Узбекистон республикаси олии ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иктисодиёт университети


Download 495.96 Kb.
bet53/79
Sana01.08.2023
Hajmi495.96 Kb.
#1664385
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   79
Bog'liq
Ш.......Д.Эргашходжаева - инновацион маркетинг.pdf

У директ-маркетинг;
У guerilla маркетинг (партизанча маркетинг);
У макромаркетинг, мегамаркетинг;
У “яшил” маркетинг;
У ички маркетинг.
Куйида асосий маркетинг инновациялар иг а кискача таъриф ва тавсиф бериб утилади.
Тармок маркетинги бозор ва мижозларни бирлаштирувчи сотувчилар ва харидорлар уртасида муносабатлар урнатиш, ривож­лантириш ва куллаб-кувватлаш буйича маркетинг фаолиятидир. Бу маркетинг макро - ва мегамаркетинг билан бир каторда туради. Ушбу маркетинг постулата куйидагидан иборат: токи сотувчи ва харидор уртасида муносабатлар урнатилмас, ривожлантирилмас ва мустах- камланмас экан. бигимни амалга ошириш мумкин эмас.
Ижтимоий маркетинг. Ижтимоий маркетинг истеъмолчилар ва ушбу товар уртасида айирбошлашга ижобий таъсир этадиган, натижада корхона оладиган фойдага ижобий таъсир курсатувчи нотижорат харакатларини уз ичига оладиган маркетинг фаолиятини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнидан иборат. Инглиз тилидаги ифода туларок маъно беради: cause related marketing. Ижтимоий маркетингдан авват ижтимоий-этика маркетинги мавжуд булган булиб, унинг учун бирламчи вазифа узок муддатли истикболда истеъмолчи учун кулайлик излаб топиш ва корхона учун фойда топишдан иборат булган. Ижтимоий маркетингга якин ёндашув - жамотчилик маркетинги ва экология маркетинги саналади.
Геомаркетинг. Геомаркетинг таклифни яхширок мослаштириш учун махаллий истеъмолчилар талабини тушу ниш ва аниклашга йуналтирилади. У куча/квартал/сектор типологиясини аниклаш учун иктисодий маконларни аник ва географик тахлил килишга асосланади. Маркетинг назариясини геоматикадан ажратишга интиладиганлар бу маркетингни макон маркетинги деб атайдилар. Геоматика - географик ва картографик таркибий кисмлар билан ракам ли маълумотларни такдим эгиш ва тахлил килишга багиш- ланган техникалар тупламини бирлаштирувчи фандир. Микромар­кетинг - геомаркетингдан кенгрок тушунча булиб, реакция даражаси юкори булган истеъмолчилар микросегментларни аниклаш ва хизмат курсатиш учун мулжалланган бозорларни жуда нозик сегментлашга асосланади.

Download 495.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling