Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиёт институти иктисодиёт факультети


Download 0.81 Mb.
bet25/51
Sana16.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1359337
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   51
Bog'liq
Божхона маъруза

Бож имтиёзлари - бож операцияларини амалга оширувчи шахсларга конун билан юелгиланган афзалликлар булиб, улар томонидан товарлар олиб кирилиши ва олиб чикилиши жараёнида бождан озод килишдан иборатдир.
Хорижий шахсларнинг айрим тоифаларига бож имтиёзлари беришни хукукий тартибга солиш билан боглик масалалар туркумига Узбекистон Республикаси Божхона кодексининг 12, 13-боблари багишланган.
Ушбу имтиёзларни хорижий давлатлар вакилларига ва уларнинг ходимларига хамда хорижий шахсларга бериладиган имтиёзларга булиш мумкин.
И м т и ё з л а р н и н г б и р и н ч и г у р у х и г а хорижий давлат дипломатик ваколатхонаси бошлиги ва дипломатик ходимлар аъзолари учун бож имтиёзлари тегишлидир.
Бож имтиёзларининг ушбу турлари хакидаги масалани батафсил куриб чикамиз.
Дипломатия ваколатхоналари БКнинг 117-моддасига мувофик чет давлатларнинг Узбекистон Республикаси худудидаги дипломатия ваколатхоналари божхона чегарасидан олиб утишнинг белгиланган тартибига риоя этган такдирда ваколатхоналар ва муассасаларнинг расмий фойдаланиши учун мулжалланган товарларни божхона туловларидан озод этилган холда Узбекистон Республикасига олиб киришлари ва Узбекистон Республикасидан олиб чикишлари мумкин, сакланганлик учун, белгиланган жойлардан ташкарига ёки божхона органларининг белгиланган иш вактидан ташкари вактда божхона расмийлаштирувидан утказганлик учун олинадиган туловлар бундан мустасно.
Дипломатия ваколатхонаси бошлиги ва дипломатия жамоасининг аъзолари, шунингдек улар билан бирга яшайдиган ва Узбекистон Республикасининг фукароси булмаган оила аъзолари узларининг шахсий фойдаланишига мулжалланган товарларни, шу жумладан рузгорни бир кадар бутлаб олишга керакли товарларни божхона чегарасидан божхона туловларидан озод этилган холда олиб утишнинг белгиланган тартибига риоя килиб Узбекистон Республикасига олиб киришлари ва Узбекистон Республикасидан олиб чикишлари мумкин, сакланганлик учун, белгиланган жойлардан ташкарида ва божхона органларининг белгиланган иш вактидан ташкари вактда божхона расмийлаштирувидан утказганлик учун олинадиган туловлар бундан мустасно.
Курсатилган шахсларнинг шахсий юки унда шахсий фойдаланиш учун мулжалланмаган товарлар ёки олиб кириш ва олиб чикиш конун хужжатларида ёки халкаро шартномаларда такикланган ёхуд карантин ва бошка махсус коидалар билан тартибга солинадиган товарлар бор деб тахмин килишга етарли асослар мавжуд булган такдирда божхона куригидан утказишдан озод килинмайди. Бундай текширув факат дипломатия агенти ёки унинг ваколати вакили иштирокида утказилади.
БКнинг 119-моддасига мувофик чет давлат дипломатия ваколатхонасининг маъмурий-техник ходимлари учун бож имтиёзлари ва чет давлат консуллик муассасаларига бож имтиёзлари берилиши тартибга солинади. Чет давлат дипломатия ваколатхонасининг маъмурий-техник ходимлари ва уларнинг узлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Узбекистон Республикасининг фукароси булмасалар ёки Узбекистон Республикасида доимий яшамасалар, рузгорни бир кадар бутлаб олишга керакли товарларни божхона туловларидан озод килинган холда Узбекистон Республикасига олиб киришлари мумкин, сакланганлик учун, белгиланган жойлардан ташкарида ва божхона органларининг белгиланган иш вактидан ташкари вактда божхона расмийлаштирувидан утказганлик учун олинадиган туловлар бундан мустасно.
БКнинг 120-моддасига мувофик чет давлат дипломатия ваколатхонасининг маъмурий-техник ва хизмат курсатувчи ходимларига, шунингдек уларнинг Узбекистон Республикаси фукароси булмаган хамда Узбекистон Республикасида доимий яшамайдиган оила аъзоларига ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофик дипломатия агентларига бериладиган бож имтиёзлари хар бир чет давлат билан тузилган махсус битим асосида ва улар билан муносабатлардаги хамжихатлик принципидан келиб чикиб, татбик этилиши мумкин.
БКнинг 121-моддасида чет эл давлатнинг консуллик муассасаларининг мансабдор шахсларига ва консуллик муассасаларининг мансабдор шахсларига, шунингдек консуллик муассасаси бошлиги, консул хизматчилари хамда уларнинг оила аъзоларига чет давлатнинг дипломатия ваколатхоналари ёки дипломатия ваколатхоналарининг дипломатия агентлиги учун бож имтиёзлари берилиши мустахкамланган.
Чет давлат консуллик муассасасининг хизмат курсатувчи ходимларга, шунингдек уларнинг Узбекистон Республикасида доимий яшамайдиган оила аъзоларига хар бир чет давлат билан тузилган махсус битим асосида ва улар билан муносабатлардаги хамжихатлик принципидан келиб чикиб, чет давлат дипломатия ваколатхонасининг тегишли ходимлари аъзоларига Божхона кодекси билан бериладиган бож имтиёзлари татбик этилиши мумкин.
БКнинг 122-моддасида чет давлатнинг дипломатия почтаси ва консуллик почта копларини Узбекистон Республикаси божхона чегараси оркали олиб утиш тартибга солинади. Чет давлатларнинг Узбекистон Республикаси божхона чегараси оркали олиб утиладиган дипломатия почтаси ва консуллик почта коплари очилиши хам, ушлаб турилиши хам мумкин эмас. Консуллик почта копида 122-модданинг учинчи кисмида курсатилмаган нарсалар (расмий ёзишмалар ва факат расмий фойдаланишга мулжалланган хужжатлар ва ашёлар) бор деб гумон килиш учун жиддий асослар мавжуд булган такдирда, Узбекистон Республикаси божхона органи Узбекистон Республикаси божхона ораганининг мансабдор шахслари иштирокида консуллик почта копини очишни талаб килишга хакли. Почта копини очишдан бош тортилган такдирда консуллик почта копи жунатилган жойига кайтариб юборилади.
Дипломатия почтасида факат дипломатия хужжатлари ва расмий фойдаланиш учун мулжалланган товарлар булиши лозим.
Хорижий дипломатия ва консуллик юклари учун бож имтиёзлари имтиёзларнинг иккинчи гурухига тегишлидир. Улар шахсий фойдаланишга мулжалланган товарларни, узаровийлиги асосида божхона куригидан, божхона туловларидан озод килинган холда, сакланганлик учун туловлар, товарлар бунинг учун белгиланган майдон ташкарисида ва Узбекистон Республикаси божхона органларининг иш вактидан ташкарибожхона расмийлаштирувидан утказилганлиги учун туловлар ва шунга ухшаш хизматларга туловлар бундан мустасно, Узбекистон Республикасига олиб киришлари ва олиб чикишлари мумкин.
Хорижий давлатлар вакилларига, парламент ва деклегациялари аъзоларига, шунингдек Узбекистонга давлатлараро музокароларда, халкаро конференциялар ва кенгашларда катнашиш учун ёки бошка расмий топшириклар билан келувчи хорижий давлатлар делегациялари ходимларига узаровийлик асосида хорижий давлат ваколатхонаси дипломатия жамоаси аъзолари учун назарда тутилган бож имтиёзлари берилади. Бундай имтиёзлар курсатиб утилган шахсларга хамрохлик килувчи уларнинг оила аъзоларига хам берилади.
Чет давлат ваколатхонаси дипломатия жамоаси аъзоларига ва консуллик муассасаси мансабдор шахсларига, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек Узбекистон Республикаси божхона худудидан уша максадда транзит утаётган чет давлатлар вакиллари ва делегацияларининг аъзоларига ваколатхоналар дипломатия жамоаси аъзолари учун назарда тутилган бож имтиёзлари берилади.
Халкаро, хукуматлараро ва хукуматга карашли булмаган ташкилотлар, улар хузуридаги чет давлатлар ваколатхоналари, шунингдек ушбу ташкилотлар хамда ваколатхоналарнинг ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун бож имтиёзлари Узбекистон Республикасининг тегишли халкаро шартномалари билан белгиланади.



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling