Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиёт институти иктисодиёт факультети


Download 0.81 Mb.
bet27/51
Sana16.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1359337
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51
Bog'liq
Божхона маъруза

Таснифлаш тизимида товар номенклатураси олтита боскичга эгадир: булимлар, гурухлар, кичик гурухлар, позициялар, кичик позициялар, субпозициялар.
ТИФ ТН курилиши асосига товарларнинг турли белгилари жами асос килиб олинган. Масалан, булимларни шакллантиришда куйидаги белгилардан фойдаланилади:

  • товарнинг келиб чикиши буйича - I булим «Тирик хайвонлар ва хайвонлар махсулотлари»; II булим «Усимлик махсулотлари»; V булим «Минерал махсулотлар»;

  • товар тайёрланган материал тури буйича - VIII булим «Чарм хам ашёси, чарм, муйна, саррожлик буюмлари ва эгар-жабдуклар, йул анжомлари ва бошкалар»; IX булим «Угоч-тахта ва улардан ясалган буюмлар, похолдан ясалган буюмлар, саватлар ва чивикдан ясалган бошка буюмлар»; X булим «Тахта кепаги ва бошка целлюлоза толасидан яраимтайёр махсулотлар, когоз ва бошкалар»; XII булим «Тошдан, гипсдан ясалган буюмлар, керамика махсулотлари»; XVI булим «Марварид, кимматбахо тошлар, асл металлар»; XV булим «Кора ва рангли металлар ва улардан тайёрланган буюмлар»;

  • вазифасига кура - IV булим «Тайёр озик-овкат махсулотлари, ичимликлар, тамаки»; XI булим «Газмол ва тукимачмилик буюмлари»; XII булим «Пойабзал, бош кийимлари ва бошкалар»; XIII булим «Транспорт воситалари ва уларга ёрдамчи асбоб-ускуналар»; XVIII булим «Асбоб ва аппаратлар»; XIX булим «Хар хил тайёр буюмлар»; XXI булим «Санъат асарлари, осори атикалар»;

  • кимёвий таркибига кура - III булим «Углар ва мой, мум ва бошкалар»; VI булим «Кимё саноати ва у билан боглик саноат тармоклари махсулотлари»; XXI булим «Пластмасса ва ундан тайёрланган буюмлар, каучук ва резина буюмлари».

Гурухларни ташкил этишга товарларга ишлов беришнинг хом ашё, яримтайёр махсулотдан тортиб, тайёр махсулотгача ишлов бериш изчиллиги асос килиб олинган. Бу ТИФ ТНни бож тарифларида куллаш учун кулай шарт-шароитлар яратади. Товар позициялари, кичик позициялар ва субпозициялар тузилишида хар бир гурухда белгиларнинг уз изчиллиги кулланилади. Уларнинг жамидан туртта асосий белгини ажратиб курсатиш мумкин: ишлов бериш даражаси, вазифаси, материал тури ва товарнинг жахон савдосидаги ахамияти.
Товар номенклатурасида товарнинг хеч кандай истисносиз гурухга киритилиши принципига катъий риоя килинади. Бунга хар бир товарни факат бир таснифлаш гурухига киритиш имконини берувчи узаро истисно усулини куллаш йули билан эришилади. Гурухга ёки товар позициясига киритиладиган аник товарлар руйхати объектларини ва хар бир таснифлаш гурухлари чегараларини аниклашнинг усулларидан бири хисобланади. Масалан, «Угитлар» гурухига изохларда угит сифатида таснифланиши керак булган азот, калий ва фосфорли угитлар саналган. «Калийли угитлар» товар позициясига калий тузи (ишлов берилмаган, натурал), хлорли калий, магний сульфатлар, калий сульфатлар, шунингдек уларнинг аралашмалари киради.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling