Узбекистон Республикаси Олий ва Урта Махсус Таълим Вазирлиги Фаргона Давлат Университети


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/36
Sana01.11.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1736744
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
biznes etikasi fanidan (2)

Биринчи тамойил шу нарсада намоён бўладики, мунтазам раҳбарлар
инсон ресурслари бўлимига (ёки кўмаклашувчи бошқа бўлинмаларга)
бошқаришда иштирок этиш ҳукуқини рад қиладилар, экспертизани инкор
қиладилар ва мутахассисларнинг вазифасини маъмуриятчилиқдан ва
"линия"фармойишларини бажаришдан иборат қилиб қўядилар. Бундай йўл
тутиш бутун корхона ва ташкилот учун ғоят салбий оқибатларга олиб келиши
мумкин. Узоқ вақт мобайнида машинасозлик компаниясининг раҳбарияти
инсон ресурслари бўлимининг завод ходимлари иш ҳақини ошириш
тўғрисидаги таклифларини рад қилиб келди, бунда молиявий аҳволнинг
мураккаблигини рўкач қилди. Шунда бир куннинг ўзидаёқ энг малакали
операторлардан 28 нафари заводдан кетиб қолди ва раҳбарият энг мураккаб


станокларни 15 кун тўхтатиб қўйишга мажбур бўлди. Компания таклиф
этилган иш ҳақини оширишдан минг баравар зарар кўрди.
Иккинчи тамойил бутунлай қарама-қаршидир мунтазам раҳбарлар
инсон ресурслари бўлимига персонални бошқариш масалаларининг барча
турлари бўйича ёки уларнинг асосий қисми бўйича қарорлар қабул қилиш
ҳукуқини беради. Бундай раҳбарларнинг фикри ниҳоятда оддий: "Мен сотиш,
хизмат кўрсатиш, жанговар тайёргарлик ва бошқа ишлаб чиқариш масалалари
билан жуда бандман, персонал билан шуғулланишга вақтим йўқ. Бунинг учун
махсус бўлими ташкилот учун мақбул келадиган қарорларни қабул қилиш
учун ҳамиша ҳам етарли ахборотга эга бўлавермайди, бу қарорларни амалга
ошириш учун зарур ваколатларга ҳам эга эмас. Вентиляция жиҳозларини
ишлаб чиқарадиган ва монтаж қиладиган компания анчагина моддий зарар
кўрди ва ўз мавқеига путур етказди, чунки иш жойида созловчи устанинг
бўлмаслиги оқибатида объектни буюртмачига топширишни бир ҳафта
кечиктириб юборди, чунки созловчи уста касб таълими олиш учун бўлим
томонидан бошқа шаҳарга юборилган экан.
Шуни ҳам айтиш керакки, йирик компаниянинг бир цехи ёки
минтақавий бошқармаси даражасида иш ҳақи тизимини танлаш тўғрисида
қарор қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлмаса керак. Бу ишни инсон
ресурслари марказий бўлими амалга оширгани мақсадга мувофиқдир. Айни
вақтда у ёки бу ходимнинг иш натижаларига баҳо беришни бутун
ташкилотнинг инсон ресурслари бўйича директори эмас, балки ўша
ходимнинг бевосита бошлиғи амалга ошириши лозим.
Мунтазам ва функционал раҳбарлар ўртасидаги зиддиятлар ва уларни
ҳал қилишга уриниш икки томонлама ёки биргаликдаги жавобгарлик
концепциясида ўз ифодасини топган. Мазкур концепцияга мувофиқ мунтазам
раҳбарлар ҳам, инсон ресурслари бўлими мутахассислари ҳам инсон
ресурсларини бошқаришдан иборат асосий вазифани улардан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш вазифасини амалга ошириш учун жавобгардирлар.
Инсон ресурслари бўлими бу вазифани ҳар бир ходимнинг имкониятларини
рўёбга чиқаришга ёрдам берадиган умумий шарт-шароитлар яратиш
(тизимлар, тадбирлар, дастурлар ишлаб чиқиш) йўли билан, уларни татбиқ
этишни назорат қилиш билан ҳал этади.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling