Узбекистон республикаси олии ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иктисодиёт университети


Инновациялар бозорини синаб куриш (тест утказиш) ва талабни шакллантириш


Download 495.96 Kb.
bet47/79
Sana01.08.2023
Hajmi495.96 Kb.
#1664385
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   79
Bog'liq
Ш.......Д.Эргашходжаева - инновацион маркетинг.pdf

Инновациялар бозорини синаб куриш (тест утказиш) ва талабни шакллантириш

Бозорни синаб куриш (тест утказиш) инновацияларни доимий харидорлар билан таништириш йули билан синаб куришдир. Синаб куриш синов тарикасидаги маркетинг, янги махсулотни кургазма, ярмарка, конкурсларга куйиш, ушбу товар намуналарини синов тарикасида фойдаланишга такдим этиш, лизингга бериш. махсулот таннархини хал и копламайдиган даражадаги имтиёзли нархларда сотиш воситасида амалга оширилади. Бозорда синов тарикасида дастлабки жойлаштириш харажатлари узлаштириш ва сотувга инвестицияларнинг бир кисми сифатида намоён булади ва инновацияларга талаб маркетинг тадкикотларига киришиш имконини беради (бундай тадкикотларсиз хаттоки янги махсулотни фаол реклама килиш холатида хам махсулотнинг истеъмолчига умуман номаълу'м эканлиги билан изохланувчи салбий натижани кутиш мумкии).
Бозорда синов утказиш натижаларидан фойда ва сотув хажмини башорат килишда фойдаланиш мумкин.
Синов тарикасидаги маркетинг бозор шароитларига якин шароитларда инновацияларни синаб куриш хамда ушбу махсулот буйича маркетинг дастурининг асосий позицияларини бахолаш имконини беради. Амалиётда синов тарикасидаги маркетинг утка- зишнинг уч хил усули синовлардан утган: стандарт, назорат кили- нувчи ва моделлаштирилувчи. Истеъмол инновацион товарлари учун айтиб утилган усулларнинг учаласи хам тугри келади, саноат инновацион товарлари учун эса одатда стандарт ва назорат кили- нувчи усуллар дан фойдаланилади, шунингдек. доимий харидорлар хам катнашувчи тармок кургазма ва ярмаркаларида иштирок этиш тавсия этил ада
Бозорда стандарт тест утказиш янги махсулот тулик куламда махсулот чикаришда сотув шароитларига ухшаш шароитларга куйи- ладиган холатда бозорда синов утказишдир. Стандарт тест утка- зишдан максад олинган натижалардан мамлакат микёсида сотув хажмини башорат килиш учу н фойдатаниш хамда ушбу махсулотни ишлаб чикариш хамда унинг маркетинги билан боглик муаммоларни аниклаш хисобланади.
Бозорда назорат тести утказиш белгиланган хак тулаш эвазига махсулот сотишнинг турли усулларини синаб куришга рози булган махсус дуконлар панеллари барпо этишдир. Бозорда назорат тести утказишни амалга оширувчи ташкилот уз режаларига мувофик дуконлар сони ва географик жойлашувини белгилайди. махсулотнинг савдо залида жойлаштирилиши, нархлар, махсулотни силжитишнинг танланган усулларини назорат килади. Олинган натижалар тахлили уларнинг талабга таъсирини аниклаш имконини беради.
Имитацион бозор тестлари утказиш махсулотни реал шаронг- ларни имитация килувчи (ухшатувчи) шароитларда синаб куриш, масалан, ташкилот танлаб олган истеъмолчиларнинг уларга ажратил- ган пулларга оддий дуконда ёки ушбу ташкилотнинг дукон- лабораториясида товарлар харид килишидир.
Бозорда эхтиёж харидорлар талабига айланади. Талаб эхтиёжни муайянлаштиради, унинг чегараларини белгилаб беради. Талаб хажми белгиланган нарх ва даромад даражасвда маълум бир в акт давомида харидорлар томонидан харид килиниши эхтимоли булган махсулот ва хизматлар микдори билан ифодаланади.
Инновацион жараёнлар талабни тартибга солишнинг энг амалий шаклларидан бири хисобланади. Фирма уз олдига янги эхтиёж яратган ёки эски эхтиёжни узгартирган холда сифат жихатидан янги товар чикариш йули билан янги бозор яратишни максад килиб куйиши мути кин. Янги товарнинг бозорга чикиши фирманинг узи учун хам, унинг ракобатчилари учун хам мухим ходиса саналади. V катта хатар билан боглик, чунки янги товарнинг муваффакияти у ни етакчилар каторига чикаради, янги товарнинг омадсизликка учраши эса уни бозор аутсайдерлари орасига ту'шириб куйиши мумкин.
Талабни шакллантириш инновацион корхона нинг доимий харидорлар товар, унинг хусусиятлари, техник даражаси. иктисодий курсаткичларн кафолатлари, нархи, харид билан боглик кушимча хизматлар, сервис хакида, шунингдек, сотувчининг ишончлилиги. унинг нуфузи ва ютуклари хакида тулик хабардорлиги борасида максадли йуналтирилган харакатларидир.
Талабни шакллантиришнинг асосий воситаси жуда кенг усуллар ва техник имкониятларга эга реклама хисобланади. Талабни шакл­лантириш, айникса унинг истеъмол хусусиятлари хакида харидорлар ахборотга эга булмаган товар билан бозорга чикишда ёки корхона илгари фаолият курсатмаган ва унинг товарлари харидорларга номаълум булган бозорга чикишда алохида ахамиятга эга булади.
Саноат инновацион товарларига талабни шакллантиришнинг асосий усули доимий харидорлар билан бевосита мулокот урнатиш, илмий-техник симпозиумлар, семинарлар, синов ва намойишлар утказишдир.
Истеъмол йуналишидаги товарларга талаб реклама тадбирлари, намойишлар, кургазма-сотувлар утказиш, матбуот, радио ва теле­видение воситасида жамоатчилик ф икр иг а таъсир курсатиш усулла­ридан кенг фойдаланиш йули билан шакллантирилади. Бунда ижтимоий, ахлокий, психологик, эмоционал, эстетик ва бошка хусусиятларни хисобга олиш шарт.

Download 495.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling