Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиёт институти иктисодиёт факультети


Фукаролар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги


Download 0.81 Mb.
bet31/51
Sana16.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1359337
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   51
Bog'liq
Божхона маъруза

Фукаролар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги. Божхона хакидаги конун хужжатларини бузган фукаролар ва мансабдор шахслар маъмурий жавобгар буладилар, уларнинг килмишларида жиноят аломатлари булган такдирда эса, жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Хукукни бузувчи (жисмоний шахс) билан божхона органи (юридик шахс) уртасида узаро муносабатлар пайдо булганда, хукук бузиш мавзуси эса фукарога тегишли товар булганда божхона коидаларининг бузилиши фукаро томонидан содир этилган деб тавсифланади.
Божхона хакидаги конун хужжатларининг бузилганлиги учун шахслардан божхона органи томонидан фаолиятнинг муайян турини амалга ошириш учун берилган лицензия ёки малака аттестати чакириб олиниши мумкин.
Мансабдор шахслар, агар улар томонидан хукукни бузиш содир этилиши пайтида Божхона кодекси, шунингдек бошка конун хужжатларида белгиланган талаблар бажарилишини таъминлаш уларнинг хизмат мажбуриятларига кирса, божхона коидалари бузилганлиги учун жавоб беради.
Юридик шахсларнинг жавобгарлиги. Юридик шахслар ва юридик шахсни ташкил этмаган холда тадбиркорлик фаолияти билан шугулланаётган шахсларга нисбатан Божхона кодексининг 134-172-моддаларида назарда тутилган божхона хакидаги конун хужжатларининг бузилганлиги учун жарималар, божхона органи томонидан фаолиятнинг муайян турини амалга ошириш учун берилган лицензия ёки малака аттестатини чакириб олиш, божхона хакидаги конун хужжатларининг бузилиши куроли ёки бевосита ашёси хисобланган товарлар ва транспорт воситалари мусодара килиниши кулланилади.
Корхоналар ва ташкилотлар ходимлари томонидан улар уз хизмат вазифаларини бажариши чогида содир этилган божхонага оид конун хужжатларининг бузилиши, яъни корхона ёки фукаро (юкни олувчи, жунатувчи, ташувчи, сакловчи)нинг иши билан ьоглик хамда уларнинг манфаатлари йулида ва товарлари билан содир этилган хатти-харакат корхона ва ташкилот (юридик шахс) томонидан содир этилган божхона коидаларининг бузилиши сифатида тавсифланади. Ушбу холда юридик шахслар сифатида божхона органи билан корхона, ташкилот уртасида узаро муносабат пайдо булади.
Корхона, ташкилот ёки фукарога карашли булган товар конунни бузиш ашёси хисобланади.
Божхона хакидаги конун хужжатларини бузган шахслардан товарлар ва транспорт воситаларини мусодара килиш имконияти булмаган такдирда конун хужжатларида назарда тутилган тартибда уларнинг киймати ундирилади.
Юридик шахсларни жавобгарликка тортиш уларнинг мансабдор шахслари ва бошка ходимларини улар божхона хакидаги конун хужжатларини бузганлиги учун жавобгарликдан озод этмайди.
Юридик шахсларнинг мансабдор шахслари ва бошка ходимларини контрабанда учун хамда божхона иши сохасида бошка жиноятларни содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш юридик шахсни божхонага оид конун хужжатларида назарда тутилган жавобгарликдан озод этмайди.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling