Узбекистон Республикаси Олий ва Урта Махсус Таълим Вазирлиги Фаргона Давлат Университети


турдаги бўлинмалар функционал ёки кўллаб қувватлаш бўлинмалари деб


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/36
Sana01.11.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1736744
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
biznes etikasi fanidan (2)

турдаги бўлинмалар функционал ёки кўллаб қувватлаш бўлинмалари деб
аталади.
Асосий мақсади маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ва нусҳа кўчириш
асбоб ускуналарини ишлаб чиқариш ҳисобига акциядорлар даромадини энг
кўп даражада оширишдан иборат бўлган компания учун мунтазам раҳбарлар
бош директор, завод, сотиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича минтақавий
директорлар, усталар ва бригадирлар; вазифасига кўра раҳбарлар молиявий
директор, таъминот бўлимининг бошлиғи, персонал бўйича директордир.
Ҳарбий полкдаги вазият ҳам худди шунга ўхшашдир: полк кўмондони,
батальонлар, роталар, взводлар ва бўлимлар қўмондонлари мунтазам
раҳбарлар ҳисобланади, штаб бошлиғи, молиявий қисм бошлиғи, алоқа
бошлиғи, жисмоний тайёргарлик раҳбари вазифасига кўра раҳбарлардир.
Мунтазам раҳбарлар корхона ва ташкилотнинг ўз мақсадига эришуви
учун бевосита жавобгардирлар, бинобарин, ташкилот ихтиёрида бўлган
ресурслардан қандай фойдаланиш кераклиги ҳақида қарорлар, яъни ишлаб
чиқариш, сотиш, қарорлар қабул қилишга вакилдирлар. Функционал
хизматлар бундай ваколатлардан маҳрум этилган, уларнинг вазифаси


мунтазам бўлинмалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мунтазам раҳбарларга
улар қабул қиладиган қарорларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида
эксперт маслаҳатлари беришдан иборатдир. Харид қилиш ва ахборот бўлими
завод учун қандай қарорлар қабул қилиниши ҳақида мустақил қарор қабул
қилмайди, бу иш завод директорининг ваколатига киради, бироқ мазкур
хизматларнинг вакиллари шу масала юзасидан мунтазам раҳбарга қарорлар
қабул қилишда анчагина салмоққа эга бўлган батафсил тавсиялар берадилар.
Инсон ресурслари бўлими функционал ёки ёрдамчи бўлинма
ҳисобланади, унинг ходимлари ташкилотнинг асосий фаолиятида бевосита
иштирок этмайдилар, нон ёпмайдилар, нусҳа кўчириш машинасини
таъмирламайдилар, автомобиллар сотмайдилар ва жанговар ҳаракатлар олиб
бормайдилар. Персонални бошқариш соҳасидаги қарорлар ишга қабул қилиш
ва ишдан бўшатиш ҳақидаги, янги лавозимга тайинлаш ҳақидаги, касб
таълимига юбориш, иш ҳақини ошириш ва шу қабилар тўғрисидаги қарорлар
бўлиб, ваколатли раҳбарлар томонидан қабул қилинади. Инсон ресурслари
бўлимининг ходимлари мазкур масалалар юзасидан мунтазам раҳбарнинг
эксперт маслаҳатчилари бўлиб майдонга чиқадилар. Нусха кўчириш
техникасига хизмат кўрсатиш бўлинмаси ходимларига иш ҳақини ошириш,
масаласини ҳал этиш вақтида компенсация бўйича мутахассис бу бўлинма
раҳбарига мўлжалланаётган иш ҳакини ошириш бўлинманинг ишчи кучи
харажатларига қандай таъсир этишини маълум қилади, бутун ташкилот учун
қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги, маҳаллий меҳнат бозоридаги
аҳволнинг қандайлиги, компенсация пакети қайта кўриб чиқилгандан кейин
қанчалик рақобатбардош бўлиши ва ҳоказолар ҳақида ахборот беради,
шунингдек, масалан, хизмат кўрсатиш бўйича фақат механикнинг иш ҳақини
20% ошириш, бўлинманинг бошқа ходимларига компенсация миқдорини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги қарорни таклиф этади. Раҳбарнинг ҳукуқи
таклиф қилинган қарорни қабул қилиш ёки рад этишдир, бунда у инсон
ресурслари бўйича мутахассисга номаълум бўлган омилларни ҳам ҳисобга
олади. Лекин у мутахассис маслаҳатини рад этишда қилаётган таваккалига
яхши баҳо бериши лозим.
Мунтазам ва функционал бўлинмаларнинг мавжуд бўлиши уларнинг
ўзаро муносабатларида потенциал низога эга бўлади, бу низо амалда икки
тамойилнинг функционал экспертизанинг инкор қилинишига ва мунтазам
раҳбарларнинг функционал раҳбарлар билан алмаштирилишига олиб келади.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling