Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


Маҳсулот сифатини бошқариш харажатлари классификацияси


Download 1.42 Mb.
bet22/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

Маҳсулот сифатини бошқариш харажатлари классификацияси



Сифат бошқарувида вужудга келадиган харажат турлари

Ўзгарувчан
харажатлар

Доимий
харажатлар

Таннарх
харажатлари

1.

Дефект ва браклар

+

-

+

2.

Материал харажатлар

+

-

+

3.

Ишчи кучи харажатлари

+

+

+

4.

Малака ошириш харажатлари

-

+

-

5.

Маҳсулот дизайнини яхшилаш харажатлари

-

+

-

6.

Лаборатория ва синаш харажатлари

Ярим доимий харажатлар

+

7.

Сифатни яхшиловчи патент ва янгиликларни сотиб олиш харажатлари

-

+

-

8.

Сафар харажатлари

-

+

-

9.

Сифатни ошириш билан боғлиқ ташкилий харажатлар

-

+

-

10.

Сифатни ошириш билан боғлиқ асосий воситаларга қўшимча сарфлар ва ҳ.к.

Ярим доимий харажатлар

+







Умумий тарзда олганда, сифат харажатлари қуйидаги турларга бўлинади:

10-расм. Сифатнинг одатий харажатлари




  1. Сифатнинг мақбул даражаси Сифатнинг мақбул даражаси - бу сифат, харажатлар нарх, таннарх ва фойда ўртасидаги боғлиқликни акс эттирувчи маҳсулот сифати кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Сифатнинг мақбул даражасини аниқлашда ишлаб чиқариш ва сифатни ошириш билан боғлиқ омиллар таҳлили мухим ўрин тутади. Сифатнинг мақбул даражасини қуйидаги иккита расм орқали янада чуқурроқ ўрганиш мумкин (-расмлар).







  1. расм. Сифатнинг мақбул даражасини биринчи

кўриниши
Юқоридаги расмда таннарх ва нарх ўртасидаги боғлиқликни маҳсулот фойдасига таъсири ёрдамида мақбул сифат даражасига эришиш йўналиши кўрсатиб ўтилган. Унда Qi ва Q2 маҳсулот сифатига сарфланадиган харажатларни ўзгариши эвазига фойда миқдорини ҳам ўзгаришини англатади. Qo эса маҳсулот сифатини маълум бир даражасида фойдани максимал бўлишини кўрсатиб беради. Яъни сифатнинг мақбул даражаси бўлиб ҳисобланади. Мазкур мисолда маҳсулот таннархи ва нархини ўсиши сифатни ўсишига пропорционал тарзда боғланган. Лекин истеъмолчилар юқори нархли маҳсулотларни сотиб олганда кўра, ўз эҳтиёжларини қондирадиган маҳсулотни арзонроқ сотиб олишни истайдилар. Шунинг учун, маҳсулот сифати, таннархи ва нархини максимал ошириб борган билан бозор талабини қонбира олмаслик ҳам мумкин. Корхонанинг маркетинг стратегиясида ушбу масалалар батафсил кўриб чиқилиши зарур.
Қуйидаги расмда ҳам сифат ва харажат ўртасидаги боғлиқлик иккинчи ёндошув билан кўрилган.
Сифат даражаси ошиб борганда маҳсулотни ишлаб чикариш учун қилинаётган харажатлар бошида секин ошади (1-эгри чизиқ), чунки ишлаб чикариш берилган талабларни осонлик билан бажаради. Кейинчалик, сифат даражаси ўсиши билан харажатлар кескин ошиб кетади. Охири шундай чегарага етиб борадиларки, харажатлар чексизликка интилади. Бу ҳолда на жиҳозлар, на ишчилар сифатни ошира оладилар.






  1. расм. Сифат ва харажат ўртасидаги боғлиқлик

Шу билан бир вақтда сифат даражаси ошганда маҳсулотдан фойдаланиш пайтидаги харажатлар камаяди (2-эгри чизиқ). Бошида улар кескин, кейинчалик аста-секин камайиб боради. Бу ерда ҳам сифат даражаси ошиши билан маҳсулотдан фойдаланиш пайтида харажатлар камайишига олиб келмайдиган чегарага етиб келамиз.
Йиғинди харажатларга келганда (3-эгри чизиқ), улар сифат даражаси ошиши билан бошида камайиб боради ва сифат мақбул даражасида бўлганда, минимал булади.
Ундан кейин, сифат даражаси мақбулдан юқорилаганда йиғинди харажатлар ошади. Охирида улар чексизликка интилади.
Ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулот таннархини камайтиришга интилиб, айрим холларда маҳсулот сифатини пасайтириб юборишади. Бу ҳолда фойдаланиш пайтида истеъмолчининг харажатлари ошиб кетади. Шунинг учун ишлаб чиқарувчининг сифатли маҳсулот чикаришга қизиктириш мақсадида чиқарилаётган маҳсулотдан фойдаланиш харажатларини унга юклаб қўйиш керак.
Шундай қилиб, маҳсулот сифатини мақбул даражасига эришиш биринчи даражали мухим масаладир. Бу-сифатни бошқариш тизимининг асосий мақсадларидан биридир.
Сифатни таъминлашда харажатлар калькуляциясининг қуйидаги усуллари фарқланади:

  1. Сифатга харажат калькуляция усули маҳсулот сифатининг ўзига сарфланган харажатларни аниқлашга асосланган. Бу харажатларни ички ва ташқи турларга бўлишга қаратилади. Бунда маҳсулотни дефект ва бракларини камайтиришга ички ва ташқи харажатлар ҳисобга олинади. Яъни харажатлар калькуляция қилинаётганда профилактика, баҳолаш ва дефектни ҳисобга олади. Профилактика ва баҳолаш учун харажатлар фойда келтиради, дефект учун харажатлар эса зарар ҳисобланади.

  2. Жараёнлар билан боғлиқ бўлган харажатлар калькуляцияси усули ҳар бир жараёнга мувофиқ ва номувофиқ келувчи қийматлар тушунчасига асосланган. Бунда:

  • Мувофиқлик қиймати - мавжуд жараёнларни тўхтамасдан ишлаши шароитида истеъмолчиларнинг барча талабаларини қондириш мақсадида амалга оширилган харажатлар. Бу харажатлар дефект ва браклар бўлмаган шароитда сифатни яхшилаш учувн амалга оширилади.

  • Номувофиқлик қиймати - мавжуд жараёндаги хатоликлар учун харажатлар. Бу харажатлар сифатни яхшилаш учун ёки дефектларни камайтириш учун амалга оширилади.

  1. Сифатнинг пастлиги шароитида йўқотишларни аниқлаш усули. Мазкур ёндошувда сифатнинг пасайишига олиб келган сабаб сифатида ички ва ташқи ҳамда материал ва номатериал йўқотишларга асосий эътибор қаратилади.

Бу ерда:

  1. сифат назоратига харажатлар;

  2. ишлаб чиқаришнинг асосий харажатлари;

  3. дефект натижасидаги йўқотишлар;

  4. ишлаб чиқаришнинг жами харажатлари







  1. расм. Маҳсулот сифатида харажатлар ҳисоби

Типик ички номатериал йўқотишлар эргономик кўрсаткичларнинг қондирилмаганлиги ёки имкониятлардан фойдаланилмаганлиги оқибатида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қайтадан берилганлиги сабабли меҳнатнинг ишлаб чиқарувчанлигини пасайиш натижаси саналади. Материал йўқотишлар дефектлар натижаси ҳисобланган ташқи ва ички харажатларни ўзида акс эттиради.

  1. Маҳсулот сифатини бошқариш мезонлари ва сифат

кўрсаткичлари
Сифатни бошқариш масаласидан келиб чиқиб, зарурий хусусиятларни бошқариш мезонларидек қабул қилиш мумкин. Мисол учун, материаллр сарфланишни камайтириш керак бўлса, мезон сифатида машинанинг массаси қабул қилинади. Ишончлиликни ошириш керак бўлса, мезон сифатида машинани тўхтаб қолмаслиги ва бошқалар қабул қилинади.
Айтиб ўтилган мезонлар техникавий мезонларга киради ва улардан кенг фойдаланилади. Лекин улар хусусий мезонлардир. Уларда сифатга эришиш учун сарфланадиган харажатларни бахолаш назарда тутилмаган. Буларсиз маҳсулот сифатини бошқариш тизими самаралилигини бахолаб бўлмайди. Шунинг учун сифатни бошқаришда
I и и и
маҳсулот сифати техникавий ва иқтисодий хусусиятларни жамлайдиган мезонлардан фойдаланиш керак.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling