Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиёт институти иктисодиёт факультети


Download 0.81 Mb.
bet24/51
Sana16.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1359337
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51
Bog'liq
Божхона маъруза

Демпингга карши божлар куйидаги холларда белгиланади:

  • Узбекистон Республикаси божхона худудида бундай олиб кириш пайтида олиб кирилаётган мамлакатдаги уларнинг нормал кийматига нисбатан пастрок нарх буйича товарлар олиб кирилиши, башарти бу каби олиб кириш бундай товарларни ишлаб чикарувчи мамлакатимиз ишлаб чикарувчиларига моддий зарар етказса ёки хавф солса ёхуд бундай товарларни Узбекистон Республикасида ишлаб чикаришни ташкил этиш ёки кенгайтиришга тускинлик килса;

  • товарни бундай олиб чикиш пайтида уларнинг Узбекистон Республикасидаги хакикий кийматига караганда паст нархда божхона худуди ташкарисига олиб чикиш, агар бундай олиб чикиш бу каби товарларни ишлаб чикарувчи Узбекистон Республикаси ишлаб чикарувчиларига моддий зарар етказса ёки шундай хавф тугдирса ёхуд Узбекистон Республикасининг ишлаб чикарувчилари уртасида нормал ракобат урнатилишига тускинлик килса.

Компенсация божлари куйидаги холларда белгиланади:

  • Узбекистон Республикаси божхона худудидаги товарларни ишлаб чикариш ёки олиб киришда субсидиялардан тугридан-тугри ёки билвосита фойдаланилган такдирда товарларни олиб кириш, агар бундай олиб кириш бу каби товарларни ишлаб чикарувчи мамлакатимиз ишлаб чикарувчиларига моддий зарар етказса ёки шундай хавф тугдирса ёхуд бундай товарларни Узбекистон Республикасида ишлаб чикаришни ташкил этиш ёки кенгайтиришга тускинлик килса;

  • ишлаб чикарилишида ёки олиб чикилишида субсидиялардантугридан-тугри ёки билвосита фойдаланилган такдирда товарларни божхона худуди ташкарисига олиб чикиш, агар бундай олиб чикиш Узбекистон Республикаси манфаатларига моддий зарар етказса ёки шундай хавф солса.

Алохида бож ставкалари Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан хар бир холат учун алохида белгиланади хамда уларнинг микдори суриштирув оркали белгиланган нархни демпинг пасайтириш микдорига, субсидияларга ва аникланган зарарга мувофик булиши керак.
Бож ставкалари республиканинг бутун худуди учун ягона хисобланади ва товарларни Узбекистон Республикаси божхона чегараси оркали олиб утувчи шахсларга, битишувлар турларига ва бошка омилларга (конунда назарда тутилган холлар бундан мустасно) боглик равишда узгартирилиши мумкин эмас.
Узбекистон Республикасида бож ставкаларининг куйидаги турлари кулланилади:

  • солик солинадиган товарларнинг бож кийматига нисбатан фоизларда хисоблаб чикиладиган адвалор бож;

  • солик солинадиган товарлар бирлиги учун белгиланган микдорда хисоблаб чикиладиган махсус божлар;

  • айтиб утилган хар иккала божни узида жамловчи комбинациялаштирилган божлар.

Бож Узбекистон Республикаси давлат бюджетига туланади.


9.4. Бож имтиёзлари ва преференциялар. Тариф преференцияси деганда (лотинча preferens - устун курувчи) Узбекистон Республикасининг божхона сиёсатини амалга оширишда Узбекистон Республикаси божхона сиёсатини амалга оширишда Узбекистон Республикаси божхона чегараси оркали олиб утиладиган товарга бож тулашга нисбатан узаровийлик ёки бир томонлама тартибда имтиёзлари ва преференциялар «Бож тарифи тугрисида»ги Конун билан белгиланади ва улар якка тартибда булмаслиги керак, мазкур конуннинг 33, 34 ва 35-моддаларида назарда тутилган холлар бундан мустасно. Улар Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган тартибда берилади.
Бож тарифи буйича преференциялар куйидаги куринишда берилади:

  • бож тулашдан мажбурий озод килиш;

  • истисно холларда бождан озод килиш;

  • илгари туланган божни кайтариш;

  • бож ставкаларини пасайтириш;

  • преференцияли олиб кириш (олиб чикиш)га нисбатан тариф квоталари белгилаш.

«Бож тарифи тугрисида»ги Конунга мувофик куйидагилар бож солишдан озод килинади:

  1. халкаро йуналишда юклар, багаж ва йуловчилар ташийдиган транспорт воситалари, шунингдек уларнинг йулда, оралик тухташ жойларида бир маромда ишлаши учун зарур булган ёки транспорт воситаларида юз берган аварияларга (носозликларга) бархам бериш учун чет элларда сотиб олинган моддий-техника таъминоти буюмлари ва асбоб-анжомлари, ёкилги, озик-овкат махсулотлари ва бошка мол-мулк;

  2. конун хужжатларига мувофик Узбекистон Республикасининг валютаси, чет эл валютаси (нумизматика максадлари учун ишлатиладиган валюта бундан мустасно), шунингдек кимматли когозлар;

  3. денгизда ов билан банд булган Узбекистон Республикаси кемаларини хамда Узбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари томонидан ижарага олинган (фрахт килинган) кемаларни таъминлаш максадида божхона худудидан ташкарига олиб чикиладиган моддий-техника таъминоти буюмлари ва анжомлар, ёкилги, озик-овкат ва бошка мол-мулк, шунингдек уларнинг Узбекистон Республикасининг божхона худудига олиб кириладиган ов махсулотлари;

  4. конун хужжатларида назарда тутилган холларда давлат мулкига айлантирилиши лозим булган товарлар;

  5. чет эл давлатлар вакилларининг, Узбекистон Республикаси конун хужжатлари ёки халкаро шартномаларига мувофик бож туламасдан буларни олиб кириш (олиб чикиш) хукукига эга булган жисмоний шахсларнинг расмий ёки шахсий эхтиёжлари учун фойдаланишга мулжаллаб божхона худудига олиб кириладиган ёки бу худуддан олиб чикиладиган буюмлар;

  6. инсонпарварлик ёрдами сифатида, давлатлар, хукуматлар, халкаро ташкилотлар томонидан бегараз ёрдам тарикасида ёки хайрия максадларида, шу жумладан, техник ёрдам курсатиш тарзида авариялар ва халокатлар, табиий офатларнинг окибатларини бартараф этиш максадида Узбекистон Республикасининг божхона худудига олиб кириладиган ва ундан олиб чикиладиган товарлар;

  7. бепул укув, даволаш ва мактабгача тарбия болалар муассасалари учун мулжалланган укув кулланмалари;

  8. учинчи давлатлар учун мулжалланган ва божхона назорати остида Узбекистон Республикасининг божхона назорати остида Узбекистон Республикасининг божхона худудидан транзит тартибида олиб утиладиган товарлар;

  9. божхона конун хужжатларига мувофик жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси оркали олиб утиладиган ва ишлаб чикариш ёки бошка тижорат фаолиятини олиб бориш учун мулжалланган товарлар.

Узбекистон Республикаси бож тарифи буйича бож тулашдан озод килиш, бож ставкаларини пасайтириш ёхуд товарларга нисбатан преференциал олиб кириш (олиб чикиш)га тариф квоталарини белгилаш куринишида преференциялар беришга йул куйилади:

  • Узбекистон Республикаси билан бирга эркин савдо зонаси ёки божхона иттифокини ташкил килган ёхуд шундай зона ёки иттифок тузиш максадини кузловчи битимни имзолаган давлатларда ишлаб чикарилган товарларга;

  • Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланадиган Узбекистон Республикаси миллий преференция тизимидан фойдаланувчи ривожланган мамлакатларда ишлаб чикилган товарларга нисбатан.

Фавкулодда холларда илгари туланган божни кайтариш, бож ставкасини пасайтириш ва бождан озод килиш куринишида тариф имтиёзлари берилишига йул куйилади:

  • Узбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган тегишли божхона режимлари доирасида божхона назорати остида Узбекистон Республикасининг божхона худудига вактинча олиб кириладиган ёки ундан вактинча олиб чикиладиган товарларга нисбатан;

  • Узбекистон Республикасининг халкаро шартномаларига мувофик чет элда инвестиция сохасидаги хамкорлик объектларини куриш учун бутловчи буюмлар таркибида олиб чикиладиган товарларга нисбатан;

  • Узбекистон Республикаси божхона худудидан давлат эхтиёжлари учун экспортга ажратилган хажмларда олиб чикиладиган товарларга нисбатан;

  • Узбекистон Республикасининг божхона худудига чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва чет эл корхоналарининг устав фондларига улуш сифатида олиб кириладиган товарларга, шунингдек конун хужжатларига мувофик махсулотни таксимлаш тугрисидаги битимларда назарда тутилган холларда шундай корхоналар олиб чикиб кетадиган узлари ишлаб чикарган товарларнинг айрим турларига нисбатан.


Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling