Узбекистон республикаси халқ таълими вазирининг буйруғИ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим


Республика ўқув-тарбия муассасалари учун алоҳида лавозимларни киритиш


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/9
Sana03.02.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1149744
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5454185948512263120

Республика ўқув-тарбия муассасалари учун алоҳида лавозимларни киритиш
МЕЪЁРЛАРИ
1. Алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож 
болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда (бундан буён матнда Муассаса 
деб юритилади) ҳар бир гуруҳ учун, дам олиш ва байрам кунлари ўрин алмаштиришни 
ҳисобга олган ҳолда 2,4 бирликда тарбиячи лавозими киритилади.
2. Муассасада мавжуд тарбиячилар ичидан биттасининг иш ҳақига тегишли 
кўшимча белгиланган ҳолда катта тарбиячи этиб тайинланади.
3. Муассасада жиҳозланган физика ёки кимё хоналари мавжуд бўлганда, ҳар бир 
ўкув-лаборатория хонаси учун 1,0 бирлик лаборант лавозими киритилади.
4. Биноларнинг фойдаланиладиган ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, 
йўлаклар, зинапоялар, фаоллар зали, спорт зал ва ётоқхоналар ҳамда ўқув синфлари 
майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 250 кв.м. тозалаш майдони учун 0,5 бирлик 
ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.
5. 100 нафаргача бола мавжуд бўлган ҳар бир ётоқхона биносига тунги 
навбатчилик учун 2,0 бирлик тарбиячи ёрдамчиси лавозими белгиланади, агар 
ётоқхонадаги тарбияланувчилар сони 100 нафардан ортиқ бўлса, кейинги ҳар 100 нафар 
тарбияланувчи учун қўшимча 2,0 бирлик микдорида тарбиячи ёрдамчиси лавозими 
белгиланади.
6. Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган муассасаларда иситиш 
мавсумида (5 ой) ўт ёқувчи лавозими:
локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган ҳар 
бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 2,0 бирликдан, табиий газ 
ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъий назар) 
ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 1,0 бирликдан;
алоҳида кичик қозонлари билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда 
жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 
6 тагача бўлса 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортиқ бўлса, 2,0 бирликдан;
иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 5 дона печ учун
1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (лекин муассаса учун 0,5 бирликдан кам 
бўлмаган ҳолда) киритилади.
Бундан ташқари, печка орқали иситиладиган, иссиқ сув билан доимий таъминланиб 
туриладиган муассасалар учун юқоридаги 1,0 бирлик ўт ёқувчи лавозимларидан биттаси 
бутун йил давомига киритилади.
7. Биноларга хизмат кўрсатувчи ва комплекс таъмирлаш бўйича ишчилар 
лавозимлари қуйидагича белгиланади:
ҳар 500 ёритиш нуқталари (выключатель, розетка ва короба) (таълим муассасаси 
балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун 1,0 бирлик ҳисобидан


келиб чиққан ҳолда, бироқ муассасада 0,5 бирликдан кам бўлмаган миқдорда 
электромонтёр лавозими;
сув қувурлари ва канализация тизими билан жиҳозланган ҳар 2000 кв.м. 
фойдаланиладиган майдон учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан (мутаносиб) ҳолда, 
бироқ мактаб-интернатда 0,5 бирликдан кам бўлмаган чилангар-сантехник лавозими;
муассаса учун 1,0 бирлик бинони таъмирлаш ва комплекс хизмат кўрсатиш бўйича 
ишчи лавозими белгиланади.
8. Муассасада 300 нафардан ортиқ ўқувчилари мавжуд бўлганда, 2,0 бирлик 
ошхона ишчиси лавозими киритилади.
9. Муассасада юк транспорти, автобус, микроавтобус ёки автомобиль мавжуд 
бўлган ҳар бир соз автотранспорт воситаси учун 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими 
киритилади.
10. Муассасада ҳаммом мавжуд бўлганда 1,0 бирлик ҳаммом ишчиси лавозими 
киритилади.
11. Муассасада ётоқхона мавжуд бўлганда ҳар бир алоҳида жойлашган ётоқхона 
учун 1,0 бирлик бино коменданти лавозими киритилади.
12. Муассасанинг қоплама тўшалган (асфальт, бетон, брусчатка) ҳамда спорт 
майдонларининг ҳар 2500 кв.м. майдони учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан 
(мутаносиб) ҳолда ҳовли супурувчи лавозими (таълим муассасада 0,5 бирликдан кам 
бўлмаган ҳолда) киритилади.
13. Муассасанинг кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда 
таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда алоҳида 
жойлашган ҳар бир пост учун 4,0 бирлик назоратчи лавозими киритилади. Бунда муассаса 
ҳудудидан ташқарида жойлашган бинолар учун алоҳида 4,0 бирлик назоратчи лавозими 
киритилади.
14. Муассасанинг мевали бог, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 гадан
2,0 гагача майдони учун 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га майдон учун 1,0 бирлик ҳисобидан 
келиб чиққан ҳолда боғбон лавозими киритилади. Муассасанинг ижарага берган майдони 
бундан мустасно.
15. Муассасада бассейн ва хлорлаш ускунаси бўлганда ҳар бир гуруҳ учун 
0,25 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда жисмоний тарбия бўйича йўриқчи 
ва 1,0 хлоратор ускунаси дезинфектори лавозими белгиланади.
16. Алоҳида бинога жойлаштирилган изоляторга эга муассасаларда беморларни 
назорат қилиб туриш учун 2,0 бирлик кичик ҳамшира лавозими белгиланади.
17. Тиббий пунктга эга муассасаларда 1,0 бирлик тиббий пункт мудири лавозими 
белгиланади.
18. Муассасада ўқувчиларни касбга ўргатиш бўйича ҳар бир гуруҳ учун 1,0 бирлик 
таълим у стаей лавозими киритилади.
19. Муассасада мавжуд бўлган яроқли устахоналари учун 1,0 бирлик устахона 
мудири лавозими киритилади.
20. Муассасанинг сақлаш бўйича харажатлар сметасида тўгарак раҳбарлари 
меҳнатига ҳақ тўлашнинг 1,5 ставкаси миқдори учун ажратиш;
Меҳнат таътилига кетган тарбиячилар, тарбиячи ёрдамчилари, ошхонада ишловчи 
ходимлар, кийим (чойшаблар)ни ювувчи машинистларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг 
меҳнатига ҳақ тўлаш кўзда тутилади.
21. Психолог лавозими ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, ҳар 20 нафар 
тарбияланувчига 1,0 бирлик киритилади.


22. Республика 
қиз 
болалар 
ўқув-тарбия 
муассасаси 
учун 
1,0 
бирлик 
шифокор-гинеколог лавозими киритилади.
23. Мусиқа раҳбари лавозими қўшимча равишда ҳар бир гуруҳ учун 0,25 бирлик 
ҳисобидан келиб чиқиб белгиланади.


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими 
вазирлиги тизимидаги умумтаълим 
муассасалари бошқарув, техник, хизмат 
кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи 
ходимларининг намунавий штатларига
4-ИЛОВА

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling