Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


Сетрификатлаштиришнинг иқтисодий жиҳатлари


Download 1.42 Mb.
bet74/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

Сетрификатлаштиришнинг иқтисодий жиҳатлари

  1. Ўзбекистон Республикасининг метрология хизматлари. Давлат метрология текшируви ва назорати

Таянч иборалар: синов марказлари, аккредитация ва аттестация, талаблар, ўлчаш воситалари, калибрлаш, сертификатлаштириш, синовларнинг миллий тармоғи, РНЕ, синов лабораториялари, АФНОР, ССТБ, ИРЧА, ЛСИЕ, ЛСПС, ЛНЕ, НВЛАП, Шарқий Европа, назорат синовлари, давлат реестри.

  1. Саноати ривожланган мамлакатлардаги синов

марказлари
Саноати ривожланган мамлакатлардаги синов марказлари ўзига хос тажрибаларга эга. Сертификацион тизимнинг энг мухим элементлари синов лабораториялардир. Улар маҳсулотни муофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини берувчи сертификат ёки лицензия берганда маҳсулот сифати даражаси ишончли бахоланишини таъминлайди Аккредитлаш пайтида қуйидаги талаблар қўйилади:

  • назарий тайёргарлик ҳамда амалий тажриба билан тавсифланидиган техникавий билимларга эгалиги;

  • зарурий синов ва ўлчаш воситаларининг мавжудлиги;

  • ўлчашлар зарурий аниқлигини таъминлайдиган синаш ва ўлчаш жихозларини аттестация (калибрлаш) воситалари ва усуллари мавжудлиги;

  • энг янги илмий-техгникавий ютуқларни ҳисобга олиб, ишлаб чиқилган синов усуллари мавжудлиги;

  • мижоз олдида умуман ва айрим ходимларни тижорат ҳамда бошқа мажбуриятлари йўқлиги билан тавсифланадиган лабораториянинг мустақиллиги;

  • маҳсулот синовини ўтказиш сифатини назорат қилиш тизими мавжудлиги.

Сертификатлаштириш пайтида маҳсулот сифати даражасининг ишончли бахосини олиш ҳар бир мамлакат олдида синов лабораторияларининг миллий тармоқларини яратиш масаласини қўяди.
Францияда синовларнинг миллий тормоғи РНЕ мавжуд. У ягона қоидалар ва процедуралар асосида синовларнинг юқори сифати ва бирлигини таъминлайдиган мувофиқлаштирилган кўп тармоқли синов лабораторияларининг ягона мажмуидир.
Синовларнинг миллий тармоғи РНЕ олдига уч мақсад қўйилган эди:

  1. Синов лабораторияларини аккредитлаш тизимини яратиш ва

бошқариш бўйича ишларни бажариш, шунингдек, синов
лабораториялари иши сифати ҳақида кенг маълумотни таъминлаш.

  1. Қуйидагиларни амалга ошира оладиган миллий органни яратиш:

  • ўз ичига такомил ахборотлаш ва синов лабораториялар

хизматларидан корхоналар бемалол фойдаланишини олган
синовларнинг миллий сиёсатини:

  • амалдагилар билан биргаликда синовлар янги усулларини ишлаб чиқиш бўйича француз стандартлаштириш асоцаццияси (АФНОР) билан бўлиш;

  • ишларни келишиш ва мувофиқлаштириш, лабораторияларни техникавий жихозлашга сарфланадиган капитал маблагларни оптималлаш;

  1. Хорижда фаолият кўрсатаётган ўхшаш аккредитлаш тизимли лабораториялар томонидан ўтказилган синовлар натижаларни тан олишни таъминлайдиган давлат даражасидаги тузилмани яратиш. Бу мақсадлар деярли амалга оширилган.

РНЕ таркибига бешта енг катта тармоқли синов марказлари киради:

  • Ёғоч ишлаш саноати техникавий маркази (ССТБ);

  • Амалий кимё илмий-тадқиқод маркази (ИРЧА);

  • Марказий электротехника саноати лабораторияси (ЛСИЕ);

  • Марказий йўл-кўприк қуриш лабораторияси (ЛСПС);

  • Миллий синовдар лабораторияси (ЛНЕ).

ЛНЕ ўлчамлар, масса, босим, харорат ҳамда спектрорадиофотомертия, ионловчи нурланиш соҳасида ўлчаш воситаларини текширидиган энг катта синов ташкилотидир. Лаборатория стандарт намуналар ишлаб чиқаради.
ЛНЕ Германия миллий сиов лабораториялари, АҚШ, Белгия,
Голландия, Италия, Яплония ва бошқа синов лабораториялари билан алоқани амалга оширади. Ундан ташқари, у ривожланаётган мамлакатларга метрология, ва синаш стандартлаштириш, тадқиқотлар ўтказиш, метрологик ва синов лабораторияларни яратиш, кадрлар таиёрлаш, қўшма тадқиқотлар ва бошқаларга ёрдам қилади.
Буюк Британияда 1960-йилда НПЛ Миллий физик лабораторияси қошида синов лаьараториялари аккредитлаш Миллий тизим (НАТЛАС)ни яратиш ҳақида қарор қабул қилинган. НАТЛАС синов лабораториялари синовларини ўтказишга тайёргарлигини бахолаш, аккредитлаш ва аттестат бериш ҳамда аккредитланган лабораториялар рўйхатини нашр қилиш керак. у саноат корхоналарга лабораториялар имконлари ва уларни синов воситалари ҳақида фикрлаш имконини беради.
НАТЛАС доирасида ҳамма ташкилий ишларни, синов жихозларини атестациялаш масалаларини Британия метрология хизмати (БСС) билан келишиб, Миллий физика лабораторияси олиб боради. БСС барча ўлчаш воситаларини текширади ва чизмаий хулоса чиқариб беради. ҲАТЛАС ва БСС иш дастурлари бир-бирини тўлдиради.

  • тизимнинг асосий тамойиллари ва иш усулларини;

  • тизимни бошқариш бўйича ишларни;

  • синов лабораторияларини бахолаш мезонлари;

  • аттестат шаклини;

  • тизим тузилмаси ва уни тарқалиш доираларини жорий қилади.

АҚШ да синов лабораторияларини аккредитлаш Миллий дастури
(НВЛАП) АҚШ Савдо вазирлиги қошида яратилган. НВЛАПни яратиш зарурати АҚШда давлат органлари қошида ҳам, хусусий ташкилотлар қошида ҳам фаолият кўрсатаётган лабораторияларни бахолайдиган кўп тизимлар мавжудлигида.
НВЛАП синов лабораторияларини аккредитлаш бўйича алоҳида дастурларни аккредитлашни назарда тутади. Дастурлар маҳсулотни стандартларга (миллий ёки халқаро) муофиқлигини синаш жабхаларини, синов усуллари ва мезонларини белгилайди.
НВЛАП доирасида аккредитланиш учун сиов лабораторияси чизмаий равишда буюртма беради, унга лаборатория ишини ташкил қилиш ва унинг фаолияти доираси ҳақида маълумот илова қилинади. Аккредитациядан ўтган лабораторияга у қайси усуллар бўйича аккредитланганлиги кўрсатилган сертификат берилади. Аккредитация учун қилинган харажатларни лаборатория тўлайди.
Айтиб ўтиш керакки, АҚШ Савдо вазирлиги НВЛАП аккредитациясини АҚШ билан савдо қилаётган бошқа маамлакатлар ҳам тан олишга интилади. Ундан ташқари, Савдо вазирлиги синов синов лабораторияларини аккредитилаш Халқаро конференцияси ишда фаол қатнашади. қатнашишнинг мақсади-синов лабораторияларининг аккредитациям ва синов натижаларини ўзаро тан олишни тезлаштириш.
АҚШда фирмалар синов лабораторияларининг мавжуд маҳсулотларини такомиллаштириш ва маҳсулотнинг янги турларини истиқбол ишлаб чиқишдаги роли катта. Турли синовдар ва такомиллаштириш асосида лабораториялар фирмаларнинг маҳсулот сифатини ошириш бўйича фаолиятига сезиларли улуш қўшадилар.

  1. Шарқий Европа мамлакатларидаги синов сарказлари

Ривожланган мамлакатлардаги синов марказлари билан бир қаторда шарқий европа давлатларидаги синов марказлари тажрибаларини ҳам ўрганиш ижобий хулосалар чиқаришда муҳимдир.
Чехия синов лабораториялари фаолиятини мувофиқлаштиришни стандартлаштириш ва ўлчашлар бошқармаси амалга оширади. Республикада 40 дан ортиқ синов лабораториялари фаолият кўрсатади. Электротехник синов институти, Машинасозлик синов институти ҳамда Чехия прибор ва жихозларни аттестациялаш институти каби лабораториялар бевосита стандартлаштириш ва ўлчашлар бошқармасига бўйсунади.
Бошқарма аккредитлаш натижалари бўйича ҳужжат беради, унга биноан лаборатория давлат синовларини ўтказиш, маҳсулотни қабул қилиш ва унинг сифатини бахолаш ваколатларига эга бўлади. Бунга
ваколатли лаборатория "№ Давлат синов лабораториям" номини
олади. Бу лаборатория ўзи чиқарган маҳсулотни назорат қила олмайди.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling