Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги
Бош назоратчини асосий вазифалари
Download 1.42 Mb.
|
Sifat-menejmenti
- Bu sahifa navigatsiya:
- СЕРТИКО таркибида қуйидаги ишчи гурухлар тузилган
Бош назоратчини асосий вазифалари:
миллий назорат хизмати билан алоқани таъминлаш; қабул қилинган ЭТБ партиялари сифати учун жавобгарлик назорат ўлчашлар ва синовлар ҳисобини юритиш, улар натижаларни миллий назорат хизматига узатиш; қабул қилинган буюмлар партияларини мувофиқлик белгиси билан тамғалаш учун жавобгарлик; ишлаб чиқарилган партиялар синовлари протоколлари чизмаийлаштирилиши тўғрилиги; ЭТБ қўшимча синаш ва назорат ўтказиш учун жавобгарлик. ХЭҚ тизими доирасида сертификат олган ишлаб чиқарувчи корхона бош назоратчи ва миллий назорат хизмати иштирокида буюмлар сифати устидан назорат ташкил қилиши шарт. Ҳар бир партияни қабул қилиш мезонлари мазкур ЭТБ турига қўйиладиган техникавий шартлар орқали жорий қилинади. ХЭҚ тизими қоидаларига биноан қабул қилинган ЭТБ партияларини мувофиқлик белгиси билан тамғалайдилар ва уларга мувофиқлик сертификатларини бериш бош назоратчининг бевосита назорати остида амалга оширилади. Узоқ муддат сақланган ЭТБ партияларни жўнатишдан олдин, улар қайта синовлардан ўтади. Ишлаб чиқарувчи қонунчилигига биноан рўйхатга олинган мувофиқлик белгиси ёпишқоқ тасма ёки буюмдон учун қўлланадиган бошқа материалга қўйилади. Белги ёнига қуйидаги маълумот берилади: миллий назорат хизматига ҳавола; корхонанинг аттестацияланиши ҳақида гувоҳномага ҳавола; назорат партиясига ҳавола. ЭТБнинг қабул қилинган партияларига берилган мувофиқлик сертификати қуйидагилардан иборат: Корхона номи ва манзили; Корхонанинг савдо белгиси; Буюмнинг каталог бўйича тўла номи ва коди; Назорат партиясининг рақами; Буюмнинг мазкур турига қўйилган техникавий шартлар; Миллий назорат хизмати номи; Сертификат берган ваколатли шахс имзоси; Ишлаб чиқарувчи корхона аттестацияланганлиги ҳақида гувохноманинг рақами; Буюм қабул қилинган сана; Сертификат берилган сана. Электротехник буюмларни халқаро сертификатлаштириш тизимнинг энг эски тизимларидандир. У 1926 йилда Норвегия, Швеция, Голландия ва Германия вакиллари электротехник буюмлари хавфсизлиги бўйича талаблар ва қабул қилиш қоидаларини ишлаб чиқишга қарор қилганларида яратилган. 1960 йилда сертификатлаштириш бўйича қўмита бунёд қилинган, у электротехник буюмларни сертификатлаштириш қоидаларини ишлаб чиққан. Халқаро савдони осонлаштириш ва ўтказиладиган синовлар ҳажмини камайтириш мақсадида синов протоколлари асосида берилган сертификатларни иштирокчи мамлакатлар томонидан ўзаро тан олишга кўмаклашадиган СВ сертификациялаш тизими таъсис қилинган. 1973 йилда СВ тизими доирасида электр жихозлар мувофиқлиги ягона белгисини қўллаш қоидалари қабул қилинган. Мазкур ташкилот электр жихозларнинг қайсиларига мувофиқлик белгиси тарқалишини белгилайди. Сертификатлаш тизими бўйича катта ишлар сертификатлаштириш бўйича ишларни бошқарадиган қўмита (СЕРТИКО) бошчилигида ИСО доирасида олиб борилади. Унинг фаолияти қуйидагича белгиланган: ■ \j \j сертификатлаштиршининг миллий ва минтақавий тизимлари, маҳсулот фойдаланиш ва бошқа тавсифларни жорий қиладиган стандартлар талабларига мувофқлик белгиларини кенг, ўзаро тан олишга қаратилган воситаларни ўрганиш; \J ■ ■ и I «миллим еки минтақавии сертификатлаштириш тизимларини протекционист мақсадларига қўллашнинг олдини олиш еки чеклаш мақсадида тегишли битимлар тузиш қоида ва процедураларини ишлаб чиқиш. СЕРТИКО таркибида қуйидаги ишчи гурухлар тузилган: атамашунослик; синовлар протоколлари шакли; синов лабораториялари ўтказадиган ихтисослик синовлар; ҳуқуқий жавобгарлик масалалари; ИСО га мувофқлик белгиси; корхоналардаги сифатни таъминловчи тизимларни баҳолаш усуллари бўйича. СЕРТИКО «Учинчи томон сертификатлаштириш тизимлари тегишли стандартларга оид принциплар тўплами» қўлланмасини ишлаб чиқди. У сертификатлаштириш миллий ва минтақавий тизимларини бошқа тизимлар билан мувофиқлиги ва уларда бошқа мамлакатлар иштирок қилиши нуқтаи назаридан ташкил этиш тамойилларини белгилайди. Шунингдек миллий ва минтақавий сертификатлаштириш тизимларини яратишда улар иложи борича ИСО нинг халқаро стандартларига асосланиши керак. Бунда бу стандартлар мувофиқликни сертификатлаштириш бўйича талаблардан таркиб топган бўлиши зарур: сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулот тавсифлари даражасини аниқ белгилаш; синаш ва ўлчашнинг аниқ ва қайта тикланадиган усуллари; стандартларга маҳсулот сифатини таъминловчи тизимларга бўлган талабларни киритиш; техника ва технологияни ривожланишига кўмаклашадиган шартлар. Қўлланма яратилаётган тизимларда ҳеч қандай тўсиқсиз ҳамда дискриминацион шартларсиз барча маҳсулот ишлаб чиқарувчилар қатнашишини назарда тутади. У барча давлатлар тизимларида қатнашишга имкон бериш ва миллий сертификатлаштириш тизимларини ўзаро тан олиш йўли билан сертификатлаштириш воситалари орқали халқаро савдонинг ривожланиши учун яхши шароитларни яратишга қаратилган. Сертификатлаштириш мамлакатлар орасидаги савдо алоқаларини осонлаштиради, чунки маҳсулот (товар)ни бошқа мамлакатларга олиб кириш учун рухсат олиш вақти қисқаради ва импорт қилувчи давлатларда такрор синовлар ўтказиш учун харажатлар камаяди. Энг катта осонликка ягона халқаро стандартларга асосланган халқаро сертификатлаштириш тизими киритилганда эришилади. Айрим ҳолларда сертификатлаштириш протекционист, яъни бу мамлакатлар бозорига хорижии ишлаб чиқарувчилар иўлини тўсиш мақсадларида қўлланади. Сертификатлаштириш соҳасида қатор халқаро ташкилотлар мавжуд. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling