Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


Техникавий омиллар гуруҳи


Download 1.42 Mb.
bet14/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

Техникавий омиллар гуруҳи:

  • технологик жиҳозлар, ускуналар, асбоб ва назорат воситалари ҳолати;

  • дастлабки материаллар, хомашё ва жамловчи буюмлар сифати;

  • техникавий хужжатлар ва бошқалар ҳолати ва сифатидан иборат.

Ташкилий омиллар гуруҳига:

  • ишнинг мунтазамлиги ва бир маромдалиги;

  • жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш;

  • материал, жамловчи буюмлар, ускуналар, асбоблар;

  • назорат воситалари ва техникавий хужжатлар билан таъминлананлик;

  • меҳнатни илмий ташкил қилиш; ишда овқатланиш, дам олиш ва бошқалар киради.

Иқтисодий омиллар гуруҳи:

  • меҳнатга ҳақ тўлаш шакли;

  • иш ҳақининг миқдори;

  • юқори сифатли маҳсулот ва иш учун мукофатлаш;

  • яроқсиз маҳсулот учун маошдан чегириб қолиш;

  • маҳсулот таннархи ва нархи;

  • сифат даражаси ва бошқалар киради.

Ижтимоий омиллар гуруҳи:

  • кадрларни танлаш, жойлаш ва иш жойини ўзгартириш;

  • малака оширишни ташкил қилиш;

  • илмий-техникавий ижод, рационаллаштириш ва ихтирочилик;

  • турар-жой маиший шароитлар, жамоадаги ўзаро муносабатлар, психологик муҳит ва бошқалардан иборат.

Шу билан бирга, шартли равишда сифатга таъсир этувчи омилларни 3 гуруҳга булиш мумкин:

  • материал-техник (ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, дастгоҳлар ишлаб чиқаришни техник ва метрологик таъминоти, синов ва назоратнинг услуб ва воситалари, ишлатиладиган материаллар, бино ва қурилмалар);

  • инсон омили (малакаси, профессионал билими, ўз ишига бўлган қизиқиши);

  • маъмурий (ташкилотнинг умумий ишлаб чиқариш фаолиятини ва қисман сифат бошқарувини ташкил этиш);

Умуман олганда, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини юқори даражада ушлаб туриш ва таъминлаш - комплекс муаммодир.
Фақатгина илмий асосланган ҳолда тизим ва комплексли, бир вақтда ва ўзаро боғлиқ бўлган техник, ташкилий, иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий тадбирлар ёрдамида тез ва аниқ ҳолда маҳсулот сифатини мукаммалаштириш мумкин.
Шу сабабли, сифат бошқарувини режалаштирилаётганда, унга таъсир қилувчи ҳар бир омилни диққат билан ўрганиш ва режалаштиришда уни эътибордан қочирмаслик лозим. Сифатни бошқаришда кўплаб корхоналар тизим ва дастурлардан фойдаланади. Шу билан бирга, ушбу тизим аниқ олинган мақсадга асосланади. Сифатни бошқариш тизими - бу сифатни режалаштириш, тартибга солиш ва назорат қилишнинг мажмуаси ҳисобланиб, у ўз ичига меъёрий-ҳуқуқий йўриқномаларни ҳам олади.

  1. жадвал


Сифа

1тни бошқариш дастурининг типик кўриниш



Маҳсулот ёки хизмат тури

Маҳсулот ёки хизмат сифатини ошириш тадбири

Масъул

Муддат

Тадбирни амалга ошириш учун сарфланадиган маблағ

Молиявий
таъминот




Сифатни бошқариш дастурлари эса, маҳсулот сифатини режалаштирилган кўрсаткичга етказилгунга қадар амалга ошириладиган ишлар кетма-кетлиги бўлиб, уни тахминан қуйидаги шаклда ишлаб чиқиш мумкин.


Жадвал маҳсулот сифатини бошқариш дастурининг типик
V/ и /— KJ I /— f V/
кўриниши бўлиб, у ўз ичига сарфланадиган маблағлар бўйича қўшимча ҳисоб-китобларни ва тушунтириш, изоҳларни олиши мумкин.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling