Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиёт институти иктисодиёт факультети


Download 0.81 Mb.
bet14/51
Sana16.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1359337
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   51
Bog'liq
Божхона маъруза

Биринчидан, барча шахслар Узбекистон Республикасига товарлар ва транспорт воситаларини олиб киришда тенг хукукига эга, конун конун хужжатларида назарда тутилган холлар бундан мустаснодир (БК 8-моддаси). БК ва Узбекистон Республикасининг бошка конун хужжатларида назарда тутилган холлардагина мазкур хукукни чеклаш ёки бекор килиш мумкин.
Иккинчидан, товарлар ва транспорт воситаларининг мамлкатимиз божхона чегарасини кесиб утишига Узбекистон Республикаси божхона органлари томонидан белгиланган жойларда ва уларнинг ишлаш вактида йул куйилади. Бошка жойларда ва божхона органларининг ишлаш вактидан ташкари товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасини факат божхона органлари билан келишиб кесиб утишлари мумкин (БК 11, 12-моддалари).
Учинчидан, товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси оркали олиб утиш уларнинг божхона режимига мувофик амалга оширилади хамда божхона расмийлаштириши ва божхона назоратидан утказилиши керак.
Товарлар ва транспорт воситаларини олиб утишнинг мухим умумий принципи БК 15-моддасида баён этилган. Унга биноан, «божхона туловлари буйича имтиёзлар берилиб, шартли чикариб юборилган товарлар ва транспорт воситаларидан, ана шу имтиёзлар нима муносабат билан берилган булса, улардан факат ана шу максадда фойдаланишга... йул куйилади». Бошка холларда бундай товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланишга Узбекистон Республикаси божхона органининг рухсати билан, божларни тулаш хамда БК ва Узбекистон Республикасининг узга конун хужжатларида назарда тутилган бошка талабларни шарти билан йул куйилади.


6.3. Товарлар ва транспорт воситаларининг божхона чегараси оркали олиб утилиши, шунингдек божхона расмийлаштируви уларнинг божхона режимларига мувофик бажарилади.
Божхона режимлари Узбекистон Республикаси божхона ишининг энг мухим институти хисобланади. Айнан божхона режими товарлар ва транспорт воситаларининг Республикабожхона чегараси оркали олиб утилиши тартибини белгилаб беради.
Божхона режимининг энг умумий таърифи БКда белгилаб берилган: «Божхона режими - Узбекистон Республикасининг божхона чегараси оркали олиб утиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг макомини божхона максадлари учун белгиловчи коидалар мажмуи» (БКнинг 7-моддаси 12-банди).
Ушбу тушунчани батафсил куриб чикамиз. Божхона режими товарлар ва транспорт воситаларининг олиб утилиши хусусияти ва максадларига боглик равишда кулланиладиган божхона тартибларининг муайян изчиллигидир. Олиб утиш хусусияти юкларини олиб утиш йуналишини - олиб кириш, олиб чикиш, транзитни назарда тутади. Олиб утиш максади - эркин муомала учун чикариш, кайта ишлаш учун вактинча олиб кириш (олиб чикиш) ва бошкалардир.
Товарлар ва транспорт воситаларининг Узбекистон Республикаси божхона чегараси оркали олиб утилиши хусусияти ва максадлари жисмоний ва юридик шахслар томонидан танланади хамда божхона режимининг аник турини ва божхона органлари томонидан кулланиладиган тегишли коидаларини аниклаш учун асос булиб хизмат килади.
Аник божхона режимлари, уз навбатида, жисмоний ва юридик шахсларнинг фармойишига кура уларнинг эгалигида булган, транзит буйича Узбекистон Республикаси худудига олиб келинган ёки транспорт воситалари буйича уларнинг хукуклари чегарасини белгилаб беради.
Узбекистон Республикасининг божхона худуди оркали товарлар ва транспорт воситаларини олиб утувчи шахслар, агар Узбекистон Республикасининг божхона ишига доир бирор-бир конун хужжатида бошкача тартиб назарда тутилмаган булса, товарлар ва транспорт воситаларининг хусусияти, микдори, кайси мамлакатда ишлаб чикарилганлиги ёки кайси максадга мулжалланганлигидан катъи назар, исталган режимни танлашга ёки уни бошкасига утказишга хаклидир (БКнинг 16-моддаси, 3-хатбошиси).
Шундай килиб, божхона режимини танлашнинг эркин хукуки ва уни бошка режимга алмаштириш имконияти мавжуддир. Ушбу хукук декларантга берилади. Улар БКнинг 7-моддаси 7-бандига мувофик «товарларни олиб утувчи, товарлар ва транспорт воситаларини уз номидан декларацияловчи, курсатувчи ва такдим этувчи шахс ёки товар олиб утувчи шахс номидан иш олиб бораётган божхона брокери» хисобланади. Бирок, амалиётда хамма вакт хам божхона режимини эркин танлаш хукукини беришга муваффак булинавермайди, чунки товарлар ва транспорт воситаларининг олиб утилиши максади норматив хужжатларга мувофик булиши керак.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling