Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиёт институти иктисодиёт факультети


Download 0.81 Mb.
bet2/51
Sana16.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1359337
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
Божхона маъруза

МАЪРУЗА МАВЗУЛАРИ




Маъруза мавзулари

Соат

1.

Фаннинг предмети ва унинг вазифалари.

2

2.

Божхона муносабатларининг пайдо булиши ва ривожланиш тарихи

2

3.

Узбекистон республикасида божхона ишини ташкил этиш.

4

4.

Узбекистон республикасида божхона сиёсати ва уни белгиловчи асосий омиллар.

4

5.

Божхона назоратини ташкил этиш

2

6.

Товарлар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан утказиш

4

7.

Божхона режимлари

4

8.

Товарлар ва транспорт воситаларнинг айрим турларини божхона чегарасидан олиб утиш режимлари

4

9.

Божхона туловлари уларнинг мохияти ва хукукий асослари

4

10.

Ташки иктисодий фаолият. товар номенклатураси ва унинг коидалари

4

11.

Божхона хакидаги конун хужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

2

Ж А М И:

36

Кириш


Узбекистон мустакилликни кулга киритиб, сиёсий-иктисодий ва ижтимоий муносабатлар ислох килина бошлаши, бозор иктисодиётига утиш давомида республиканинг миллий манфаатларини химоя килишга даъват этилган мустакил давлат божхона сиёсати ишлаб чикила бошланди ва уни амалга оширишга киришилди. Ушбу сиёсат халкаро амалиётда тупланган божхона иши тажрибасига таянади ва иктисодиёт ва жамиятнинг утиш давридаги узига хос вазифаларини хал этиши керак.
Божхона иши Узбекистоннинг ташки ва ички сиёсати тизимида устувор уринлардан бирида туради. Бир томондан, ташки иктисодий фаолиятнинг эркинлаштирилиши ташки бозорга мустакил чикиш хукукига эга булган корхоналар, ташкилотлар ва тадбиркорлар доирасини жиддий равишда кенгайтирди. Давлат божхона сиёсати воситалари - тарифли ва нотариф бошкариш воситалари оркали уларнинг товарлар, ишлар ва хизматлар экспорти ва импорти буйича фаолиятига таъсир курсатади.
Иккинчи томондан, ички иктисодий жараёнларни тартибга солиш, миллий бозорни шакллантириш, Республикабюджетининг даромад кисмини тулдириш воситаси сифатида божхона ишининг ахамияти ортди. Бу, уз навбатида, божхона ишининг хукукий асосини яратувчи конун хужжатлари ва норматив хужжатлар тизимини ишлаб чикишни такозо этди. Узбекистон Республикасининг Божхона кодекси, «Давлат божхона хизмати тугрисида» ва «Бож тарифи тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конунлари божхона хакидаги конун хужжатлари тизими асосини ташкил этади. Айтиб утилган конун хужжатлари ва уларни ривожлантириш учун чикарилган норматив хужжатлар Узбекистон Республикасининг миллий манфаатлари химоя килинишининг ишончли механизмини яратади, иктисодий ва сиёсий устуворликларни хисобга олган холда ягона божхона сиёсати утказилишини таъминлайди.
Божхона сиёсатини амалга оширишнинг маъмурий, иктисодий ва хукукий воситалари жами сифатида божхона иши янгилиги ва мураккаблиги билан ажралиб туради. У нафакат божхона органлари хизматларини, балки махсус билимларга эхтиёж сезувчи божхона воситачиларини, ташки иктисодий алокалар катнашчиларини хам касбий жихатдан кизиктиради.
Ушбу маъруза матнида божхона иши асосларини - унинг пайдо булиши ва ривожланиши тарихидан бошлаб божхона сиёсатини амалга оширишнинг иктисодий, маъмурий ва хукукий механизмларигача караб чикишга харакат килинади.



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling