Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги у. Файзиева, Д. Назарова, Ф. Цодирова


«Нима яхши-ю, нима ёмон», «Бу менинг


Download 7.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/143
Sana30.10.2023
Hajmi7.62 Mb.
#1734276
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   143
«Нима яхши-ю, нима ёмон», «Бу менинг 
царорим»
каби мавзуларда ёки бадиий асарларнинг мохиятини 
узлаштиришда, мустахкамлаш дарслари жараёнида куллаш 
мумкин.
Амалий тренинглар хам интерфаол таълим куриниш- 
ларидан бири булиб, уларда асосий эътибор назарий жихатдан 
узлаштирилган материал ни мустахкамлашга каратилади. «Тре­
нинг» сузи умумий ахамиятга эга. Уларда одатда турли метод
246


ва техник воситалар (ишбилармонлик ва ролли уйинлар хамда 
маълум педагогик вазиятлар, гурухли бах,слар) кулланплади.
Х,озирги вактда ишчанлик мулокотларини хосил килишга 
йуналтирилган амалий тренинглар узаро хамкорликни юзага 
келтиришдагина эмас, балки рахбарларнинг маълум сохалар 
буйича лаёкатларини шакллантиришда хам катта ахамият касб 
эта бошлади.
XX асрнинг 90-йилларида рахбар шахслар ургасида 
куйидаги амалий тренинг турлари оммалашди:
1) келишувларни ташкил этишни методик жихатдан 
тугри ташкил этиш имконини берувчи амалий тренинглар;
2) турли намойиш (презентация)ни утказиш куникма- 
ларини хосил килувчи тренинглар.
Дастурий таълим
такдим этилувчи укув материалини 
юкори даражада узлаштириш ва уни узлаштирилиш даража- 
сини бахолаш имконини беради. Дастурий таълимда ахборот- 
лар у кадар катта булмаган хажмда алохида-алохида чоп этил- 
ган материал куринишида ёки компьютер ёрдамида 
у к у в ч и -  
ларга такдим этилади. Хар бир материал урганилиб чикилган- 
дан сунг узлаштирилган назарий билимларга оид педагогик 
масала ёки машклар бажарилади. Дастурий таълимнинг кулай- 
лиги шундаки, у укувчига узи учун кулай маромда харакатла- 
ниш имконини беради. Дастлабки блок материаллари узлашти- 
рилгандан сунггина навбатдаги блок материаллари узлашти- 
рилади.
Компьютер таълими дастурий таълимнинг бир куриниши 
саналади. Компьютер укувчининг жавобларини бахолайди 
хамда навбатдаги боскичда унинг учун кандай материалларни 
такдим этиш лозимлигини аниклайди. Компьютер таълимининг 
афзаллиги шундаки, мазкур таълимда аввал узлаштирилган 
укув материалига кайта мурожаат килиш имконияти мавжуд 
булади.
Тадкикотларнинг курсатишича, компьютер таълими так­
дим этилган укув материалининг укувчи томонидан тезкор 
узлаштириш имконини беради. Айни уринда шуни хам таъкид- 
лаб 
у т и ш
лозимки, компьютер таълими буйича укув материал- 
ларини тайёрлаш иктисодий жихатдан кимматга тушса-да, 
улардан фаол ва самарали фойдаланиш оркали сарфланган
247


харажатларни тезда коплаш мумкин. Шунга кура замонавий 
шароитда компьютер таълими педагог ходимларнинг касбий 
малакаларини ошириш жараёнида кулланилувчи таълимнинг 
бошца фаол методларининг ажралмас кисми булиб колиши 
зарур.
Немис олимлари томонидан олиб борилган сунгги тадки- 
котлар дастурий таълим укувчига укув матсриалини етарли 
даражада тез узлаштириш имконини бергани холда, унинг 
натижалари таълимнинг бошка фаол методларини куллаш 
оркали эришилган натижалардан кура хдл килувчи ахамиятга 
эга булмаслиги лозимлигини тасдиклади.

Download 7.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling