Узбекистон республикаси олии ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иктисодиёт университети


Инновацияларни бозорда жойлаштириш ва кцйта жой­лаштириш


Download 495.96 Kb.
bet46/79
Sana01.08.2023
Hajmi495.96 Kb.
#1664385
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   79
Bog'liq
Ш.......Д.Эргашходжаева - инновацион маркетинг.pdf

Инновацияларни бозорда жойлаштириш ва кцйта жой­лаштириш. Хали инновацион махсулот ишлаб чикилмасдан туриб, унинг ким учун мулжалланиши, у кайси аньанавий ёки янги эхтиёжларни кондириши ва кайси муаммоларни хач эта олишини аниклаб олиш зарур. Бундай йунагттиришда янги махсулот (хизмат, технология) ишлаб чикиш тугри жойлаштириш ва максадли бозорда силжитиш учун яхши бошланиш хисобланади.
Инновацияларни жойлаштириш инновациялар бозорини сегментлаш ва максадли сегментларни танлашнинг мантикий давоми хисобланади. Инновацияларни жойлаштириш ушбу сегмент истеъ- молчиларинн мазкур товар айнан улар учун махсус, уларнинг узига хос эхтиёжларига мослаб яратилгани ва хозирги пайгда ушбу товар улар учун идеал эканлигига ишонтиришга йуналтирилган чора- тадбирлар мажмуини (реклама, PRhh) ифодалайди.
Товарни муваффакиятли жойлаштириш учун компания максад­ли бозор сегментларида ракобатчилар }финларини, уларнинг товар­лари имижини диккат билан урганиш зарур. Шундан сунг компания жойлаштириш хакида мос келувчи карор кабул килиши талаб этилади.
Куйида товарни жойлаштириш буйича кенг таркалган ёнда- шувлар келтирилган:

  • инновацион товарнинг белгиланган устунликлари негизидаги ёндашув. Ушбу ёндашувни танлашда товар хакикатда шундай устун- ликларга (жуда узига хос булса-да, ушбу сегмент истеъмолчилари учун мухим булган) эга булиши зарур;

>янги товарнинг илк харидорлари булган истеъмолчилар белгиланган тоифаси оркали ёндашув;

  • товарнинг махсус (ушбу сегмент учун) эхтиёжларни конди­риш имкониятлари ёки ундан ушбу сегмент фойдаланувчилари учун долзарб саналган махсус фойдаланиш имкониятлари негизидаги ёндашув;

  • товар хакида истеъмолчиларда баркарор тасаввурларни шакл­лантириш ёрдам ид аги ёндашув.

Ракобат шароитларида уз товарини мустахкамлашнинг энг самарали йулларини топадиган корхона голиб булиб чикади.
Инновацияларни бозорда жойлаштириш кадамлари бозорни тахлил килиш, жалб этувчан максадли сегментларни танлаш ни уз ичига олади.

  1. кадам. Инновацион махсулот бозори чегараларини аниклаш.

  2. кадам. Ушбу бозорга бошка инновацион махсулотини (хизма- тини) етказиб бериши эхтимоли булганларни аниклаш. Реал ракобатчиларни танлаб олиш, уларнинг кучли ва кучсиз томонларини урганиш, ракобатли устунликларни (масалан, руйхатга олинган патентлар, нашрлар сони ва мавзулари) аниклаш зарур.

  3. кадам. Инновациялар тавсифномасини энг мухим ракобат- чиларнинг махсулотлари тавсифномаси билан таккослаш.

  4. кадам. Инновациялар доимий бозорини сегментлаш.

  5. кадам. Статистик усуллар ёрдамида ёки суров ва кузатувлар восигаскда харидорлар салохиятини бахолаш. Харидорлар хулк- атвори ва истакларини аниклаш (харид хакида ким ва кандай. каерда ва качон карор кабул килади).

  6. кадам. Инновацион махсулот харидорларнинг истакларига канчалик якин жойлашганини аниклаш.

  7. кадам. Инновацион махсулотни тижорат нуктаи назаридан амалга ошириш мумкинлигини бахолаш.

  8. кадам. Маркетинг стратегиясини танлаш (сотув микдори ва максадли бозор билан ишлаш усули хакида карор: барча сегментлар билан бирданига ишлаш ёки улардан таклиф этилаётган ракобатли устунликка энг купрок мос келувчи бирортасини афзал куриш. максадли сегментнинг харид килинаётган махсулот ноёблиги ва янгилик даражасига нисбатан суровлари кандай).


    1. Download 495.96 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling