Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиёт институти иктисодиёт факультети


Текшириш буйича назорат саволлари


Download 0.81 Mb.
bet16/51
Sana16.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1359337
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51
Bog'liq
Божхона маъруза

Текшириш буйича назорат саволлари:



  1. Товарлар ва транспорт воситаларни божхона назорати остида ташишга куйиладиган асосий талаблар?

  2. Транзит божхона режими остида риоя килиниши керак булган шартлар?

  3. Ташувчини товарлар ва транспорт воситаларини ташиш учун кабул килмасликка хак-хукуклари?

  4. Божхона чегарасида олиб утиш ёки олиб чикиш харакатларини амалга ошириш?

  5. Товар ва транспорт воситаларини Узбекистон Республикасининг божхона чегараси оркали олиб утишни асосий принциплари?

  6. Божхона назоратида ишлатиладиган техник воситалар?

  7. Нозирлик куригидан утказиш?

  8. Кидирув техник воситалари воситалари?

  9. Киёслашнинг техник воситалари?

  10. Халкаро юк ташиш конвенцияси?

МАЪРУЗА -7: БОЖХОНА РЕЖИМЛАРИ


Режа:



    1. . Божхона режимлари тушунчаси ва ахамияти.

7.2 Эркин муомилага товарлар чикариш режими.
7.3. Реэкспорт божхона режимининг мохияти.

    1. Экспорт ва Реимпорт божхона режимлари.



Адабиётлар: 2,3,5,6,7,9,11,15,17.


Таянч иборалар:
Божхона режимлари, импорт режимлар, реэкспорт режимлар, экспорт режимлар, реимпорт режимлар, божхона омбори, вактинча олиб кириш ва олиб чикиш.


7.1. Божхона режимлари тушунчаси ва ахамияти. Божхона режимлари – Узбекистон Республикасининг божхона чегараси оркали олиб утиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг макомини божхона максадлари учун белгиловчи коидалар мажмуидир.
Куйидаги турдаги божхона режимлари белгиланади:

  1. Эркин муомилага чикариш ёки импорт.

  2. Реимпорт.

  3. Экспорт.

  4. Реэкспорт.

  5. Транзит.

  6. Вактинча олиб кириш ва олиб чикиш.

  7. Вактинча саклаш.

  8. Божхона омбори.

  9. Эркин божхона зонаси.

  10. Эркин омбор.

  11. Бож олинмайдиган савдо дукони.

  12. Божхона худудида кайта ишлаш.

  13. Божхона назорати остида кайта ишлаш.

  14. Божхона худудидан ташкарида кайта ишлаш.

  15. Йук килиш

  16. Давлат фойдасига воз кечиш.

Юридик ва жисмоний шахслар конун хужжатларида бошкача тартиб назарда тутилмаган такдирда товар ва транспорт воситаларнинг хусусияти микдори кайси мамлкати ишлаб чикарилганлиги ёки кайси максадга мулжалланган катъий назар исталган божхона режимини танлашга ёки уни бошкасига узгартиришга хаклидир.




7.2. Эркин муомала учун товарлар чикариш режими импорт контрактлари, яъни Узбекистон Республикасининг ички бозорида сотиш учун товарларни четдан олиб кириш учун хосдир. «Импорт» тушунчаси «эркин муомала учун товарларни чикариш» тушунчаси билан бир хил. Бирок, агар «импорт» тушунчаси факат товарлар олиб утилиши йуналишини - мамлакатга чет элдан товар келтирилишинига курсатса, «эркин муомала учун чикариш» атамаси мазкур божхона режимининг мохиятини очиб беради. Чикишга рухсат бериш - «божхона органларининг божхона расмийлаштирувидан утган товарлар ва транспорт воситаларини шахснинг тула ихтиёрига бериш»дир. (БКнинг 7-моддаси). Узбекистон Республикаси худудида эркин муомалада булиш - импорт килувчининг товарлар ва транспорт воситаларига уз хохишига кура эгалик килиш: сотиш, алмаштириш, уз мулки килиб колдириш хукукидир.
Шундай килиб, эркин муомала учун чикариш божхона худудига олиб кирилган товарлар уларни ушбу худуддан олиб чикиш мажбуриятисиз уларда доимий коладиган режимдир (БКнинг 17-моддаси).
Божхона режими таърифи куйидагиларни очиб беради:

  1. мазкур режимда товарларнинг олиб утилиши йуналиши - Узбекистон худудига бир марта олиб кириш;

  2. олиб утиш максади - товарлар Узбекистон худудида колади ва эркин муомалага чикарилади.

Моддадан «... уларни олиб чикиш мажбуриятисиз» кучирмаси кандайдир вактдан кейин уларни Узбекистон худудидан олиб чикиб булмаслигини англатмайди. Албатта, зарурият булганда буни амалга ошириш мумкин. Мазкур режим импорт килувчига товарни олиб чикиш мажбуриятини юкламайди, у импорт килувчининг мулжалланаётган, кейинчалик олиб чикмаган товар билан Узбекистон худудида олиб боирладиган операцияларни амалга ошриш максадидан келиб чикади. Агар товарни олиб киришда энг бошидаёк бирор муддатдан кейин кайтариб олиб чикилиши назарда тутилган булса, у холда узгача божхона режими баён килиниши максадга мувофикдир.
БКнинг 17-моддасига мувофик товарларни эркин муомалага чикариш учун мажбурий шартлар куйидагилар хисобланади:

  1. товарларга нисбатан божлар, соликлар тулаш ва бошка божларни (божхона расмийлаштируви учун йигимлар, бож акциз, ККС ва бошкалар) тулаш;

  2. иктисодий сиёсат чораларига риоя килиш ва бошка чекловлар (лицензиялаш, квоталаш, сертификатлаш, давлат органлари назорати, ветеринария, фитосанитария ва бошкалар).

Эркин муомала учун товарларни чикариш режимини куллашга мисоллар келтирамиз: олди-сотди битишувига мувофик хорижий товарларни олиб кириш, машиналар, асбоб-ускуналар, бошка моддий бойликларни хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар устав фондига улуш сифатида олиб кириш, инсонпарварлик ва техника ёрдамини олиб кириш, инсонпарварлик ва техника ёрдамини олиб кириш ва бошкалар.


7.3. Бирок, бирор-бир сабабга кура, масалан, бозор конъюктураси узгариши натижасида, хорижий товарларни Узбекистоннинг божхона чегарасига олиб кираётган мулкдорда, мулк эгасида ёки бошка шахсда уларни чегарадан ташкарига олиб чикиш зарурияти райдо булса, ушбу холларда хорижий товарларни Узбекистон Республикасининг божхона чегараси оркали олиб утиш БКнинг 20-моддасида белгиланган товарлар реэкспорти божхона режими тартибида амалга оширилади.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling