7-маъруза. Юкларни ташишга тайёрлаш ва қабул қилиш бўйича операциялар
Режа:
1. Юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши;
2. Юкларни транспортга оид тамғалаш: манипуляция нишонлари, асосий, қўшимча ва ахборот ёзувлари;
3. Юк ташиш шартномаси;
4. Ташиш ҳужжатларини шакллари: юкхати, йўл қайдномаси, йўл қайдномасиннг корешоги, юк паттаси ва уларни тўлдиришга қўйиладиган талаблар;
Асосий тушинча ва таянч иборалари
Қуритиш, саралаш, олдиндан совутиш, йириклаштириб ўраш, зичлаш, майдалаш, қисмларга ажратиш, йўқолиш, кам чиқиш, бузилиш, шикастланиш, манипуляция нишонлари, асосий, қўшимча ва ахборот ёзувлари, эҳтиётлик билан, мўрт, исшдан қўрқади, намликдан қўрқади, нурланишдан қўрқади, совуқдан қўрқади, тез бузилувчан юк, герметик ўров, бевосита илгакда кўтарилмасин, осиш (илиш) жойи, аравачада кўтариладиган жой, усти тўнкарилмасин.
13.1. Юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши. Темир йўл транспортида юкларни ташишга тайёрлаш ва қабул қилишга Уставнинг 8-, 49-, 53-, 54-, 57-,59-, 60-бандлари ва юкларни ташиш Қоидаларини 5-бўлими бағишланган.
Юк жўнатувчилар амалдаги қоидаларга мувофиқ ташиш жараёнида ҳаракат, ёнғин ва экологик хавфсизликни, меҳнат муҳофазасини, юкларни, юк багажларни, вагонларни ва контейнерларни асрашни таъминлаш ҳамда ташиш воситаларидан самарали фойдаланиш мақсадида ўз маҳсулотларини ташишга мукаммал тайёрлашлари шарт. Юкларни ташишга тайёрлашга қуйидаги муҳим опрациялар мансуб бўлади:
- маҳсулотларни керакли сифат ҳолатига келтириш – қуритиш, саралаш, олдиндан совутиш ва бошқалар;
- юк жойларини транспорт пакетларида ва боғломларида йириклаштириб лозим даражада ўраш;
- зичлаш – қиринда, самон, пахол, пичан, арра тўпон ва бошқаларни исканжалаш (пресслаш);
- темир терсакларни йирик қисмларини майдалаш;
- йирик габаритли машина, асбоб – ускуна ва жиҳозларни қисмларга ажратиш;
- юк жойларига транспорт тамғаларини тасвирлаш ва бошқалар.
Юкларни ташишга тайёрлашнинг муҳим шарларидан бири юкларни идишлаш ва ўраш ҳисобланади. Уставнинг 49-бандига мувофиқ юкларни ташишда йўқолишдан, кам чиқишдан, бузилишдан ва шикастланишдан ҳимоя қилиш учун идишларга зарурият бўлса, юк жўнатувчилар уларни тегишли давлат стандартларидаги яроқли идишда, идиши ва ўровига стандартлар белгиланмаган юкларни эса, уларни тўлиқ асрашни таъминлайдиган яроқли идишда ташишга тақдим этишлари керак. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, юкларни ташишда асрашни таъминловчи ностандарт идишларда, ташишга қабул қилиш мумкинлиги белгилаб қўйилган. Юкларни ташишга тайёрлашда уларни тегишли текшириш ва назорат органлари (ғалла ва карантин инспекцияси, ветеринар – санитар назорат) томонидан кўрикдан ўтказиш ҳам амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |