Узбекистон республикаси олии ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иктисодиёт университети


Кафолатли ва кафолатдан кейинги хизмат курсатишни ташкил килиш


Download 495.96 Kb.
bet50/79
Sana01.08.2023
Hajmi495.96 Kb.
#1664385
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   79
Bog'liq
Ш.......Д.Эргашходжаева - инновацион маркетинг.pdf

Кафолатли ва кафолатдан кейинги хизмат курсатишни ташкил килиш. Узок муддат фойдаланилувчи янги товарлар (айникса, илмий хажмдор товарлар) буйича ракобатбардошликнинт мухим жихатларидан бири бирор-бир сотув тизими томонидан таклиф этиладиган ва таъминланадиган махсулотларга техник хизмат курсатиш (профилактика, таъмирлаш, эхтиёт кисмларни адмашти- риш) хисобланади. Бу ерда истеъмолчига курсатилган товарларга кафолатли ва кафолатдан кейинги хизмат курсатиш муддати ва минимал киймати хамда максимал доираси мухим хисобланади.
Инновацион маркетинг утказишда муваффакиятнинг асосий омиллар и 7.1-расмда акс эттирилган.


7.1-расм. Инновацион маркетинг утказишда муваффакиятнинг асосий омплларн



Истеъмолчитарга хизмат курсатишнинг муваффакиятли амалга оширилиши инновацион фирмани ракобатчилардан ажратиб турувчи энг мухим белгига айланиши мумкин. Хизмат курсатиш элемент- ларининг уч асосий тоифаси ажратиб курсатилади: сотувгача хизмат курсатиш, сотув вактида хизмат курсатиш ва сотувдан кейинги хизмат курсатиш. Сотувдан кейинги хизмат курсатиш махсулотни урнатиш, кафолатли хизмат курсатиш, эхтиёт кисмлар билан таъмин-лаш, товарларни вактинчалик алмаштириш, нуксонли махсулотни кабул килиш ва у ни алмаштиришни уз ичига олади.
Таъкидлаш жоизки, мослашувчан ишлаб чикариш шароитларида истеъмолчиларга энг илгор ва функционал модель таклиф этиши эхтимоли булган компания вактинчалик ракобатли устунликни кулга киритади. Маълум вакт утгач, бу усту'нлик йуколади, чунки бошка компаниялар хам янгиликни жорий этади.
Шундай килиб, исталган корхонада инновацион маркетинг технологиялари жорий этилмас экан, унинг инновацион фаолияти самарали булмайди. Инновацион маркетинг инновацион махсулот, хизмат ёки технология ни жойлаштириш га тайёрлашни амалга оширади. У корхонага инновацион махсулотни максимал самара билан жорий этиш имконини берувчи усул ва воситалар мажумидан фойдаланади. Инновацион маркетинг технологияларини уз вактида куллаш инновациялар ишлаб чикиш билан боглик хатарларни пасайтиради, чунки улар доимий талабни бахолаш, максадли бозор сегментини аниклаш ва ишланмаларни давом эттириш керакми ва улар кутилган самарани берадими деган саволларга жавоб беришга имконият яратади.

Download 495.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling