Узбекистон республикаси олии ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иктисодиёт университети


Назорат ва мулохаза учун саволлар


Download 495.96 Kb.
bet51/79
Sana01.08.2023
Hajmi495.96 Kb.
#1664385
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   79
Bog'liq
Ш.......Д.Эргашходжаева - инновацион маркетинг.pdf

Назорат ва мулохаза учун саволлар

  1. Инновацион маркетинг технологиясига нималар киради?

  2. Инновациялар бозорида кандай маркетинг тадкикотлари амалга оширилади?

  3. Инновациялар бозорида сифат тадкикотларининг урни нимадан иборат?

  4. Халкаро амалиётда сифат тадкикотларининг нечта асосий усуллари мавжуд?

  5. Истеъмолчи нуктаи назаридан инновациялар тахлили кандай амалга оширилади?

  6. Инновация кандай курсаткичлар ёрдамида тавсифланади?

  7. Ракобатбардошлик омилига нималар киради?

  8. Инновацияларни бозорда жойлаштириш кадальпари нималарни уз ичига олади?

  9. Инновацион маркетинг утказишда муваффакиятнинг асосий омилларига нималар киради?

  10. Кафолатли ва кафолатдан кейинги хизмат курсатиш кандай ташкил этилади?

  1. боб. ИННОВАЦИЯЛАР БОЗОРИГА КИРИШДА МАРКЕТИНГ МОДЕЛИНИНГ АМАЛИЙ ЖИХАТЛАРИ

8.1. Инновация бозорига киришда маркетинг молелининг тузилишн
Хорижий мамлакатларда инновациялар диффузияси сохасидаги сунгги нашрлар тахлилига кура, инновацион махсулотнинг бозорга кириб боришида икки хил ёндашув мавжуд: инновациялар диф­фузияси классик назарияси ва Джеффри Мур назарияси ёки “жарлик” назарияси.
Инновациялар диффузияси назарияси бозорда янги махсулотни кабул килиш жараёнини янги махсулот сотилишини бошкарувчи ва илгари сурувчи истеъмолчилар уртасидаги узок муддатли ва узлуксиз коммуникациялар жараёни сифатида куриб чикади.
Э.Роджерснинг диффузия назариясида истеъмолчларнинг бещ хил тоифаси ажратиб курсатилади. Ушбу тоифалар уртасида адабиёт- ларда тез-тез ёдга олиб ^тилувчи таксимот: 2,5% - новаторлар; 13,5%

  • илк издошлар; 34% - илк купчилик; 34% - кечки купчилик ва 16% - консерваторлар - сифат таксимоти булиб. хар бир муайян махсулот тоифаси учун бу кийматлардан бирор-бир жихатдан сезиларли фарк килиши МумКИН.

Исталган инновацион махсулотнинг бозорга кириб бориши бу махсулот уларни жалб килувчи истеъмолчилар туридан бошланиб, бутун хаётийлик даври давомвда бошка истеъмолчилар тури томон узгариб боради. Харидорларнинг хар бир тури уртача квадратик огишларга мос келади. Шундай килиб, илк купчилик ва кечки купчилик бигга уртача квадратик огиш доирасида, илк издошлар ва консерваторлар - иккита уртача квадратик огиш доирасида, янги технология пайдо булишининг дастлабки боскичида эса (тахминан меъёрдан учта уртача квадратик огиш доирасида) - таксимланади.
Инновацияларни кабул килиш хаётийлик даврининг мантики шунга асосланадики, технология исталган жамият томонидан боскичма-боскич, ушбу жамиятнинг турли сегментлари психологик ва ижтимоий киёфаларига мувофик кабул килинади. Бу жараённи улардан хар бири аник белгиланган гурух билан боглик, аник чегараланган боскичларга эга континиуум куринишида акс эттириш мумкин.
Джеффри Мурнинг янги назариясида илк бозор (новаторлар ва илк издошлар) ва асосий бозор (илк купчилик, кечки купчилик ва консерваторлар) уларнинг эхдиёжлари ва хохиш-истаклари ^заро фар к, килувчи ва улар уртасида кеч кандай алока булмаган хари­дорлар билан тавсифланиши назарда тутилади. Мана шу сабабдан фирманинг илк бозордаги маркетинг усули албатта хукмрон бозорда кулланаётган маркетинг харакатларидан фарк китиши зарур. Агар фирма у3 маркетинг стратегиясида жиддий узгаришларни амалга оширмаса, янги махсулот сотиш нинг сезиларлича кискариши эхти­моли юкори булади.
Инновацион маркетингда махсулот кимматини яратиш. Мувоза- натланган кадриятлар тизими мезонлари каторига куйидагилар киради: технологиялар, махсулот бозор ва компания.
Харид хакидаги карорларни новаторлар ва илк из дошл ар кабул килувчи илк бозорда, Джеффри Мурнинг назариясига кура асосий кадрият мезонлари технология ва махсулотнинг узи хисобланади. Карорлар илк купчилик, кечки купчилик ва консерваторлар томо­нидан кабул килинувчи асосий бозорда биринчи уринга бозордаги етакчилик, компания нуфузи ва баркарорлик чикиб олади. Бу нуктаи назардан илк бозордан асосий бозорга утиш махсулотга й^налган- ликдан бозорга йуналганликка ^тишни ифодалайди.
Классик маркетинг нуктаи назаридан дифференциация махсулот ишлаб чикишдан бошланади, с^нгра нарх белгилаш, сотувни рагбатлантириш буйича чора-тадбирлар ва реклама стратегияси каби фаолият турлари келади. “Афсуски, шу пайтдан бошлаб, маркето- логлар махсулотга кизикишни йукотадилар: махсулот ишлаб чикил- гандан с^нг унта нарх белгиланиб, сотувни рагбатлантириш буйича чора-тадбирлар утказилгач, маркетинг ^з вазифаларини бажариб б^лди деб хисобланади. Бирок айнан шу пайтда - махсулот истеъ- молчиларга сотиш учун тайёр булган вактда - дифференциация нинг роли янада мухим ахамиятга эга булади”10. Айнан шу пайтда дифференциация жараёнини бошкариш вазифасини сотувчилар у3 зимманарига оладилар.
Реклама масалан, диккат-эътиборни ушбу махсулотнинг кучли томонлари намоён булувчи ва эхтимол, максадли бозор харидорла- рининг купчилигига энг катта таъсир курсатувчи сохатарга каратиб, мос келувчи махсулотни дифференциациялайди. Уларнинг бозорга чикиши негизида мгокозларнинг психографик суратини чизиш инновацион махсулот учун маркетинг дастурини кандай ишлаб чикиш хакида аник тасаввур беради.
10Сексрин В Д. Иииовационный маркетинг: Учебник. - М И1-1ФРА-М, 2012.С.176.
Технология кабул килиш нинг бир сегментидан бошкасига утиш маркетинг борасиаа хам, коммуникациялар борасида хам жуда мураккаб, чунки хар сафар янги стратегияларни энди-энди амалдаги стратегияларга куникилган бир пайтда кабул килишга тугри келади.
Асосий бозорга чикиш режаси жарликдан утиш учун куйидаги алохида дастурлар ишлаб чикиш ни уз ичига олиши лозим:

  • инновацион махсулотнинг ягона идентификацияланган икти­содий харидорини танлаш (бозорни сегментлаш);

  • инновацион махсулот харид килишнинг иктисодий окибат- лари ёки хал килувчи харид омилини аниклаш;

> максадли харидорга тугалланган ечим таклиф этиш (тулди- рилган товар);

  • товар учун тулдирувчи яратиш максадида хамкор ва идти- фокчилар жалб килиш;

^ инновацион товар учун дистрибьюция ишлаб чикиш;

  • инновацион махсулот учун нарх шакллантириш стратегиясшш танлаш;

  • ракобатни бахолаш;

  • жойлаштириш ни амалга ошириш;

  • кейинги максадли харидорларни аниклаш.

Харидорлар инновацион махсулот билан коникдирилувчи эхтиёжларни яхши хис килмайдилар. Бу холатда доимий харидор- ларга (маркетинг коммуникациялари доирасида) мурожаат мос келувчи эхтиёжларни аниклаш ва жадаллаштиршига каратилган булиши лозим. Ушбу холатда аникдаш истеъмолчилар хали хис этмаган эхтиёжларни топиш ва уларни сездириш хисобланади. Бундай эхтиёжлар купинча жамият ривожланишидаги янги тенден- циялар пайдо булиши, масалан, атроф-мухитни мухофашгаш хакида кайгуриш, хавфсиз мехнат шароитлари яратиш натижасида вужудга келади.
Жарлик”дан утшцда тулаконли махсулот концепцияси катта ахамиятга эга. Агар технология кабул килишнинг хаётийлик даврини куриб чиксак. шундай хулоса чикариш мумкинки, тулаконли махсулотнинг ташки доиралари чацдан унгга томон харакатланнш билан тобора катта ахамият касб этиб боради. Тулакоти махсулот режалаштириш бозорда етакчилик килиш стратегияси ишлаб чикишнинг мухим жихатидир.
Асосий бозорга инновацион мах,сулот билан чикишда бирламчи максадли сегментга чикиш учун талаб яратишга хизмат кипувчи бевосита сотув усулларидан фойдаланиш зарур.
Асосий бозорга инновацион махсулот билан чикишда маркето­логлар тугри коммуникацион канал танлаши лозим. Инновация яратиш хакида ахборот узатиш учун тугри келувчи иккита канал мавжуд. Биринчи канал ишбилармонлик матбуотидир. Ишбилармон- лик матбуотининг коммуникация воситаси сифатида мухлм устун- лиги унта нисбатан деярли барча ишбилармонлик вазиятларида ишонч даражасининг юкорилигидан иборат.
Ишбилармонлик матбуотига кушимча равишда ахборот тарка* тиш учун яна бир коммуникация канат и булиб “вертикал медиа”, яъни тармок ёки ихтисослашган оммавий ахборот воситалари ва турли форумлар - тармок кургазмалари, анжуман ва конференциялар хизмат килади.


  1. Download 495.96 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling