Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиёт институти иктисодиёт факультети


Импорт ва экспорт божлар ставкалари


Download 0.81 Mb.
bet23/51
Sana16.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1359337
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   51
Bog'liq
Божхона маъруза

Импорт ва экспорт божлар ставкалари Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томониданбелгиланадиган тартибда урнатилади.
Импорт божлар халкаро шартномаларга мувофик белгиланади.
Узбекистон Республикаси савдо-иктисодий муносабатларга эга булган хамда уларга нисбатан энг куп кулайлик режими кулланиладиган мамлакатлардан чикувчи товарларга нисбатан кулланиладиган мамлакатлардан чикувчи товарларга нисбатан кулланиладиган импорт бож ставкаларининг энг юкори даражалари конун хужжатлари билан белгиланади.
Улар савдо-иктисодий муносабатлар энг куп кулайлик режимини кузда тутмайдиган мамлакатлардан келиб чиккан ёки келиб чикиш мамлакати аникланмаган товарларга нисбатан импорт бож ставкалари икки баравар купайтирилади, «Бож тарифи тугрисида»ги конунга мувофик Узбекистон Республикаси тариф преференцияларини такдим этадиган холлар бундан мустасно.
Вазирлар Махкамасининг «Импортни тарифлар билан бошкариш чора-тадбирлари» 1998 йил 24 февралдаги 80-сон карорига мувофик 1998 йил 1 мартдан бошлаб импорт божларининг янги ставкалари белгиланган.
Экспорт божлар ставкалари ва улар кулланиладиган товарлар руйхати, шунингдек ташки иктисодий тартибга солишнинг тарифсиз чора-тадбирлари Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади ва мамлакат худудида ташки иктисодий фаолиятни тезкорлик билан тартибга солишнинг мутлак чора-тадбирлари хисобланади.
Ташки иктисодий фаолиятни янада эркинлаштириш, экспорт-импорт операцияларини тартибга солишни такомиллаштириш ва Узбекистон Республикаси корхоналари томонидан ишлаб чикариладиган махсулотлар экспорти купайишини рагбатлантириш максадида Узбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рагбатлантириш буйича кушимча чора-тадбирлар тугрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонига биноан 1997 йил 1 ноябрдан бошлаб товарларнинг барча турларига экспорт божлар бекор килинган.
Экспорт ва импорт божларидан ташкари, конун билан шунингдек мавсумий ва алохида божлар назарда тутилган.
Мавсумий божлар Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади ва товарларни олиб кириш ва олиб чикишни оператив тартибга солиш учун кулланилади. Бунда бож тарифи билан назарда тутилган бож ставкалари кулланилмайди. Мавсумий божларнинг амал килиш муддати 1 йилда улар белгиланган пайтдан бошлаб олти ойдан ортик булиши мумкин эмас.
Узбекистон Республикасининг иктисодий манфаатларини химоя килиш максадида олиб кириладиган товарларга нисбатан божларнинг алохида турлари: махсус, демпингга карши, компенсация божлари вактинча кулланилиши мумкин.


Махсус божлар:

  • агар товарлар Узбекистон Республикаси божхона худудига шунга ухшаш ёки бевосита ракобатлашувчи товарларни ишлаб чикарувчи мамлактимиз ишлаб чикарувчиларига зарар келтириш хавфини тугдирувчи микдорда ва шартларда оилб кирилса химоя чора-тадбирлари сифатида;

  • бошка давлатлар ёки уларнинг иттифоклари томонидан Узбекистон Республикасининг манффатларини камситувчи ва бошка харакатларига жавоб чораси сифатида белгиланади.


Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling