Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги
TQC - сифатнинг мажмуавий назорати Q Policy - сифат сиёсати QPlanning - сифатни режалаштириш QI - сифатни ривожлантириш QA - сифатни таъминлаш
Download 1.42 Mb.
|
Sifat-menejmenti
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бешинчи босқич.
TQC - сифатнинг мажмуавий назорати Q Policy - сифат сиёсати QPlanning - сифатни режалаштириш QI - сифатни ривожлантириш QA - сифатни таъминлаш
трМда инсоннинг ўрни ва персонални ўқитиш масалалари ортиб боради. Бунда мотивациянинг шундай даражасига эришиладики, ишчилар ишга киришиб кетганларидан меҳнат таътилларини рад этадилар, ишда кўп ушланиб қоладилар ва ишни уйда ҳам давом эттирадилар. Янги ишчилар синфи пайдо бўлади. Таълим ишчиларни бутун меҳнат фаолияти давомида узлуксиз қамраб олади. Ўқитиш шакллари ўзгариб янада фаоллашади, ўйинлардан, махсус тестлардан, АКТ усулларидан фойдаланилади. Ўқитиш мотивациянинг бир қисмига айланади, яъни яхши таълим олган одам ўзини жамоада яхши ҳис этади, лидер вазифасини бажара олади, карьерада афзалликларга эга бўлади. Ишчиларнинг ижодий имкониятларини ривожлантиришнинг махсус усуллари ишлаб чиқилади ва фойдаланилади. Истеъмолчи ва етказиб берувчиларнинг ўзаро муносабати сифатни сертификациялаш тизимига, айниқса ИСО 9000 стандартларига катта таъсирини кўрсатди. Сифат тизими мақсадли равишда 9000 серияли ИСО стандартларига асосан қурилди, яъни истеъмолчи тарафидан талаб қилинган маҳсулот сифатини таъминлаш, ва унга корхона ушбу ишларни амалга оширишга имконияти етарли эканлигини исботлаш. Бироқ ИСО 9000 серияли стандартларида иқтисодий самарадорлик масалалари бироз оқсаб қолган, ўз вақтида етказиш қоидалари бўлмаган. Ушбу стандартлар тизими барча масалаларни ва вазифаларни қамраб ололмаганлигига қарамасдан унинг бозор механизмидаги ўрни ва мавқеи ошиб бормоқда. Сифат сертификатлари корхоналар учун уларнинг турли тендер ва проектларда қатнашишларида асосий шартлардан бирига айланди. Кенг қамровда сифат тизими сертификатларини қўлланилиши суғурта ишига айланди, яъни унинг мавжудлиги корхонанинг ишончлилигидан далолат беради. Бешинчи босқич. 90-йилларга келиб жамиятнинг корхоналарга бўлган таъсири кучайиб кетди ва натижада корхоналар жамият қизиқишлари ва манфаатларини кўпроқ ўргана бошладилар. Бу ҳолат, менежмент тизимига атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва маҳсулот ҳавфсизлиги нуқтаи назаридан хосил бўлган талабалар ўрнатилган ИСО 14000 серияли стандартларини вужудга келишига олиб келди. ИСО 14000 серияли стандартлар асосида сифат тизимини сертификатлаштириш ИСО 9000 серияли стандартлар асосидаги сертификатлаштиришдан кўра кам машҳур бўлмади. Сифатга инсоний таъсирларнинг ўрни ортди, ўз ходимлари эҳтиёжларини қондириш корхона раҳбарларининг диққат марказида бўлди. Корпорацияларнинг хусусиятини ҳисобга олган ва ўз мақсадларини халқаро стандартлар талабларини кучайтириш сифатида қўйган сифатни бошқаришнинг корпоратив тизимлари ҳам вужудга келди. Яъни, АҚШдаги йирик автомобил компаниялари 1990 йилда (иккинчи таҳрири 1994 йилда ишлаб чиқилган) QS 9000 "Сифат тизимига талабалар" стандартини ишлаб чиқдилар. Мазкур стандарт ИСО 9001 стандартларига асосланган бўлсада, кейинчалик яна бошқа оғир автомобил ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам уни ўзлари учун ишлаб чиқдилар ва унга риоя қилдилар. ИСО 14000 ва QS 9000 серияли стандартларни тадбиқ этиш, шунингдек сифатни рағбатлантириш бўйича ўз-ўзини баҳолаш моделларини вужудга келиши сифат тизимини бошқаришнинг бешинчи босқичини асосий эришган натижалари бўлди. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling