Режа: Юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши


Download 323.4 Kb.
bet6/16
Sana26.10.2023
Hajmi323.4 Kb.
#1724982
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Маъруза (7)

13.3. Юк ташиш шартномаси. Уставнинг 34-бандига мувофиқ, юк жўнатувчи ҳар бир юк жўнатмаси учун жўнатувчи темир йўл станциясига, тегишлича тарзда тўлдирилган, асосий ташиш ҳужжати ҳисобланган юкхатини тақдим этиши керак, қайсики у темир йўл транспортида асосий юк ташиш ҳужжати ва юк ташиш шартномаси ҳисобланади. Юкхати ва уни асосида юк жўнатувчига берилган юкни қабул қилиш ҳақидаги патта юк ташиш шартномасини тузилганлигини билдиради. Уставнинг 35-бандига мувофиқ, юк ташиш шартномаси бўйича юк жўнатувчи ёки юк олувчи юк ташиш учун темир йўлига тегишли бўлган барча тўловларни тўла-тўкис тўлаш мажбуриятини олади, темир йўли эса юк жўнатувчидан қабул қилиб олган юкни тайинланган темир йўл станциясига етказиб беришни ва юк олувчига топшириш мажбуриятини олади.
Шартнома жамиятда моддий ва номоддий неъматларни ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш соҳасида эхтиёж ва таклиф қилиш масалаларини оқилона белгилаш, тўғри ҳал қилиш учун имконият яратади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекснинг 353-моддасида шартнома таърифи берилган. Икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади. Умумий фойдаланишдаги транспортда ташиш шартномаси оммавий шартнома ҳисобланади. Оммавий шартнома биринчи галда истеъмолчилар, фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Шартнома тузилиши унинг тарафлари ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни, мажбуриятларини бажармаганида ёки лозим даражада бажармаганда ва бунинг оқибатида зарар етказилганида эса жавобгарликни келтириб чиқаради.
Юк ташиш шартномасидаги тарафлар юк жўнатувчи ва темир йўлидир. Юк ташиш шартномасининг ўзига хос ҳусусиятлари шундан иборатки, икки шахс – юк жўнатувчи ва темир йўли тузган шартномадан келиб чиқадиган юк ташиш ҳуқуқий муносабатларнинг иштирокчиси (қатнашчиси), учинчи шахс – юк олувчи бўлиб қолади, қайсики унга темир йўли юкни топшириши керак бўлади. Юк олувчини белгиламасдан ташиш шартномасини тузишнинг ўзини ақлга сиғдириб бўлмайди, акс ҳолда ташиш шартномасидан келиб чиқадиган темир йўли мажбуриятларидан бири – юк олувчига юкни топшириш имконияти бўлмайди.
Юк олувчининг (учинчи шахснинг) ҳуқуқи юк жўнатувчи унинг фойдасига тузган ташиш шартномасидан келиб чиқади. Учинчи шахснинг ҳуқуқий муносабатлари икки томонлама хусусиятга эга бўлади. Учинчи шахс ташиш шартномасида ўзи учун белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланишга розилик бериш билан бир қаторда, маълум мажбуриятларни қабул қилиши ҳам керак бўлади. Темир йўли ва юк жўнатувчи ташиш шартномасини тузган пайтидан бошлаб юк олувчида ҳуқуқ вужудга келади, яъни мана шу пайтдан эътиборан юкни тайинланган станцияга етказиб берилишини талаб қилувчи ҳуқуқ вужудга келади. Темир йўли мазкур юк олувчи адресига юкни етказиб бериш бўйича мажбуриятларни бажармаганида ёки лозим даражада бажармаганида, юк олувчи юкнинг йўқолишини, кам чиқишини, бузилишини, шикастланишини ёки етказиб берилиши кечиктирилиши сабаблари бўйича талаблар қўйишга ҳақли бўлади. Бундан ташқари, юк олувчи темир йўлига ташиш шартномасидан келиб чиқадиган бошқа талабларни ҳам қўйиши мумкин. Масалан, агарда юк тушириш темир йўлининг мажбурияти бўлса, юкни темир йўли воситаларида тушириб беришни талаб қилиши ва ҳоказо (Уставнинг 52-банди). Буларни ҳаммаси юк ташиш шартномаси учинчи шахс фойдасига тузилган шартнома деб эътироф этишга асос бўла олади.
Юк ташиш шартномаси бўйича юк олувчи фақатгина ҳуқуққа эга бўлибгина қолмай, балки юк тайинланган станцияга етиб келгач, унинг зиммасига маълум бир мажбуриятлар юклатилади. Уставнинг 65-бандига мувофиқ “Юк олувчи ўз адресига келган юкни қабул қилиб олиши ва станциядан ташиб кетишга мажбурдир. Юкларни сақлаш тартиблари ва ташиб кетиш муддатлари юкларни ташиш Қоидаларда белгиланган.
Етиб келган юклар тайинланган темир йўл станцияларида 24 соат давомида бепул сақланади. Бу муддат темир йўл воситаларида юк ёки контейнер туширилган куннинг соат 24.00 дан ёки вагонни юк олувчининг воситаларида туширишга олиб кириб берилган куннинг соат 24.00 дан бошлаб ҳисобланади. Станцияда юкларни белгиланган муддатлардан кўпроқ сақланганлиги учун шартномавий тарифларда белгиланган миқдорда ҳақлар юк олувчидан ундирилади.
Темир йўл станцияларидан юкларни ўз вақтида ташиб кетмаганлиги учун айбдор юк олувчилар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.”
Ноумумий фойдаланиш ва баъзи бир ҳолатларда (хавфли, тез бузулувчан, оғир вазнли, габаритсиз ва ҳ.к. юкларни) умумий фойдаланиш жойларида юкларни тушириб олиш юк олувчининг мажбуриятларига киради (ТЙУ нинг 52-моддаси). Бундай вазиятларда вагонлардан юкларни юк олувчи ўз воситаларида тушириб олиши керак. Шунингдек, юк олувчи темир йўли билан тўла ҳисоб – китоб қилиши кераклиги Уставнинг 67-бандида белгиланган, “Тайинланган темир йўл станциясида юк, юкхатида кўрсатилган юк олувчи темир йўлига тегишли бўлган барча ҳақларни тўлаганидан кейин топширилади.
Юк олувчи йўл қайдномаси (дорожные ведомости) га юкни қабул қилиб олганлиги ҳақида имзо чекади.
Юк олувчининг юкни қабул қилиб олишга розилиги борми йўқми бундан қатъи назар унинг мажбуриятлари вужудга келади. Агар юк, юк олувчининг манзилига унинг буюртмасисиз келган бўлса ҳам, у бари бир юкни қабул қилиб олишга, ҳамда ташиш воситаларини ва темир йўли омбор майдонларини бўшатиб юкни станциядан олиб чиқиб кетишга мажбур. Чунки юк олувчининг ушбу мажбурияти Уставнинг 66-бандида белгиланган бўлиб, унда қуйидагилар баён этилган. “Юк жўнатувчи ва юк олувчи ўртасида етказиб бериш шартномасида назарда тутилмаган юк етиб келган тақдирда, юк олувчи бундай юкни темир йўл станциясидан масъулиятли сақлашга қабул қилиб олиши шарт.
Агар юкни сифати бузилиш ва шикастланиш сабабидан шунчалик ўзгариб кетсаки, юкдан тўлиқ ва қисман фойдаланиш мумкинлиги истисно этилса, юк олувчи бундай тақдирда юкни қабул қилиб олишни рад этиши мумкин.
Юк олувчи юкни ўз вақтида тушириб олмаганлиги ва олиб чиқиб кетмаганлиги ҳамда темир йўл шохобча йўлларида ва темир йўл станцияларида юк олувчига боғлиқ бўлган сабабларга кўра вагонларни тўхтаб қолиши натижасида келиб чиққан юкларни бузилиши ва шикастланиши учун юк олувчи жавобгарликка тортилади.
Тайинланган станцияга юкни етказиб бериб, темир йўли юк ташиш шартномасидан келиб чиқадиган ўз мажбуриятларини ижро этиш учун ҳаққоний (реал) имкониятлар яратади. Агар юк олувчи юкни қабул қилиб олмаса, темир йўли юкни топшира олмайди, яъни ўзининг мажбуриятларини бажара олмайди. Юк олувчига юкни қабул қилиб олиш мажбуриятларини юклаш темир йўли учун юк ташиш бўйича ўз мажбуриятларини ҳаққоний бажаришини таъминлайди (чунки юк ташиш шартномаси юк олувчининг фойдасига тузилган).
Юкхати ташиш шартномасининг мажбурий ёзма шакли ҳисобланади, чунки юк жўнатувчи фақат юк билан бирга юкхатини тақдим этган тақдирдагина ташиш шартномаси тузилган ҳисобланади. Юкхатини расмийлаштирмасдан туриб ташиш шартномаси вужудга келмайди.
Юкхати ҳисоб-китоб аҳамиятига ҳам эга бўлиб, унда юкни ташишга қабул қилишдаги ва уни топширишдаги кира хақлари ва бошқа йиғимлар бўйича темир йўли билан бажарилган ҳисоблар акс эттирилади. Юк ташиш шартномасини тузилган пайти темир йўли юкни ташишга қабул қилиб юк жўнатувчига юк паттасини берган пайтдан бошланади. Юкхатидан ташқари юкни ташишга қабул қилишда жўнатувчи станция йўл қайдномасини тузади, қайсики у юкхати билан биргаликда тайинланган станциягача юкка ҳамроҳ бўлиб боради. Йўл қайдномаси учта вароқдан: йўл қайдномасини ўзи (асли); йўл қайдномасининг корешоги ва юкни ташишга қабул қилиш паттаси (юк паттаси) дан иборат. Юк паттаси юк жўнатувчига берилади, корешок жўнатувчи темир йўлида қолади. Тайинланган станцияда юк олувчи йўл қайдномасига юкни қабул қилиб олганлиги ҳақида имзо чекади. Юк олувчи имзолаган йўл қайдномаси тайинланган темир йўлида сақланади.



Download 323.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling