Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги у. Файзиева, Д. Назарова, Ф. Цодирова


Download 7.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/143
Sana30.10.2023
Hajmi7.62 Mb.
#1734276
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   143
Адабий манбаларни урганиш.
Сурдопедагогика муаммо- 
ларини урганишнинг асосий усулларидан бири - адабий манбаа- 
лар ва хужжатларни урганиш. Ушбу метод уз таркибига 
куйидагиларни олади:
- сурдопедагогикага оид замонавий махсус адабиётлар 
(монография, укув ва методик кулланмалар, маколалар тупла­
ми, дарсликлар ва бош.);
- матбуот (илмий журналларда маколалар);
- ёндош фанларга оид илмий адабиётлар (педагогика, психо­
логия, сурдопсихология, аудиология ва коррекция педагоги- 
касининг бонща жабхалари);
- турли сохаларга оид лугат ва энциклопедиялар;
- сурдопедагог - олимларнинг асарларини урганиш.
26


-
Илгор педагогик тажрибани урганиш.
Сурдопедагогика­
нинг тадкикотларидан бири махсус мактаб-интернатлари илгор уки­
тувчи ва тарбиячиларининг тажрибаларини урганиш хисобланади.
- Педагогик тажрибани урганиш кейинчалик уни оммалаш- 
тиришни назарда тутиб, аник белгиланган режа хамда утказиш 
методикасига эга булиши лозим. Педагогик тажрибани урганиш 
ва оммалаштриш махсус укув-тажриба жараёнини такомиллаш­
тириш йул ва воситаларини ишлаб чикишга йуналтирилади.
Сурдопедагогиканинг боища фанлар 
билан алоцадорлиги
Кар ва заиф эшитувчи болаларга замонавий таълим бериш 
тил мохиятини тушуниш таълимотига таянади. Эшитишида 
муаммолари булган болалар таълим тизимини такомиллаш­
тириш ушбу тоифа болаларининг она тилини эгаллашларининг 
конуниятлари, карлик ва заиф эшитувчилик патофизиоло- 
гиясини хисобга олган холда амалга оширилади.
Сурдопедагогика учун JI. С. Виготский томонидан таклиф 
этилган «нуксоннинг мураккаб тузилиши» назарияси асос булиб 
хизмат килади. Яъни, бирламчи муаммолар (карлик, заиф 
эшитувчилик), иккиламчи муаммо (соковлик ёки факат мустакил 
холатда эгалланган меъёрдан четга чиккан узук-юлук товуш- 
лардан иборат нуткий малакаларга эга булиш)ни етаклаб келади. 
Иккиламчи муаммо эса уз навбатида суз-мантикий, абстракт 
тафаккур 
ривожланишини 
чегаралайди. 
Натижада 
бундай 
болаларнинг атроф оламни узгача тушуниши, пировардида 
дунёкарашининг тор даражада ривожланиши холати содир булади. 
Чунки айнан иккиламчи муаммо болаларнинг меъёрида ривожла- 
нишларига катта салбий таъсир курсатади.
Сурдопедагогика умумий педагогика, узбек халки этнопеда- 
гогикасининг маълумотларидан эшитмайдиган болалар хусусият- 
лари, уларнинг имкониятларини хисобга олган холда ижодий 
фойдаланилади.
Коррекция 
педагогикасининг 
методологик 
асослари, 
умумий бош назарий ва амалий вазифалари сурдопедагогиканинг 
барча ёндош тармокдар билан чамбарчас холда ривожланишини 
таказо килади.
27


Сурдопедагогика эшитмайдиган болаларнинг, психологик 
шахсий хусусиятлари, конуниятларини очиб берувчи «сурдо- 
психология» фани билан хам изчил боглик.
Физиология, анатомия, оториноларингология, аудиология 
сохаларидаги билимлардан сурдопедагогика эшитмайдиган 
болаларнинг табакалаб укитилиши, эшитиш идроки ва огзаки 
нуткини шакллантириш муаммоларини хал килишда фойдаланади. 
Худди шу муаммоларни хал килишда, шунингдек, сурдотехник 
воситаларини хам кенг куллаш талаб этилиши сурдопедаго­
гиканинг сурдотехника билан алокадорлигини асослаб беради.
Кар ва заиф эшитувчи болалар мактаб, мактаб-интернати 
укув-тарбия жараёнига куйилаётган янги талаблар у ерда 
фаолият курсатаётган сурдопедагоглар олдига катор вазифа- 
ларни куймокда-ки, бу энг аввало, уларнинг таълим-тарбия жа­
раёнига янгича ёндашишларини такозо этишда намоён булмокда. 
Махсус мактаб, мактаб-интернатлари рахбар хамда педагог 
ходимлари кайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари укув 
режа дастурларида назарда тутилган «Сурдопедагогика» укув 
предмета, махсус кар ва заиф эшитувчи болалар мактаб, мактаб- 
интернат педагоглари касбий махоратларини оширишлари учун 
пойдевор хисобланади.
28



Download 7.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling