Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


Такрорлаш учун назорат саволлари


Download 1.42 Mb.
bet13/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

Такрорлаш учун назорат саволлари

  1. Сифатга олим ва мутахассислар томонидан берилган таърифларни айтиб беринг?

  2. Хитой иероглифларида сифат тушунчаси қандай сўзлар билан ёритилади?

  3. Маҳсулот сифатига таъсир этувчи омилларни сананг?

  4. Сифат тушунчасини намойиш этиувчи асосий жиҳатлар нималардан иборат?

  5. Сифатни бошқариш тизимларининг босқичларини таърифлаб беринг?

  6. Собиқ Иттифоқ даврида сифатни бошқаришни қандай шакллари мавжуд эди?

  7. ISO серияли стандартларига қачондан асос солинган?

3-МАЪРУЗА. МАҲСУЛОТ СИФАТИ ВА РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ
БОШҚАРИШ
РЕЖА

  1. Бошқарувчи ва бошқарилувчи тизим

  2. Товар ва хизматлар рақобатбардошлиги

Таянч иборалар: сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, сифатни бошқариш мажмуавий жараён, сифатга таъсир этувчи омиллар, тасодифий, маҳаллий, субъектив-объектив, техникавий ташкилий, иқтисодий-ижгимоий, материал-техник, сифатни бошқариш дастури, бошқарувчи ва бошқарилувчи тизим, сифат бошқарувининг ташкилий йўналишлари, товар рақобатбардошлиги, фойдали самараи, рақобатга менежерларнинг ёндошуви, ҳаётийлик да ври

  1. Бошқарувчи ва бошқарилувчи тизим

Сифатни бошқаришнинг замонавий назариясида, сифатни бошқариш бўйича фаолият маҳсулот ишлаб чиқарилгандан кейин самарали эмас, балки бу фаолият маҳсулот ишлаб жараёнида амалга оширилиши лозим деб ҳисобланади. Чунки маҳсулот ишлаб чиқарилганидан сўнг унинг сифатини таъминлаш билан боғлиқ операцияларга ҳам якун ясалади ва натижада уни янгиланиши корхона учун ортиқча харажатларни вужулга келтиради. Шундан кўринадики, сифатни таъминлаш корхонада фақат ишлаб чиқариш жараёнида амалга оширилади. Ҳар бир корхона сифатни таъминлашдаги барча харакатларни ишлаб чиқариш жараёнига қадар тайёрлашга харакат қилади. Аммо масалани иккинчи томони шундан иборатки, маҳсулотнинг сифат хусусиятларини нафақат ишлаб чиқариш балки қадоқлаш жараёнида очиб кўрсатиш мумкин. Шу сабабли, сифатни бошқаришда бир жараённи сифат таъминотига боғлаб қолган жараёнларни ёддан чиқариш сифат сиёсати самарадорлигини пасайтиради. Сифатни бошқариш Исикава таъбири билан айтганда, мажмуавий жараён бўлиб, оддий ходимдан бошлиққача, мол етказиб келишдан то сотишгача бўлган барча босқичларни қамраб олиши зарур. Малакаси етишмаган ходимлар қайта ўқитилиб, юқори сифатли хомашё сотиб олинади. Шундагина сифат бозордаги истеъмолчи талаби учун етарли бўлади.
Сифат бошқарувида маҳсулот сифатига таъсир этадиган омиллар алоҳида ўрганилади. Сифат кўпгина тасодифий, маҳаллий ва субъектив омиллар таъсирига боғлиқ. Бу омиллар сифат даражасига кўрсатадиган таъсирининг олдини олиш учун сифатни бошқариш тизими зарур. Бунда айрим уюшмаган ва тасодифий харакатлар эмас, балки сифатнинг тегишли даражасини сақлаб туриш мақсадида маҳсулотни яратиш жараёнига мунтазам таъсир қилиш чоралари мажмуаси зарур бўлади.






  1. расм. Маҳсулот сифатига таъсир этувчи омиллар

туркумланиши
Сифатга таъсир қилувчи тасодифий омиллар сифатни режалаштиришда кўзда тутилмаган, корхонада бир неча йиллардан буён содир бўлмаган воқеа-ҳодисаларнинг ривожи натижасида маҳсулот сифатини ўзгаришига олиб келиб келади. Уларга ёнғинлар, об-ҳавонинг ўзгариши, табиий офатлар, авариялар ёки мол етказиб берувчилар билан боғлиқ тасодифий ҳодисалар киради. Сифат бошқарувида бундай ҳодисларни олдиндан бошқаришни имкони йўқ. Чунки улар кутилмаган вақтда вужудга келади ва содир бўлади. Уни бартараф этиш учун сифатни режалаштириш жараёнида қўшимча вариантларни ишлаб чиқиб шундай вазиятга тайёр туришга ёки улар билан боғлиқ рискни диверсификация орқали камайтиришга харакат қилиш керак бўлади. Масалан, корхонада ёнғин чиқишини олдини олиш учун барча ходимларни шу масалада қайта ўқитиб, керакли ёнғинга қарши воситаларни шай ҳолатда сақлаб туриш зарур. Ёки бинолар қурилаётганда уларнинг сифати зилзила оқибатида бузилишини эътиборга олиб, зилзилага қарши ускуналар ясаб бинонинг зилзилага чидамлилиги оширилади. Бу ҳам сифатни тасодифий омиллар таъсири натижасида пасайиб кетишини олдиндан бошқариш бўлиб ҳисобланади.
Маҳсулотнинг сифатига таъсир этувчи маҳаллий омилларга маҳсулот ишлаб чиқарувчининг географик жойлашуви, ишлаб чиқариш шароитлари, жамиятнинг корхонага нисбатан муносабати, корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг миллий, диний қадриятлар асосида ишлаб чиқарилиши кабилар киради. Масалан, гўшт маҳсулотларидан колбаса маҳсулотининг сифати чўчқа ёғидан фойдаланганда мол ёғидан фойдаланганга нисбатан юқори бўлади. Аммо Республикада чўчқа ёғини истеъмол қилиш миллий ва диний қадриятларга тўғри келмаганлиги боис, мол ёғидан фойдаланилади. Агар сифатини ошириш мақсадида ишлаб чиқарувчи чўчқа ёғидан фойдаланса, уни ҳеч ким сотиб олмайди. Бу ҳам маҳаллий шароитни сифатга таъсири ҳисобланади.
Маҳсулот сифатига таъсир этувчи субъектив омиллар қаторига инсон фаолияти натижасида маҳсулот сифатини ўзгариши тушунилади. Ушбу омил қолган омилларга нисбатан энг мухим саналади. Чунки, маҳсулот сифатига бошқа ишлаб чиқариш омилига нисбатан инсон кўпроқ таъсир қилади. Агар ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этаётган ишчининг малака даражаси паст ёки нияти ёмон бўлса, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини энг зўр хомашёдан фойдаланиб ҳам яхшилаб бўлмайди. Аксинча, бу вазиятда харажатлар ортади. Масалан, малака даражаси паст ишчига энг яхши намунадаги хомашёни бериб маҳсулот тайёрлашни вазифаси юкланса, у брак ёки дефектлар
■ ■ U ж
сонини ортиради ёки маҳсулотни нотўғри қадоқлайди. Агар малакаси юқори бўлган ишчига энг сифати паст хомашёйдан маҳсулот тайёрлаш вазифаси юклатилса, ҳам у ундан сифатли маҳсулот ишлаб чиқара олади. Бу худди ош тайёрлашга киришган ошпаз ва унинг ёрдамчисига ўхшайди. Яхши ошпаз паст навли гуручдан хам сифатли ош тайёрлай олади. Унинг янги ёрдамчисига энг зўр гуручни берсангиз ҳам адашади.
Корхонада ишлаб чиқилаётган маҳсулот сифатини оширишга таъсир этувчи омилларни яна бошқа турларга ҳам бўлиб ўрганиш
I\j \j \j \j
мумкин. Бу омилларни техникавий, ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий турларга ажратиш мумкин.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling