Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги у. Файзиева, Д. Назарова, Ф. Цодирова


М алака ошириш институтлари ва педагогика институтлари


Download 7.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/143
Sana30.10.2023
Hajmi7.62 Mb.
#1734276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   143
    Bu sahifa navigatsiya:
  • ISBN
М алака ошириш институтлари ва педагогика институтлари 
талабалари учун укув кулланма
Узбекистон Республикаси Халк, таълими вазирлиги Р Т М илмий мет одик 
кенгашининг дефектология булими томонидан нашрга тавсия этилган
ISBN 978-9943-396-90-6
«Сано-стандарт» нашриёти, 2012


КИРИШ
Эшитиш имконияти инсон хдстида энг мухим коммуникатив 
восита эканлиги, эшитиш имконияти оркалигина инсон нуткий 
мулокотни эгаллаши мумкинлигини хисобга олсак, эшитишида 
муаммолари булган болаларнинг нуткни эгаллаш, таълим олиш 
жараёнининг накадар мураккаблигини тасаввур килишимиз 
мумкин.
Аслида эшитмайдиган болаларни соглом ва эшитадиганлар 
жамиятига интеграция килиш, коммуникатив восита сифатида 
сузлашув нуткини ургатиш ва огзаки нутк оркали таълим бериш, 
сурдопедагогиканинг энг мухим вазифаси булиб, уларга таълим 
бериш мазмунининг бош мезони сифатида кабул килинган. Чунки 
эшитишида муаммолари булган болаларнинг ижтимоийлашувига, 
жамиятда уз урнини топиб, ижимоий эхтиёжини узи кондириш 
имкониятларига соглом инсонлар жамиятида ва улар ёрдамида- 
гина эришиш мумкин.
Бу имкониятга эса улар нуткий мулокот, укиш, ёзиш, уз 
фикрини саводли ва асосли баён килиш оркалигина эга булишлари 
мумкин.
Кулланма эшитмайдиган болалар таълими хусусида дунё 
буйича мавжуд тажрибалар, карашларга асосланган, шунингдек, 
Узбекистонда бу соханинг ривожланиш боскичларига катта 
эътибор билан ёндошган холда яратилди.
Сурдопедагогика - эшитишида муаммолари булган болалар­
нинг махсус таълими, бу сохани илмий жихатдан ривожлантириш 
йулида фаолият олиб борадиган мутахассислар тайёрлашда 
кулланиладиган асосий укув фани хисобланади.
Укув кулланма махсус таълимнинг сурдапедагогика йуналиши 
буйича илк бор яратилган булиб, унда сурдопедагогика масалалари, 
Узбекистонда эшитишида муаммолари булган болалар таълими 
назарияси, укитишнинг махсус методикалари, бошлангич таълим 
назарияси ва методикаси, она тили укитиш, математика, эшитиш 
кобилиятини ривожлантириш, талаффузга ургатиш масалалари кенг 
ёритилган.
Кулланма хам назарий, хам амалий мазмунга эгалиги билан 
алохида кийматга эга булиб, унда талабаларга хам махсус, хам 
инклюзив таълим буйича кенг камровли билим бериш максад 
килиб олинган.
3


Мазкур китоб эшитишида муаммолари булган болалар 
таълими тизимининг мактабгача ёшдан то 9 йиллик таълимгача 
булган даврни камраб олган булиб, у малака ошириш ва 
сурдопедагог кадрлар тайёрлаш тизими талабалари учун укув 
кулланма сифатида хизмат килади.
Муаллифлар жамоаси томонидан яратилган ушбу укув 
Кулланма кар ва заиф эшитувчи болалар таълим-тарбияси 
муаммолари билан шугулланувчи - махсус таълим тизими педагог 
ходимлари, шунингдек, инклюзив таълим жорий килинган умум­
таълим мактаблари укитувчилари учун мулжалланган булиб, унда 
мазкур тоифа болалар билан олиб борилувчи махсус коррекцион- 
компенсатор ривожлантирувчи тавсифга эга иш тизими атрофлича 
ёритиб берилган.
Укув кулланма асосан 6 та бобдан ташкил топган булиб, у 
кар 
болалар 
таълим-тарбияси 
тарихидан 
бошлаб, 
таълим 
методлари, дидактикаси, коррекцион ишларнинг мазмуни, назарий 
асослари, амалиёти, улар таълимига куйилган талаблар ва 
Х.к.ларни уз ичига олган.
Маълумки, кар ва заиф эшитувчи болалар томонидан 
умумтаълим фанларига оид билим хамда амалий куникмаларнинг 
узлаштирилиши асосан махсус ташкил этилган жараён давомида- 
гина амалга оширилади. Рисолада муаллифлар томонидан сурдо- 
педагогиканинг хозирги кундаги ривожланишида асос булиб 
хизмат килган жахонга машхур укитиш тизимлари хакидаги 
маълумотлар, эшитишида муаммоси булган болалар психологик- 
педагогик таснифи, махсус ёндашувларга асосланган таълим 
жараёнининг мохияти ва унинг узига хослиги, укитиш методлари 
ва тамойиллари, укув фаолиятининг ташкилий шакллари, даре ва 
укув машгулотларига куйилувчи талаблар, бундай болаларни 
ижтимоий хаётга уйгунлашувларига асос булувчи мехнат таълими 
ва касбга йуналтириш масалалари, маънавий-маърифий ва тарбия­
вий ишлар тизими кенг ёритилган.
У .Файзиева
4



Download 7.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling