Узбекистон республикаси халқ таълими вазирининг буйруғИ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим
Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5454185948512263120
Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар
учун давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари учун алоҳида лавозимларни киритиш МЕЪЁРЛАРИ 1. Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган давлат ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернатларида (кейинги ўринларда Махсус мактаб-интернатлар) тарбиячилар сони тарбияланувчиларнинг ҳар бир гуруҳига 2,5 бирлик ҳисобидан белгиланади. Махсус мактаб-интернатларнинг синфлари, гуруҳлари ва куни узайтирилган гуруҳлари тўлиқлилиги улар фаолиятини ташкил этиш бўйича амалдаги низомга асосан аниқланади. Махсус мактаб-интернатларнинг раҳбар, маъмурий-хўжалик, ўқув-ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлари штатларини белгилашда ҳар 20 нафар ўқувчи бир гуруҳ деб ҳисобланади. 2. 6 ва ундан ортиқ гуруҳларга эга махсус мактаб-интернатларда тарбиячилардан бири катта тарбиячи этиб тайинланади. 3. Психолог лавозими ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, қуйидаги миқдорларда киритилади: 250 нафаргача бўлганда 1,0 бирликдан; 250 нафардан 800 нафаргача бўлганда 1,5 бирликдан; 800 нафардан 1600 нафаргача бўлганда 2,0 бирликдан; 1600 нафардан 3000 нафаргача бўлганда 2,5 бирликдан; 3000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда 3,0 бирликдан. 4. Ҳисобчи лавозими контингентга қараб куйидагича белгиланади: ўқувчилар сони 250 гача бўлса - 1,0 бирлик бош ҳисобчи, 0,5 бирлик ҳисобчи; ўқувчилар сони 250 дан ортиқ бўлса - 1,0 бирлик бош ҳисобчи, 1,0 бирлик ҳисобчи. 5. Махсус мактаб-интернатларда кеча-кундуз яшовчи етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар, шунингдек, олисдан қатновчи, якшанба ва байрам кунлари ҳам интернатда қолувчи болалар мавжуд бўлганда қўшимча равишда қуйидаги лавозимлар белгилинади: ҳар 25 нафар бола учун 0,5 бирлик, бирок махсус мактаб-интернатда 0,5 бирликдан кам бўлмаган тарбиячи лавозими; махсус мактаб-интернатида 25 нафардан кам бўлмаган болалар бўлса, 0,5 бирлик ошпаз лавозими белгиланади. 6. Махсус мактаб-интернатда сурункали полиомиелит, перебрал фалаж оқибатида нутқида нуқсони бўлган 25-30 нафар бола учун 1,0 бирлик ўқитувчи-логопед лавозими белгиланади. 7. Махсус мактаб-интернатда жиҳозланган физика ёки кимё хоналари мавжуд бўлганда ҳар бир ўқув-лаборатория хонаси учун 1,0 бирлик лаборант лавозими киритилади. 8. Махсус мактаб-интернатда битта ёки бир нечта мактабгача ёшдаги гуруҳлар мавжуд булганда, ҳар бир гуруҳ учун қуйидаги лавозимлар белгиланади: 3,85 бирлик тарбиячи лавозими; кўзи ожиз, заиф кўрувчи, шунингдек, ақли заиф болалар учун 1,0 бирлик ўқитувчи-дефектолог лавозими; кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун, таянч ҳаракат тизимида нуқсони бўлган болалар учун, сурункали полиомиелит ва церебрал фалажлик оқибатида нутқида нуқсони бўлган болалар учун мўлжалланган махсус мактаб-интернатлардаги мактабгача ёшдаги гуруҳларнинг нутқида огир нуқсони бор хар 6 нафар бола учун ёки нутқининг фонетик тизимида нуксони бўлган ҳар 10 нафар бола учун 1,0 бирлик ўқитувчи-логопед лавозими; 1,8 бирлик тарбиячи ёрдамчиси лавозими; тунги вақт учун 2,3 бирлик тарбиячи ёрдамчиси лавозими, агар мактабгача ёшдаги гурухда ётоқхона хоналари ёнма-ён бўлса, тунги вакт учун тарбиячи ёрдамчиси лавозими хар 2 гурухга 2,3 бирлиги ҳисобидан; 0,25 бирлик махсус кийим (чойшаб)лар ювувчи машинист лавозими белгиланади. Агар махсус мактаб-интернатда 2 ва ундан ортиқ мактабгача ёшдаги гурух мавжуд бўлса, қўшимча равишда 0,5 бирликдан ошпаз ва ёрдамчи ишчи лавозимлари киритилади. 9. Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун, сурункали полиомиелит ва церебрал фалаж оқибатида нуксонга эга болалар учун мўлжалланган махсус мактаб-интернатларда қўшимча равишда қуйидаги лавозимлар белгиланади: 4 тадан 8 тагача гуруҳга эга бўлган махсус мактаб-интернатда 1,0 бирлик, 9 ва ундан ортиқ гуруҳга эга бўлган махсус мактаб-интернатларда эса 2,0 бирлик ёрдамчи ишчи лавозими; ҳар 250 нафар ўқувчи бўлганда 1,0 бирлик, бироқ махсус мактаб-интернатда 1.0 бирликдан кам бўлмаган миқдорда гардеробчи лавозими киритилади (жихозланган гардероб мавжуд бўлганда); 1,0 бирлик лифтчи лавозими (бинода лифт мавжуд бўлган такдирда). кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар махсус мактаб-интернати 4-5 гуруҳга эга бўлганда, ўқувчилар рельеф шрифтли адабиётлар ва дарсликлардан фойдаланган такдирда, 0,5 бирлик кутубхоначи лавозими киритилади. Полиомиелит ва церебрал фалажлик окибатида нуқсонга эга болалар мактаб-интернатларида 100 нафаргача тарбияланувчилар бўлганда 0,5 бирлик, 100 нафардан ортиқ тарбияланувчилар бўлганда эса 1,0 бирлик ортопедик аппарат таъмири бўйича техник лавозими киритилади. 10. Кар, заиф эшитувчи, кейинчалик кар бўлган болалар учун мўлжалланган махсус мактаб-интернатларда қуйидаги микдорда овоз кучайтириш аппарати таъмирловчи техник лавозими киритилади: овоз кучайтирувчи аппаратура билан жиҳозланган 3 тадан 8 тагача синфлар мавжуд бўлганда 0,5 бирлик, 9 тадан 16 тагача синфлар мавжуд бўлганда 1,0 бирлик; овоз кучайтирувчи аппаратура билан жихозланган мактабгача ёшдаги гуруҳлар ҳам синфлар ҳисобига олинади; Кар болалар учун мўлжалланган махсус мактаб-интернатларда эшитиш хонаси ўқитувчи-дефектологи лавозими, заиф эшитувчи, кейинчалик кар бўлган болалар учун мўлжалланган махсус мактаб-интернатларда эса эшитиш хонаси йўрикчиси лавозими киритилади. 11. Тунги вақт учун тарбиячи ёрдамчиси лавозими хар бир ётокхона биноси учун 2.0 бирлик микдорида, агарда ётоқхонадаги тарбияланувчилар сони 100 нафардан ортиц бўлса ҳар бир қаватга 2,0 бирлик микдорида белгиланади. Махсус мактаб-интернатда изолятор мавжуд бўлганда тунги вақт учун қўшимча 2,0 бирлик тарбиячи ёрдамчиси лавозими киритилади. 12. Махсус мактаб-интернатда тунги вақт учун 2,0 бирлик тунги ҳамшира лавозими киритилади. 13. Биноларнинг фойдаланиладиган ички кисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, фаоллар зали, спорт зал ва ётокхоналар хамда ўқув синфлари майдонини тозаловчи фаррош лавозими хар 550 кв.м. тозалаш майдони учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан (мутаносиб) ҳолда киритилади. Бундан ташқари, ҳар бир 1-4 тайёрлов синфлар учун қўшимча 0,25 бирлик микдорида белгиланади. 14. Махсус мактаб-интернатнинг қоплама тўшалган (асфальт, бетон, брусчатка) ҳамда спорт майдонларининг ҳар 2500 кв.м. майдони учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиккан (мутаносиб) ҳолда ҳовли супурувчи лавозими (таълим муассасада 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади. 15. Махсус мактаб-интернати қўриклаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда алоҳида жойлашган ҳар бир бино учун 3,0 бирлик қоровул лавозими киритилади. Бунда мактаб-интернати ҳудудидан ташкарида жойлашган бинолар учун алоҳида 3,0 бирлик коровул лавозими киритилади. 16. Махсус мактаб-интернатларнинг мевали бог, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 гадан 2,0 гагача майдони учун 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га майдон учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда боғбон лавозими киритилади. Махсус мактаб-интернатининг ижарага берилган майдони бундан мустасно. 17. Махсус мактаб-интернатларда юк транспорти, автобус, микроавтобус ёки автомобил мавжуд бўлган ҳар бир соз автотранспорт воситаси учун 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади. 18. Чойшаблар ювиш учун кирхоналарга топширилган ҳолларда, 16 тагача гуруҳга эга бўлган махсус мактаб-интернатларда 1,0 бирлик, 16 ва ундан ортиқ гурухга эга махсус мактаб-интернатларда 2,0 бирлик махсус кийимлар (чойшаблар) ювувчи машинист лавозими белгиланади. 19. Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган махсус мактаб-интернатларда таълим муассасаларида иситиш мавсумида (5 ой) ўт ёқувчи лавозими: локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган ҳар бир козонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 2,0 бирликдан, табиий газ ёкилгиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона хажмидан қатьий назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вакти учун 1,0 бирликдан; алоҳида кичик қозонлари билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун козонлар сони 6 тагача бўлса 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортик бўлса, 2,0 бирликдан; иситиш печлари оркали иситиладиган махсус мактаб-интернатларда ҳар 5 дона печ учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (лекин муассаса учун 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади. Бундан ташқари, печка оркали иситиладиган, иссиқ сув билан доимий таъминланиб туриладиган махсус мактаб-интернатлар учун юқоридаги 1,0 бирлик ўт ёкувчи лавозимларидан биттаси бутун йил давомига киритилади. 20. Махсус мактаб-интернатларда махсус маблаглар ҳисобидан сақланадиган ўкув ишлаб чиқариш устахоналари мавжуд бўлганда ўқув ишлаб чикариш устахонаси бошлиги ва омборчи лавозими киритилиши мумкин. Ушбу лавозимларни сақлаш харажатлари махсус маблағлар ҳисобидан қопланади. 21. Махсус мактаб-интернатларда (ақли заиф болалар мактаб-интернатларидан ташқари) 23 ва ундан ортиқ синф комплекта мавжуд булганда қўшимча равишда 0,5 бирлик директорнинг укув ишлари буйича уринбосари лавозими киритилади. 22. Махсус мактаб-интернатларнинг харажатлар сметасида ҳар бир мактабгача ёшдаги гуруҳга 0,25 бирлик микдорида мусика раҳбари лавозими учуй маблағлар кўзда тутилади. 23. Бинони таъмирлаш ва комплекс хизмат кўрсатиш бўйича ишчи лавозимлари куйидагича белгиланади: ҳар 500 ёритиш нуқталари (выключатель, розетка ва короба) (таълим муассасаси балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учуй 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда, бироқ таълим муассасасида 0,5 бирликдан кам бўлмаган миқдорда электромонтёр лавозими; сув қувурлари ва канализация тизими билан жиҳозланган хар 2 000 кв.м. фойдаланиладиган майдон учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан (мутаносиб) ҳолда, бироқ махсус мактаб-интернатда 0,5 бирликдан кам бўлмаган чилангар-сантехник лавозими; махсус мактаб-интернат учун 0,5 бирлик бинони таъмирлаш ва комплекс хизмат кўрсатиш бўйича ишчи лавозими белгиланади. 24. Махсус мактаб-интернатда кўзи ожиз ўқитувчи даре бераётган бўлса, шундай ҳар икки нафар ўқитувчига 1,0 бирлик ўқиб берувчи-котиба лавозими белгиланади. Агар ўқув муассасаеида 1 нафар кўзи ожиз ўқитувчи даре бераётган бўлса, 1,0 бирлик таржимон-котиба лавозими белгиланади. 25. Махсус мактаб-интернатда ҳукумат томонидан ташкил этилган (тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда) музейлар мавжуд бўлганда 1,0 бирлик музей кузатувчиси лавозими киритилади. 26. Махсус мактаб-интернатнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиккан ҳолда бюджетдан ташқари маблаглари ҳисобидан тегишли лавозим бирликлари киритилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига 5-ИЛОВА Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling