридан муҳофаза қилиш 
чораларини белгилаш. 



5. Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик талабларини амалга ошириш учун, 
ташкилотлар ўз таркибида мустақил таркибий бўлинма – маркшейдерлик хизматини 
ташкил этишлари (ташкил этадилар) ёки шартнома асосида ушбу фаолият турини амалга 
ошириш ҳуқуқига эга бўлган бегона ташкилотларни жалб қилишлари мумкин.
Маркшейдерлик хизматининг раҳбари (бош маркшейдер) бевосита ташкилот 
раҳбарига бўйсинади. 
6. Маркшейдерлик хизмати ходимларининг сонини белгилашда фойдали 
қазилманинг турини, коннинг геологик тузилишини, кон-техник омилларни, кончилик, 
конни кавлаш, қурилиш-монтажлаш, қурилиш ва маркшейдерлик ишларини юритиш
ҳажми ва технологиясини, кон ва ер қайтаргичларининг майдонини, уларнинг 
ободонлаштирилганлигини, объектларнинг олислигини, очиқ усулда қазиб олиш 
ишларида эса – минтақанинг иқлим шароитларини, кончилик ишлари ва ер қаърини 
муҳофаза қилиш хавфсизлиги таъминланганлигини ҳисобга олиш тавсия этилади. 
7. Топографик-геодезия ва маркшейдерлик ишлари тегишли лойиҳа ҳужжатларига 
асосан белгиланган тартибда амалга оширилади. Маркшейдерлик ишларининг сифатини 
ошириш учун маркшейдерлик ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳалар тузиш 
тавсия этилади. 
8. Маркшейдерлик ўлчамларига ишлов бериш ва кон-графика ҳужжатларини 
юритиш ишларини компьютер технологиялари ёрдамида амалга ошириш мумкин. 
9. Маркшейдерлик ўлчамлар натижаларига ишлов бериш бўйича дастурий 
маҳсулотларни яратиш учун илмий ташкилотларни жалб этиш тавсия этилади. 
10. Маркшейдерлик ишларини бажараётган пайтда бегона ташкилот ишларни ва 
бажарилган ишлар тўғрисидаги техник ҳисоботларни ва қуйидаги материалларни қабул 
қилишни амалга оширади: 
координатлар каталоглари ва пунктлар баландлиги – ер юзасида маркшейдерлик 
таянч тармоқлари қурилганда; 
ўлчовлар журналлари, ҳисоб-журналлари, координатлар каталоглари ва пунктлар 
баландлиги ахборатномалар – ер ости маркшейдерлик таянч тармоқларини қурганда; 
юза хариталарининг дубликатлари, координатлар ва нивелирлаш пунктлари 
баландлигининг каталоглари – ер юзаси съёмка қилинганида; 
планларнинг асл нусхалари, ўлчамлар журналлари, ҳисоб-журналлар ведомостлари 
- саноат майдонлари ва кон қазилмалари съёмка қилинганда. 
11. Маркшейдерлик ишларини амалга ошириш лойиҳаларини амалга ошириш 
бўйича бериладиган материалларнинг рўйхатини буюртмачи билан келишилган ҳолда 
белгилаш мумкин. 
12. Конни очиқ ва ер ости усулларида биргаликда қазиб олиб олиш чоғида 
маркшейдерлик ишлари лойиҳалаштириш, очиқ ва ер ости кон қазилмалари планларини 
тўлдиришнинг ягона муддатлари ва ер юзасини ҳам, ер ости кон қазилмаларини ҳам 
съёмка қилиш ягона масштабини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. 
13. Ер қаъридан фойдаланганда маркшейдерлик журналлари юритилади, ва унга 
маркшейдерлик хизмати ходимлари лойиҳа ҳужжатида белгиланган оғишларни ва 
уларнинг ваколатига кирадиган вазифалар бўйича зарур огоҳлантиришларни киритиб 
борадилар. 
14. Ер қаърини муҳофаза қилиш ва ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган 



ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадларида, маркшейдерлик кўрсатмалари, 
улар кимларга юборилган бўлса, ўша масъул
шахслар томонидан ижро этилади. 
15. Маркшейдерлик хизмати геодезия ва маркшейдерлик таянч тармоғининг 
ҳолатини ва топографик планларнинг, аҳоли турар жойининг замонавий ҳолатига 
мослиги картограммасини ҳисобга олиш журналини юритади. 
16. Маркшейдерлик ишлари кон ишларини хавфсиз олиб бориш бўйича 
белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда бажарилади. 
17. Маркшейдерлик ишлари олиб борилганда ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва 
уни муҳофаза қилиш, кон ишларини хавфсиз олиб бориш учун етарли бўлган ўлчамлар 
ва ҳисобларнинг тўлиқлиги ва аниқлиги таъминланади. 
18. Зарур ҳолларда, маркшейдерлик ишларини амалга ошириш учун лицензияга эга 
бўлган бегона ташкилотлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўлчамлар 
натижаларининг текширувини ўтказиб туриш тавсия этилади. 
19. Кон-график ҳужжатларни юритиш, ер юзасини съёмка қилиш объектлари 
бўйича ҳам, ҳавзалар, кон-саноат ҳудуди ёки алоҳида кон доирасида кон қазилмалари 
бўйича ҳам, координатлар ва баландликлар ягона тизимида ҳам амалга оширилади. 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling