Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


"Ўзстандарт" агентлиги сертификатлаштиришга оид қуйидагиларни амалга оширади


Download 1.42 Mb.
bet55/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

зстандарт" агентлиги сертификатлаштиришга оид қуйидагиларни амалга оширади:
"Ўзстандарт" агентлигининг сертификатлаштириш соҳасидаги фаолиятини молиявий таъминлаш манбаи - давлат бюджети маблағи, шунингдек "Ўзстандарт" агентлиги кўрсатаётган хизмат учун олинадиган ҳақдан иборат.
Сертификатлаштириш органининг асосий йўналиши аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида, Республикадаги стратегик мухит ахамиятга эга бўлган корхоаналарда ишлаб чиқариладиган ва валюта шартномалари бўйича Республикага олиб келинадиган маҳсулотларни сертификатлаштиришдан иборат.
Сертификатлаштириш органи бўйича мутахассисларнинг асосий мақсади сертификатлаштиришга тақдим қилинган буюртма-аризаларни Ўзбекистон Республикаси "Миллий сертификатлаштириш тизими"даги амалда бўлган меъёрий хужжат талаблари асосида кўриб чиқиб сифатли бажаришга қаратилган. Сертификатлаштириш ишларини Ўзбекистон Республикаси "Миллий сертификатлаштириш тизими"даги меъёрий хужжатлар талаблари асосида сифатли бажариш учун идора томонидан Оъз Дст ИСО 9001 талаблари асосида сифат менежменти системаси хужжатлари ишлаб чиқилиб, жорий қилинган.
Сертификатлаштириш органи ўз фаолияти йўналишида асосан қуйидагилар назарда тутилган:

  • Юқори малакали мутахассислар билан таъминланиши;

  • Сертификатлаштириш ишларини ўз муддатларида, юқори сифатли тарзда мақбул нархларда амалга ошириш;

  • Сертификатлаштириш органи ахборотларни сир сақлаш, ғайрсизлик қоидаларига ва сертификатлаштириш натижаларини ҳаққонийлигини таъминлашда буюртмачиларга кафолат бериш;

  • Буюртмачилар ва бошқа манфаатдор томонлар талабларини тўла қондириш мақсадида сифат менежменти тизимини доимий ривожлантириб бориш.

Сертификатлаштириш органи раҳбарияти доимий равишда сертификатлаштириш ишлари натижалари ва сифат сохасидаги фаолиятини таҳлил қилиш, ҳамда сифат тизимларини бошқариш бўйича масъул хисобланади.
Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар:

  • бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш тизимларини тузадилар ва уларнинг амал қилишини таъминлайдилар;

  • сертификатлаштиришни ташкил этадилар ва ўтказадилар;

  • миллий мувофиқлик сертификатларини расмийлаштирадилар, берадилар ёки чет эл мувофиқлик сертификатларини эътироф этадилар;

  • сертификатланган маҳсулотлар устидан назоратни амалга оширадилар.

Синов лабораторияларини (марказларини) ва
сертификатлаштириш органларини аккредитация қилиш билан боғлиқ сарф-харажатларни аризачи қоплайди.
Тегишли сертификатлаштириш тизими белгилаган тартибда аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари) муайян маҳсулотларнинг синовини ёки муайян синов тўрини амалга оширадилар ҳамда сертификатлаштириш мақсадлари учун баённомалар берадилар.
"Ўзстандарт" агентлиги ўз вазифаларининг бир қисмини бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органларига ва синов лабораторияларига (марказларига) ўтказишга ҳақлидир.
Маҳсулотлар (шу жумладан, дастурий ва бошқа илмий-техникавий маҳсулотлар), хизматлар, шунингдек сифат тизимлари сертификатлаштириш объектлари ҳисобланади.
"Ўзстандарт" агентлигининг ўзи, унинг томонидан аккредитация қилинган ёки эътироф этилган сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органлари, сифат бўйича эксперт-аудиторлар, шунингдек маҳсулоти сертификатлаштирилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жисмоний шахслар сертификатлаштириш субъектларидир.
Сертификатлаштириш субъектлари - юридик шахслар сертификатлаштириш миллий тизими доирасида сертификатлаштириш тизимлари тузишлари мумкин. Юридик шахсларнинг сертификатлаштириш тизимлари "Ўзстандарт" агентлиги белгилаган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

  1. Мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш

Маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқлангани тақдирда сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификати беради, тайёрловчи ана шу сертификат асосида мувофиқлик белгисини ишлатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Сертификатлаштириш тизимида фойдаланиладиган мувофиқлик сертификатларининг, аккредитация қилинганлик тўғрисидаги
гувоҳномаларнинг намуналари, миллий мувофиқлик белгисининг шакллари ва ҳажмлари "Ўзстандарт" агентлиги томонидан тасдиқланади.
Мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик белгилари,
сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномалари "Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланган тартибда Давлат реестридан ўтказилиши шарт.
Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилмаган мувофиқлик
сертификатлари, мувофиқлик белгилари, сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ҳақиқий эмас.
Мувофиқлик сертификатидан, мувофиқлик белгисидан
фойдаланиш ҳуқуқини ҳамда сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини аризачи бошқа юридик ёки жисмоний шахсга бериши ман этилади.
Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар ва синов лабораториялари (марказлари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома асосида сертификатлаштириш фаолиятини ҳамда сертификатлаштириш мақсадида синовлар ўтказиш фаолиятини амалга оширадилар.
Маҳсулотлар сертификатлаштирилаётганда аризачига сертификатни ёки мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқи мувофиқлик сертификатини берган аккредитация қилинган тегишли сертификатлаштириш органи билан тузилган битим асосида берилади.
"Ўзстандарт" агентлиги тайёрловчиларни (ижрочиларни), сотувчиларни, истеъмолчиларни ва бошқа манфаатдор шахсларни сертификатлаштиришнинг амалдаги тизимлари, уларнинг органлари, синов лабораториялари (марказлари), экспертлар тўғрисида, шунингдек мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик белгилари ва уларни қўллаш қоидалари тўғрисида хабардор этиб боради.
Сертификатлаштириш органлари аризачига унинг талабига биноан маҳсулотни сертификатлаштириш учун керакли ахборотни беришлари шарт.
Аризачи сертификатлаштириш органининг талабига биноан сертификатлаштириш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиши шарт, тижорат сири ҳисобланган маълумотлар бундан мустасно.
Мажбурий сертификатлаштиришни ўтказиш ишларини ташкил этиш "Ўзстандарт" агентлиги зиммасига ёки унинг топшириғига биноан бошқа сертификатлаштириш органларига (уларни албатта аккредитация қилган ҳолда) юклатилади.
Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.
Одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш ёки сақлаш хавфсизлигини таъминловчи талаблар бўлмаган тақдирда "Ўзстандарт" агентлиги давлат бошқарувининг тегишли органлари билан биргаликда бундай талабномаларнинг кечиктирмай ишлаб чиқилиши ва амалга киритилишини таъминлайди.
Мажбурий сертификатлаштириш ишлаб чиқаришни текширишни, маҳсулот хусусияти норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун уни синашни, назорат йўсинидаги текширувни ва сертификатланган маҳсулот устидан назоратни ўз ичига олади.
Синовлар аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари) томонидан тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган усулларда, бундай ҳужжатлар бўлмаган тақдирда эса тегишли сертификатлаштириш органлари ишлаб чиққан усулларда амалга оширилади.
Мажбурий сертификатлаштириш ишлари учун аризачи қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ҳақ тўлайди.
Аризачи ўз маҳсулотини мажбурий сертификатлаштиришдан ўтказишга сарфлаган маблағлар суммаси шу маҳсулот таннархига қўшилади.
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, аммо мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган маҳсулотни тарғиб қилиш ман этилади.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling