Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиёт институти иктисодиёт факультети


Download 0.81 Mb.
bet20/51
Sana16.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1359337
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   51
Bog'liq
Божхона маъруза

Транспорт воситаларини олиб утишнинг узига хослиги БКнинг 12-моддасида мустахкамланган.
Биринчидан, Узбекистон Республикасининг божхона чегараси оркали олиб утиладиган транспорт воситалари, шу жумладан ана шу чегарадан товар сифатида олиб утиладиган транспорт воситалари божхона органлари белгилайдиган жойларда тухтатилади. Бу талаб бажарилмаган такдирда, божхона органлари транспорт воситаларини мажбурлаб тухтатишга хакли.
Иккинчидан, транспорт воситаларини тухтатиб туриш муддати ва жойи божхона органлари томонидан ташувчи билан биргаликда белгиланади. Транспорт воситаларини тухтатиб туриш муддати божхона назорати ва божхона расмийлаштируви манфаатларига зид тарзда кискартирилиши мумкин эмас.
Учинчидан, транспорт воситаларини улар турган жойдан жунатиш Узбекистон Республикаси божхона органининг рухсати билан амалга оширилади.
Божхона чегараси оркали валюта бойликлари ва кимматли когозларни олиб утишнинг уз тартиби ва шартлари мавжуд. БКнинг 13-моддасига мувофик, Узбекистон Республикаси миллий валютаси, ушбу валютадаги кимматли когозлар, хорижий валюта ва бошка валюта бойликларини Узбекистон Республикаси божхона чегараси оркали олиб утиш Узбекистон Республикасининг валюта тугрисидаги конун хужжатларига мувофик амалга оширилади. Ушбу тартибда БК томонидан бошка хеч кандай курсатмалар берилмаган.
Узбекистон Республикаси ДБК Узбекистон Республикасида валюта назорати органи хисобланади. Унинг органлари шахслар томонидан миллий валюта, ушбу валютадаги кимматли когозлар, валюта бойликлари Узбекистон Республикаси божхона чегараси оркали олиб утилиши устидан валюта назоратини амалга оширади. Эркин савдо зоналари ва эркин омборлар тегралари бундан мустаснодир. Назоратнинг ушбу тури, шунингдек товарлар ва транспорт воситалари божхона чегараси оркали утилиши билан боглик валюта операцияларига нисбатан хам жорий этилади (Узбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан накд хорижий валюта олиб утилиши ва олиб чикилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тугрисида» 1998 йил 20 мартдаги Фармони); валюта назоратини амалга ошириш давомида божхона коидалари ва валюта тугрисидаги конун хужжатлари бузилганлиги аникланган такдирда айбдор шахслар БК, Узбекистон Республикасининг валюта тугрисидаги ва бошка конун хужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиладилар.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling