Узбекистон Республикаси Олий ва Урта Махсус Таълим Вазирлиги Фаргона Давлат Университети


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/36
Sana01.11.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1736744
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   36
Bog'liq
biznes etikasi fanidan (2)

Таянч иборалар:
Расмий Бизнес стили. Матнларда асосий қирраларни очиб бериш.
Нутқнинг ахамияти. Сухбатдошнинг хулқига эътибор ва талаб. Мазмунли ва
мазмунсиз нутқлар. Мурраккаб вазиятларда нутқ сўзлаш қоидалари. Бизнес
нутқларининг ўзига хос томонлари. Бизнес нутқи. Ўзаро сўзлашиш нутқи.
Савдодаги нутқ. Ахборот нутқи. Нутқнинг таъсирчанлиги.
Назорат учун саволлар:
1. Нутқ этикетига қўйиладиган талаблар ва қоидаларни айтиб беринг
2.Нутқ маданиятининг психологик тамоилларини тушунтиринг
3.Расмий Бизнес стили нима?
Маъруза №6: Бизнес мулокоти.
Режа:
1.Бизнес мулокотига шахсий сифатларнинг таъсири.
2.Ишбалармонлик мулокотининг турлари.
3.Бизнес мулоқот, унинг тузилмаси ва асосий қонуниятлари.
4.Мулоқот комуникацияси сифатида.
5.Диалогли мулоқот.
6.Бизнес мулоқотларини гурухли шакллари.
7.Телефон орқали мулоқот.
Файласуфлар қадим замонлардан буён шахс ҳулқ-атворининг у ёки бу шакллари
қонуниятларини аниқлашга, нима сабабдан бир киши билан умумий тил топиш осон,
бошқа киши билан умумий тил топишнинг ҳеч қандай иложи йўқлигини, айрим
кишининг хулқ-атвори мантиғи нима билан белгиланишини аниқлашга уриниб
келганлар.
Хулқ-атвор шахснинг атроф-муҳит билан ўзаро таъсирга киришиш шаклларидан
иборат бўлиб, улар бир қатор омилларга боғлиқ бўлади. Шахсни ва унинг ҳулқ-атворини
тавсифлаб берадиган асосий омилларга қуйидагилар киради:
· шахснинг табиий ҳусусиятлари, унинг ўзига хос писхологик ҳусусиятлари;
· эҳтиёжлари, сабаблари, қизиқишлари тизими;
· шахсни бошқариш тизими, унинг “мен-образи”.


69
Шахснинг табиий ҳусусиятлари - булар унда туғилган вақтидан бошлаб мавжуд
бўлган нарсалардир. Одатда улар фаоллик ва таъсирчанлик сингари динамик
тавсифларнинг маълум даражада ифодаланиши билан ажралиб туради. Шахснинг
фаоллиги турли хил фаолиятларга интилишида, ўзини намоён қилишида, психик
жараёнларнинг, харакат реакциясининг кечиш кучи ва тезлигида ифодаланади, яъни
шахснинг фаолиятига хос бўлган ҳусусият сифатида намоён бўлади. Фаолликнинг энг
охирги ифодаси, бир томондан, катта куч-ғайрат сарфлаш, харакатдаги, фаолиятдаги,
нутқдаги шиддаткорлик бўлса, иккинчи томондан, психик фаолият, нутқ, имо-ишоранинг
заифлиги, пассивлигида акс этади. Таъсирчанлик шахснинг асаби кўзғалувчанлигининг
турли даражасида, унинг атрофимиздаги оламга бўлган муносабатини кўрсатиб берувчи
ҳис-туйғуларининг шиддаткорлигида намоён бўлади. ХХ аср 20-йилларининг бошларида
швецариялик психиатр К.Г.Юнг шахснинг психологик хусусиятларини “экстраверсия” ва
“интроверсия” тушунчалари орқали таърифлаб беришни таклиф этди.
Экстраверсия (extra - ташқари) шахснинг шундай психологик хусусиятларини
кўрсатиб берадики, бунда шахс ўзининг қизиқишларини ташқи омилга, ташқи
объектларга қаратади, баъзан буни ўзининг қизиқишлари ҳисобига, шахсий аҳамиятини
пасайтириш ҳисобига амалга оширади.
Экстравертларга ҳулқ - атворининг таъсирчанлиги, имо-ишоралардаги фаоллик,
самимийлик, ташаббус кўрсатиш (баъзан ортиқ даражада), ижтимоий кўникувчанлик,
ички оламнинг очиқлиги хос бўлади.
Интроверсия - (intro - ички) шахснинг ўз шахсий манфаатларига, ички оламига
диққат эътиборининг қайд қилиниши билан ажралиб туради.
Интровертлар ўзларининг манфаатларини энг муҳим деб ҳисоблаб, уни юқори
даражада қадрлайдилар. Улар учун одамовилик, биқиқлик, ижтимоий пассивлик,
мустақил таҳлил қилишга мойиллик, етарли даражада мураккаб ижтимоий адаптация
(кўникувчанлик) хосдир.
Интроверсия-экстраверсиянинг ҳиссий тавсифлар билан бирга қўшилиб келиши
шахс темпераментини белгилаб беради.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling