Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиет институти


Download 415 Kb.
bet15/17
Sana04.02.2023
Hajmi415 Kb.
#1162739
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
@ngi uz Нефтегаз қудуқларини тугаллаш

Рстр (1 – k из in)
Рдon = ------------------- (12.32)
kстр

тропецеидал резьбали кувурлар учун.




Рдоп = Рдол.в – 22,7 * 104 dн mI Iu (12.33)


Рстрстрагивающая нагрузка резбовые соединения
Iu – кудукни жадал киялашувчи, градус /м
Kиз – резбали бирикмада мустахкамликни камайиши коэффициенти, м/градус
Iu=0,1 градус


Kиз = Сд / т (12.34)
Рдол.в - вертикал кудукларда, кувурларга рухсат этиладиган кучланиш (юкланиш), Н.
Kстр – вертикал кудуклар учун мустахкамликни захира коэффициенти.
т – кувур материалини окувчанлик чегараси, Па.

Кувурнинг ташки диаметри, мм…………….


Вертикал кудук учун К стр…………………

Тизмани ташки диамет
Ри, мм
Градус

114
2.28



127
2.65



140
3.03



146
3.03



168
3.41



178
3.60



194
3.98



219
4.93




Тизмани ташки диамет
Ри, мм 245
Градус 5.69



273
6.45





299
7.20



324
7.96



340
8.53



351
8.72



377
9.67



406
1043



426
1138


14.03

508


(12.32) формула буйича хисоблашлар жараенида kстр / (1-kизIu) катталик диаметри 168 мм ли ва ундан кичик тизмалар учун кия кудукларда 1,3 дан кичик эмас, катта диаметрли тизмалар учун – 1,45 дан кичик эмас.
Девор калинлиги ва мустахкамлик гурухи хар хил булган кувурлардан фойдаланиб, химоя тизмаси конструкциясини бир нечта вариантини хисоблаб топиш мумкин.
Энг окилона вариант булиб, тизмани таннархи, транспорт харажатларини хисобга олган холда минимал сарф харажатли тизма хизмат килади.
9.3. Кудукка химоя тизмасини тушириш.

Химоя тизмасини тушириш – мухим мутасадди иш жараенларидан биридир. Химоя тизмасини кудукка туширишгача барча текшириш ва улчов ишлари, бургилаш ускуналарини ва асбобларини холати диккат билан текширилиши, минора ва осма тизим туширилишга мулжалланган тизмани огирлигига мос келувчи юкни кутара олиши, кудук стволида тайерлов ишлари тугаган булиш лозим.


Тизмани туширишдан бир неча кун олдин бургилаш майдончасига химоя кувурлари, технологик жихозлаш элементлари ва кушимча зарур асбоблар базада текширувдан, синашдан утказиб олиб келинади.
Бургилаш майдонида химоя кувурлари яна бир марта куздан текширилади, кувурларни диаметри буйича оваллиги махсус шаблонлар билан аникланади; транспортировка жараенида ишдан чиккан, оваллиги белгилангандан катта булган кувурлар ишга яроксиз булади. Ярокли кувурлар мустахкамлик гурихи, девор калинлиги ва резьбали бирикмалар тури буйича стеллажга нипелли томони кудук томонга каратиб, тартиб раками буйича тахлаб куйилади. Тахлаш вактида хар бир кувурни узунлиги улчаб, ракамланади ( номерланади); кувурни раками ва унинг узунлиги махсус блокнотга езиб куйилади.
Каверно ва профилеграмм маълумотлари буйича кудук деворларини торрайган участкалар аникланади, инклинограмма буйича – ута кийшик участкалар аникланади. Бу участкалар янги бурги билан соатига 35-40 м тезликда кайта ишланади ва кудукни нормал диаметргача кенгайтирилади. Кудук деворларини ишлашда, бургилаш жараенида охирги ораликни бургилашда ишлатилган жамламали бургилаш тизмасидан фойдаланиш максадга мувофикдир. Агар девори кайта ишланадиган кудукда, бургилаш шароити мураккаб булса, кудук стволи кайта ишлангандан кейин калибровка килинади: остки кисми химоя кувурини диаметрига якин, мустахкамлиги бир булган бургилаш тизмаси туширилса кудук тубигача муваффакиятли бориши кузатилади. Агар тушириладиган бургилаш сафи сикилиб еки тиралиб колиши руй берса, тизма кутарилиб олинади ва кудук кайта аввалги ишлаш тезлигидан кичик тезликда ишланади. Кудукда калибрлаш ишлари тугатилиб, кудук бир икки цикл ювувчи суюклик билан ювилади. Кудукни ювиш жараенида кулланиладиган ювувчи суюклик минимал сув бера олувчанликка, статик ва динамик силжиш кучланиш курсаткичлари ва пластик ковушкоклик кичик булиши, шунингдек яхши мойлаш характерга эга булиши зарур.
Кудукни кайта ишлаб еки колибрлаб булган бургилаш тизмасини кутариш жараенида уни узунлигини улчаб, кудукни чукурлиги аникланади. Кудукни хакикий чукурлиги, жами улчанган бургулар тизмасини узунлигидан, тизмани чузилиши хисобига катта булади.
Кудукка химоя тизмасини тушириш, кудукни ювиш бургилаш тизмаси кутариб олиш ишлари тугаши билан бошланади.
Узунлиги 3000-3500 м гача булган химоя тизимлари механизациялашган (клин) поналар ва бил элеватор ердамида туширилади; ундан юкори булган узунликдаги тизмаларни туширишда одатда (клин) поналар ишлатилмайди, чунки поналарда мавжуд тишлар озиклик ошириш билан химоя кувурларини ишдан чикариш эхтимоли ошади; поналар урнига иккинчи элеватор ишлатилади.
Химоя тизимларини кудукка туширишдан дастлаб тизмани биринчи тушувчи кувурнинг боши (охирги) кисмида кудук деворлари буртиб чиккан ораликда хавфсиз утиши учун махсус калин деворли халка - бошмок туширилади. Унинг тузилиши куйидагича бошмок 1 ювувчи суюклик чикувчи каналлар 2 ва 3 йуналтирувчи (пробка) тикиндан иборат. Йуналтирувчи тикин 3 осон бургиланадиган материаллардан ишланган (9-расм). Тикинни ташки кисми силлик шаклда, марказий кисмида утиш канали мавжуд.
Бошмок – узунлиги 2 м. га якин булган калин деворли кувур дефорига котириб, бошмокда бир неча суюклик чикувчи тешиклар тешилади. Тешиклар сони ва уларнинг диаметри шундай булиши лозимки кудукни ювиш ва цементлаш жараенида тешикдан чикадиган суюкликни окими 20 м/с дан ошмаслиги, суюклик окими тизма буйлаб тенг таксимланиши лозим.
Бошмокдан бир-иккита кувур узунлигида тизмада тескари клапан урнатилади. Бу клапанни вазифаси – цементлаш охирида халка оралигидаги цемент эритмасини кириб келишини олдини олишдир. Энг мукаммал ва замонавий клапан дифференциал тескари клапан ЦКОД дир (10-расм). Химоя тизмасига бундай клапанлар бериктувчисиз шар6 билан тушурилади. Кудукка химоя кувурини туширишда химоя тизмасини ювувчи суюкликни асосий кисмини халка оралигига сикиб чикарса, маълум бир кисми дроссел 9 оркали химоя кувурини ичига киради. Натижада тизмани уз-узидан тулиши туфайли, халка оралигида гидравлик йукотиш кам булади. Агар клапан епик холатда булса, унда барча сикиб чикариладиган ювувчи суюклик тизма орти бушлиги томонга харакатланади.
Кудукка тизма тушурилиб булингач, химоя тизма ичига пласмасса шар 6 ташланади ва ювувчи суюклик окими билан резина диафрагма 4 оркали босиб утказилиб чегараловчи уриндик 7 га келиб жойлашади. Шу моментдан бошлаб ЦКОД курилмаси тескари клапан каби ишлайди: тизма ичидан циркуляция килиниши жараенида тизма ичидаги суюклик кудукка чегароловчи 7 ни тешиклари оркали утиб (епиб) беркитиб турувчи резиноматериалли мембрана 8 дан чикиб кетади.
Кудукдаги суюкликни тизма ичи томон тескари харакатланиб киришига шар 6, суюклик ердамида енгил кутарилиб, резина диафрагма 4 даги утиш тешигини тулик беркитади ва ювувчи суюкликни утишига йул куймайди.
ЦКОД клапани ажратувчи цементлаш тикини (пробка) ни тухтатиш халкаси вазифасини бажаради.
Кудукка туширилган химоя тизмалари кудукка нисбатан марказлашган булиши, уни атрофида тулик бир текисли цемент кобиги хосил булишига кумаклашади. Натижада утказувчан катламларни бир-биридан сифатли ажралишига олиб келади. Бунинг учун химоя тизмалари пружинали еки каттик (жесткий марказлаштирувчи (центратор) лар билан жихозланади. Пружинали марказлаштирувчи (11-расм) иккита шарнирли обойма 1 дан, олтита пружинали планка 2 дан ва иккита махкамловчи козикчадан иборат. Марказлаштирувчини кувур 6 га урнатиш холати, чегараловчи халка 4 ва иккита тутиб турувчи пона 3 ердамида амалга оширилади. Бундай марказлаштирувчи энг катта диаметри кудукни диаметридан тахминан 20% катта булиши зарур. Пружинани каттиклиги шунда булиши керакка, химоя тизмаларини уки кудук укидан, хар кандай ен томонлардан таъсир этадиган кучлар натижасида узгармаслиги керак. Демак тизма кудук уки буйлаб жойлашиб колиши лозим.
Каттик марказлаштирувчи икки томони резьбали киска кувурдан иборат булиб, ташки юза кисмига бир нечта планка ук буйлаб еки бурчак остида пайвандланган булади. Каттик марказлаштирувчини диаметри доимо кудук диаметридан 10% кичик булади.
Марказлаштирувчиларни тизма буйлаб бир-биридан 20-25 м масофада жойлаштириш максадга мувофикдир, агар кудукни зенит бурчаги 30 дан ошмаса; зенит бурчаги катта булган ораликларда марказлаштирувчиларни масофаси шундай хисобланадики, энг катта эгилиш ораликларда кудук диаметридан 4-5 % юкори булмайдиган ораликларда жойлаштирилади.
Марказлаштирувчиларни имкони борича хар бир махсулдор катлам еки сувли катламни ички ва остки копламасидан юкори ва пастига, ташки пакерлари, цементлаш муфталарини жойлашган ораликларида, зенит ва азимут бурчаклар катта булган ораликларда жойлаштириш максадга мувофикдир.
Кудукни диаметри катталашган ораликлардан ювувчи суюкликни тампонаж эритмаси билан тулик сикиб чикариш учун кудук диаметри катталашган чегара якинида тизмага турбилизаторларни жойлаштириш яхши самара беради. Турбилизатор суюклик окимини узгартириб гирдоб хосил килиши натижасида катта диаметрли халка оралигида суюкликни харакатланиши руй беради. Турбилизатор (12-расм) киска кувур булиб, ташки юзасига учта паррак пайвандланган; улар-бир-биридан 1200 да 350 бурчак остида жойлашган. Химоя кувурига турбилизаторлар тутиб турувчи поналар ердамида бириктирилади. Турбилизаторлар орасидаги масофа 3 м дан ошмаслиги лозим. Турбилизатор ва марказлаштирувчиларни жойлашиш урнини кавернометрия маълумотлари буйича аникланади.
Химоя тизмаларини тез тушириш жараенида гидродинамик босим юкори булиб кетиши руй беради. Бу купинча тескари клапан мавжуд булган вактда кузатилади. Босимни кудук деворларида ошиб кетиши ювувчи суюкликни ютилишига, тескари клапанни ишдан чикишига еки тизмани эзилиш – пачокланишига олиб келади. Шунинг учун тизмани тушириш тезлиги чегараланади.
Хатто энг яхши шароитларда хам эксплутацион тизма учун хар бир тушириладиган кувурни уртача тезлиги 1 м/с дан юкори булмаслиги, оралик тизмалар учун – 0,8 м/с дан, кондуктор учун 0,5 м/с дан юкори булмаслиги таклиф килинади.
Тескари калапанли химоя тизмасини туширишда клапан тизма ичини суюклик билан тулдириш хусусиятига эга булса, тизма ичини ювувчи суюклик тцлишини кузатиб туриш лозим, бунда кудукдан чикадиган суюклик хажми ва крюкдаги огирлик назорат килиб турилади. Агарда клапан епик булса ва уз-узини тулдириш кузатилмаса тизмага хар 200-400 м кувур туширилиши билан (диаметрига боглик холда) даврий равишда суюклик тулдириб турилади. Тизмани тулдириш вактида сикилиб колишни олдини олиш учун тизма харакатлантирилиб турилади. Ундан ташкари хар 500-800 м. кувур тушурилиб булингандан кейин оралик ювишни амалга ошириш билан кудукда йигилиб колган шлам ва газли ювувчи суюклик урнига янги ювувчи суюклик юборилади.
Бургилаш муддати узок булган кудукларда ва оралик тизмасини кудук юзасидаги кисмини кучли равишда емирилиш эхтимоли булса, юзадаги сунгги кувурларни 3-4 тасини калин деворли кувурлардан ташкил этиш керак.
Химоя тизмаси туширилиб булиши билан, тизмалар крюкка осилган холда булиши, кудук эса яхшилаб ювилиш лозим; тизма бу жараенларда кудук тубига тегиб турмаслиги керак.
Тизмаларни кисмларга булиб тушуришни хусусиятлари. Куплаб химоя тизмаларини бир мартада кудукка тушурилади. Айрим холларда ута огир еки ута узун тизмаларни икки еки уч кисмга булиб, икки –уч марта кудукка тушурилади. Куйидаги холларда шундай килинади: агарда химоя тизмасини огирлиги бургилаш ускунасини юк кутариш кобилиятидан катта булса; агарда химоя тизмасини мустахкамлиги тизмалар тулик холатида чузилиш мустахкамлиги дош бера олмаслиги руй берса, агарда кудукни узок муддат ювилмаган вактида нефтгаз хосил булиш эхтимоли кутилса:
Агар тизмани мураккаблик руй бериши эхтимоли нуктаи-назаридан кисмларга булиб туширилиши лозим булса, унда остки кисмини узунлиги шундай танланадики, тизмани юкориги кисми мураккабликлар руй бериши мумкин булган ораликни копламасидан 200 метр юкорида булиши керак. Бошка холатларда хар бир кисмни узунлигини аниклаш тизмани мустахкамлигини ва бургилаш ускунасини юк кутарувчанлигини хисобга олган холда оширилади. Иложи борича хар доим туширилган кисмли тизмаларни сунгги кисми дастлабки туширилган химоя бошмогидан юкорида булиши, иккинчи кисм химоя тизмалари билан бириктириш осон кечади. Бунга имконият булмаса, туширилган тизмани юкори кисми кудук диаметри номинал ва яхши марказлашувчи ораликда булиши шарт.
Остки (урта) кисм бургилаш кувурлари ердамида туширилади. Шунинг учун хам химоя тизмаси сафига кушимча жихозлаш элементлари киритилади: бургилаш кувурлари билан остки (урта) кисмли бириктириш учун – ажратувчи (разъединитель) иккита кисмни бир-бири билан бириктириш учун – туташтирувчи кисм (стыковочный узел), айрим холларда кудукда остки (урта) кисмни муаллак ишлаб туриш учун мосламалар ишлатилади.
Ажратувчи элементни тузилиши (13-расм) курсатилган. У бургилаш кувурлари билан бирикадиган кулфли резьба корпус 1 дан, химоя тизма 10 ни туширилган кисми билан бириктирилган бириктирувчи (переводник) 5 дан, корпус 4 даги ювувчи тешикларни енувчи втулка 3 дан; втулка 3 ни корпусда 4 да ушлаб турувчи калибрланган кесилувчи штифт 2 дан; корпус 1 га котирилган переводник 6 ва втулка 8 ни остки кисмида жойлашган секциали ажратувчи тикин 9 дан; втулка 8 переводник 6 га кесилувчи штифт 7 ердамида ушлаб турилади. Корпус 1 ва переводник 5 бир-бири билан чап резьба ердамида котирилади.
Химоя тизмасини остки (урта) кисми кудукка туширилади ва цементланади. Тампон эритмаси кудукка хайдалганидан кейин бургилаш кувурини ичига юкориги кисм секцияли ажратувчи тикини ташланади ва уни устидан босувчи суюклик хайдалади. Качонки юкориги кисм втулка 8 уриндигига келиб жойлашиши билан кувурлар ичида босим оша бошлайди, штифт 7 кесилади ва секцияли тикин химоя тизмаси буйлаб пастга томон ЦКОД клапанига бориб жойлашгунича харакатланади (еки ЦКОД клапани булмаса, тизмали остки кисмида жойлашган махсус тухташ халкасига бориб жойлашади). Босувчи суюклик тугашидан олдин бургилаш кувури ичига дюралли еки пластмасса шар ташланади.Шар бориб втулка 3 ни уриндигига жойлашганидан кейин бургилаш кувурлари ичида босим оша бошлайди, натижада штиф 2 кесилади, втулка переводник 6 ни торецига таянади, ювувчи суюклик эса тешик 4 оркали халка оралигига чикади. Кудукни шу тешиклар оркали остки кисмда цемент тоши хосил булишига кадар ювилади. Остки кисмни, цемент тоши кутариб туриш кобилиятига эга булганидан кейин бургилаш кувурлари унгга томон айлантирилиб, чап резьбали переводник 5 дан ажратиб олинади. Юкорида келтирилган ва куплаб бошка ажратувчиларни камчилиги шукндан иборатки, цементлаш ва кудукни ювиш жараенида бургилаш тизмасини айлантириш мумкин эмас.



Download 415 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling