Узбекистон Республикаси Олий ва Урта Махсус Таълим Вазирлиги Фаргона Давлат Университети
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
biznes etikasi fanidan (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- Назорат саволлари
- Маъруза 9. Бизнес этика ва ишбиламонлик этикетининг хусусиятлари. Режа
- Бизнес ва этиканинг АҚШга хос модели
Адабиётлар:
1Герчикова И.Н. Деловая этика и регулирование международной коммерческой практики. Учебное пособие. М. Изд-во. «Консалтбанкир» 2002 2.Петрухин Ю.Ю., Борисов В.К. Этика бизнеса. Изд-во. «Дело» М. 2000 3.Шер Абдулла. Ахлоқшунослик. Т.: «ЎАЖБНТ» Маркази, 2003 4.Эрик Берн. Лидер и группа. О структуре и динамике организаций и групп. – Екатеринбург: Изд-во «Литур», 2000. Таянч иборалар Низоларни музокара орқали хал этиш. Низоларни ечимини топиш. Шахслар ўртасидаги низоларни хал этиш усуллари. Тузилмали усуллар. Шахслараро низоларни хал этиш усуллари. Низоларни хулқ-атвор стили: мослашиш; ён бериш; четга олиш; мухолифат; хамкорлик; компромисс. Назорат саволлари: 1. Гурухлараро ва шахслараро низоларни хал килишнинг усулларини санаб беринг? 2.Низо сабабларини аниқлаш усуллари нечта? 3.Низоларни бошқаришнинг кандай моделлари мавжуд? Маъруза 9. Бизнес этика ва ишбиламонлик этикетининг хусусиятлари. Режа: 1.Америка фирмалари ўртасидаги мулоқот. 2.Япониянинг Бизнес этикаси 3. Якин Шарк ва Араб мамлакатлари бизнес этикаси 4. Марказий Осие бизнес этикаси Бизнес ва этиканинг АҚШга хос модели 105 Урушдан кейинги йиллардан АҚШда мавжуд кўпчилик корхоналарда бошқарувчилик санъати ва услубларининг айрим томонлари қайта кўриб чиқилди. Ишлаб чиқаришга мутлақо янги маҳсулотлар жорий этилиб, харажат ҳажмлари камайтирила бошланди. Ишлаб чиқилган маҳсулотлар сифати кескин яхшиланди, нархлари эркинлаштирилди. Америк йирик корпорацияларининг фаолияти ишлаб чиқариш жараёнларини тўлиқ автоматлаштиришга, бошқарув шакл ва услубларини, ишлаб чиқариш, технологик базани такомиллаштиришга, кадрлар имкониятларини кенгайтиришга, ҳар бир ходимнинг малака ва фаолиятини оширишга қаратилган. Транснационал корпорацияларни (ТНК) яратишга алоҳида эътибор берилган. 1993 йилдан бошлаб жаҳонда 39 минг ТНКнинг 270 мингта фирмалари ишлаб келмоқда. Улар зиммасига АҚШнинг 36% экспорт ива 43% импорти тўғри келади. АҚШда бошқарувнинг ташкилий тузилмаси тобора такомиллаштирилиб борилмоқда. Хусусан, бошқарувдаги баъзи ҳалқалар қисқартирилмоқда. Агар Япония автомобил қурилиш корхоналаридаги уста бевосита раҳбарга бўйсунган бўлса, АҚШда раҳбар билан уста ўртасида яна учтабошқарув ҳалқалари мавжуд. Масалан, «Ford» компаниясида ишчи ва бошлиқ орасида 11 та маъмурий босқич бўлса, Япониянинг «Toyota» концернида унинг сони фақат 6 та. Бошқарувга кетаётган ҳаражатларни камайтириш иқтисодий самара беради, оралиқдаги маъмурий босқичларни бартараф қилиш бошқарувни эгилувчан ва тезкор қилишга имкон яратади. АҚШ иқтисодчиларининг ҳисоб-китобларига қараганда иерархик босқичларни камайтириш бошқарувни самарали ташкил этилишини таъминлар экан. Сўнгги йиллардаги ўзгаришларни ҳисобга олганда, Америка менежменти бўйича машҳур мутахассис Ж.Харбор шундай ёзади: «Япония автомобил ишлаб чиқаришда биздагидан кўра такомиллашган технология ишлатмайди, лекин компанияларни бошқарув соҳасида улар бизни чангда қолдириб кетмоқда». Бугунги кунда америкаликларнинг ўзи ҳам жаҳоннинг илғор фирмалари тажрибасини ва биринчи навбатда япон менежментини чуқУр ва қизиқувчанлик билан ўрганиб бормоқда. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling