Режа: Юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши


Ташиш ҳужжатларини шакллари: юкхати, йўл қайдномаси, йўл қайдномасиннг корешоги, юк паттаси ва уларни тўлдиришга қўйиладиган талаблар


Download 323.4 Kb.
bet7/16
Sana26.10.2023
Hajmi323.4 Kb.
#1724982
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Маъруза (7)

13.4. Ташиш ҳужжатларини шакллари: юкхати, йўл қайдномаси, йўл қайдномасиннг корешоги, юк паттаси ва уларни тўлдиришга қўйиладиган талаблар. Юкларни ташишда темир йўл транспорти ташиш жараёнининг барча қатнашчилари учун ягона бўлган ташиш ҳужжатлари расмийлаштирилади. Ички қатновларда ташиш хужжатлари тўртта вароқдан: юкхати, йўл қайдномаси, йўл қайдномасининг корешоги ва юкни қабул қилиш паттаси (қуйида юк паттаси деб юритилади) дан иборат.
Юкхати йўл қайдномаси билан биргалида тайинланган станциягача юк билан етиб боради. Тайинланган станцияда юк олувчи йўл қайдномасига юкни қабул қилиб олганлиги ҳақида имзо чекади ва юкхати юк билан бирга юк олувчига топширилади. Юкхати бўйича темир йўли, юк жўнатувчи ва юк олувчи ўртасидаги ҳисоб – китоблар амалга оширилади, уларнинг ўзаро ҳуқуқ, мажбуриятлари ва жавобгарликлари белгиланади, мазкур юкни ташиш шарт – шароити аниқланади ва ҳ.к. Шундай қилиб юкхати ҳам юридик ва ҳам ҳисоб – китоб аҳамиятига эга бўлаган ташиш ҳужжатидир.
Агар юкхати юк ташиш шартномасини тузилганлигини билдирса, унинг асосида тузилган йўл қайдномаси эса – ҳисоб, молия ва ахборот аҳамиятига эга ҳужжат ҳисобланади. Тайинланган станцияда олувчи юкни қабул қилиб олганлига ҳақида уни имзолайди. Сўнгра тайинланган станцияни юкларни топширилганлиги ҳақида ҳисоботи билан йўл қайдномаси минтақавий темир йўл бўлинмасининг ташиш ҳужжатларини ишлаш бўйича технологик маркази (технологические центры по обработке перевозочных документов региональный подразделение железной дороги – ТехПД) га, у ердан эса темир йўлининг ҳисоблаш марказига жўнатилади. Йўл қайдномаси бўйича бажарилган ташиш ҳажми, улардан тушган даромад, ҳисобларни тўғрилиги, етказиб бериш муддатини бажарилиши, бир темир йўлидан бошқа темир йўлига ўтиш пункларидан юкни ўтиб бориши ва бошқалар аниқланади.
Йўл қайдномасининг корешоги жўнатувчи станцияда қолади ва ҳисоб – китоб ишлари учун хизмат қилади, ташиш режасини бажариш ҳақидаги ҳисоботлар билан йўл қайдномаси корешоги минтақавий темир йўл бўлинмасининг ташиш ҳужжатларини ишлаш бўйича технологик маркази (ТехПД) га, у ердан эса темир йўлининг ҳисоблаш марказига жўнатилади.
Юк паттаси, йўл қайдномаси корешогининг тегишли графасига имзо чекдириб юк жўнатувчига берилади. Юк жўнатувчи юк паттасини қабул қилиб олиши юк ташиш шартномаси тузилганлиги ва темир йўли юкни қабул қилиб олганлиги ҳақида гувоҳлик берувчи юридик ҳужжат ҳисоланади.
Ташиш ҳужжатлари ниҳоятда эҳтиёткорлик билан, тоза ва аниқ тўлдирилади, ҳеч қандай қайта тозалашларга, ўчириб ёзишларга ва суваштириб юборишга йўл қўйилмайди. Юкхатига юк жўнатувчи киритган маълумотларни ўзгартириш зарурияти бўлса, юк жўнатувчи янгидан бошқасини тўлдиради. Юкхатига темир йўли киритган ўзгартириш маълумотларини темир йўли хизматчиси имзоси ва станция штемпели билан тасдиқланиши керак.

Download 323.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling