Узбекистон Республикаси Олий ва Урта Махсус Таълим Вазирлиги Фаргона Давлат Университети


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/36
Sana01.11.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1736744
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
biznes etikasi fanidan (2)

Бизнес этикасининг Японча модели.
Японияга нусҳа кўчириш модели
сифатида қарамаслик лозим. Уни кучли ва
кучсиз томонларини акс этувчи ойна
сифатида ишлатиш керак.
Жан Пьер-
Леман.
Япон жамиятининг деярли барча томонлари – фалсафий қарашлари,
дини, бошқа халқлардан ажралиб яшаганлиги, юқори эстетик маданияти,


106
ўрта асрлик мардлик билан ҳозирги замон ишбилармонлиги, ажойиб
меҳнатсеварлиги, дам олишни яхши ташкил этилиши, оилавий
анъаналарга содиқлиги, чуқур ватанпарварлик ҳис-туйғулари ўзига хос ва
бетакрордир.
Японлар мағрур бўлишига сабаб бор. Япония жаҳон бўйича
қуруқлик ҳудудининг фақат 0,2% эга бўлиб, унинг аҳолиси жаҳон аҳоли
сонининг 2%ни ташкил қилади. Табиий ва энергетика ресурслари
чекланган ҳолда жаҳонда чиқарилаётган миллий маҳсулотнинг олтидан
бир қисми унинг зиммасига тўғри келади ва саноат ишлаб чиқаришнинг
кўп 
соҳаларида 
Япония 
биринчи 
ўринда 
бормоқда. Бундай
муваффақиятлар ўзига хос тараққиёт йўлини танлаш натижасидир.
Ушбу миллий ўзига хослик ишлаб чиқаришни ташкил эти шва
бошқаришда, шахс ва жамоага таъсир этиш санъатида акс этмоқда.
Японияга хос бошқариш фалсафаси ва маданияти кўп асрлар давомида
шаклланиб келаётган анъанавий миллий дунёқарашга, шунингдек, америка
менежментнинг ютуқларига асосланади. Япон менежментида уч хил
халққа тегишли маданиятнинг унсурларини учратиш мумкин.
1.
Одамларнинг гуруҳий муносабатларига асосланган
Хитой маданияти,
2. Мутлоқ рухга қаратилган Хинд маданияти,
3. Шахс эркинлигига асосланган Америка маданияти.
Шу уч халқнинг маданияти асосида япон жамиятининг ташкилий
қонуниятлари шаклланган.
Японларда тиришқоқлик, ирода кучи билан энг қийин шароитда ҳам
ғалаба қозонишга даъват қилиб турувчи самурайлар руҳига бўлган ҳурмат
жуда кучлидир. Самурайлар таълимоти – Бусидо кодекси, «Беш халқа
китоби» ва ўрта аср «муаллифларининг» асарларида ўз аксини топган.
Япония менежментнида эътибор бериладиган бир неча тамойиллар
мавжуд:
2. «Киши имконияти» тамойили. Бу тамойил мазмунига кўра
раҳбарлар ҳам, ходимлар ҳам, умуман иш билан банд бўлганлар
қуруқ гап билан эмас балки, ишда ўзларини кўрсатишга ҳаракат
қилишлари керак. Ходим ўз имкониятларини кўрсатишга,
қобилиятини ривожлантиришга, ишдан қониқишга имкон
яратишни назарда тутади. Тамойилга мувофиқ ходим барча
шароитларда иштирок этади. Шу Билан у ўзининг ишини қийин
томонларини билиб боради, ўз-ўзини бошқарув ва назорат қилиш
учун имкониятга эга бўлади.
«Бир япон меҳнаткаши бир америкаликка қараганда
икки баробар заифроқ,лекин ўн японияликдан иборат
жамоа ўн америкаликдан икки баробар кучлироқ» -
деган иборани қандай тушунасиз?
МВ


107
3. «Умр бўйи ёлланиш» тамойили. Умр бўйи ёллаш тизими
менежментнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир. Ишга қабул
қилиш жараёни ишга олиш ҳақида буйруқ чиқмасдан анча олдин
бошланади.
Корпорация ва давлат хизматчиларининг махсус тайёргарлик кўрган
вакилларитурли хил ўқув муассасалари билан узоқ вақт давомида алоқа
ўрнатиб боради, битирувчилар билан танишади, норасмий тарзда уларни
қизиқиши, қобилияти ҳақида маълумот йиғади, имтиҳон, ёшлар байрамида
иштирок этади, оилавий шароитини ўрганади, тавсияномаларни баҳолайди
(япон менежерлари тили билан айтганда бу тадбир «пишмаган ҳосил
йиғиш» деб номланади).
Умрбод ёлланган ишчилар оддий ишчилардан фарқли равишда бир
қатор имтиёжларга эга бўладилар. Ўлар ўз вақтида ва доимо ошиб
бораётган маош оладилар, уй билан таъминланадилар.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling