Режа: Юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши


Жўнатувчи станция товар идорасида бажариладиган операциялар технологияси


Download 323.4 Kb.
bet15/16
Sana26.10.2023
Hajmi323.4 Kb.
#1724982
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Маъруза (7)

14.5. Жўнатувчи станция товар идорасида бажариладиган операциялар технологияси. Юк ташишга қабул қилинганидан ва уни массаси аниқланганидан сўнг товар идорасида юкхатини олиб қабул қилувчи топширувчидан олиб уни тўғри расмийлаштирилганлиги текшириб чиқилади. Қабул қилувчи топширувчи юкхатига киритган маълумотларни тўғрилигига, тўлиқлигига ва уни имзоси билан тасдиқланганлигига алоҳида аҳамият берилади.

14.6. Юкларни етказиб бериш муддати ва уларни аниқлаш тартиби. Тайинланган станцияга юкларни белгиланган муддатда етказиб бериш давлатнинг иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, темир йўлининг юк ташиш шартномаси бўйича асосий мажбуриятларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли Уставнинг 63 – моддасида “Темир йўли юкларни тайинлаган станцияга белгиланган муддатда етказиб бериши шарт.
Юкларни етказиб бериб муддати ва юкларни етказиб бериш муддатларини ҳисоблаш тартиби юк ташиш Қоидасида белгиланган.
Етказиб бериш муддатини ҳисоблаш юкни ташишга қабул қилинган куннинг соат 24 дан бошланади.
Ортиш тайинланган кундан олдин ташишга қабул қилинган юкларни етказиб бериш муддати юк ортилиши керак бўлган куннинг соат 24 дан ҳисобланади.
Агар тайинланган темир йўл станциясида белгиланган етказиб бериш муддати тугагунгача темир йўли воситаларида юк туширилган ёки агар вагон (контейнер) юк билан юк олувчининг воситаларида туширишга олиб кириб берилган бўлса, юк муддатида етказиб берилган деб ҳисобланади.
Тушириш фронтини бандлиги ёки юк олувчига боғлиқ бўлган бошқа сабабларга кўра вагон (контейнер) ларни тушириш учун олиб кириб бериш тўхтаб қолганда юк муддатида етказиб берилган деб ҳисобланади, агарда тайинланган темир йўл станциясига белгиланган етказиб бериш муддати тугагунгача юк етиб келган бўлса” – деб белгиланган.
Юкларни етказиб бериш муддати: жўнатманинг турига (вагонланган, майда, контейнер, рефрижератор контейнер, жўнатувчининг марширути ва ҳ.к.); ташиш тезликларга (юк, катта ва йўловчи); қатновларниг турига (бевосита тўғри, бевосита тўғри аралаш, ҳалқаро) боғлиқ бўлади.
Юкларни етказиб бериш муддати қуйидаги формула орқали аниқланади,

Tе.м. = tж.қ. + Lюк / υсут + ∑tқ.о. (14.5)


бу ерда tж.қ. - юкларни жўнатиш ва қабул қилиш билан боғлиқ операция-


ларга тайинланган вақт;
Lюк - юк жўнатувчи ва қабул қилувчи станциялар орасидаги
масофа, км;
υсут - юк ташиш Қоидасида юкнинг тайинланган тезлиги, км/сут;
tқ.о - қўшимча операцияларга тайинланган вақт.
Юкларни жўнатиш ва қабул қиилш билан боғлиқ бўлган операция-ларга тайинланган вақтлар, юкнинг тайинланган тезликлари ва қўшимча операцияларга тайинланган вақтлар юкларни ташиш Қоидаларидан қабул қилиниди.
Юкларни, шунингдек ташкилат ва жисмоний шахслар тасарруфидаги ёки улар ижарага олган бўш вагонларни етказиб бериш муддати, юк ташиш амалга ошириладиган темир йўл йўналишларини инобатга олган ҳолда кира ҳақи ундириладиган масофдан келиб чиқиб, жўнатувчи темир йўл станциясида ҳисобланади. Юкни етказиб бериш муддатини ҳисоблаш, темир йўл транспортида юкларни етказиб бериш муддатларини ҳисоблаш Қоидаларига мувофиқ, юкни ташиш учун қабул қилиш хужжатларда расмийлаштирилган ва ташиш хужжатларида жўнатувчи станциянинг календар штемпелда кўрсатилган кунининг кейинги кунини 0.00 соатидан бошланади. Юкларни етказиб бериш муддатларини ҳисоблашда тўлиқ бўлмаган сутка, тўлиқ суткада қабул қилинади.
Юкларни етказиб бериш муддатлари юкларни жўнатиш ва қабул қилиш операциялари вақтини, юкларни етиб бориш вақтини ва йўл сафарида белгиланган қўшича операцияларни бажариш вақтини ҳамда Уставда назарда тутилган (масалан, божхона органларини ва бошқа давлат органларини юкни тўхтатиб қолиши, енгиб бўлмас кучлар, ҳарбий ҳаракатлар, блокада, эпидемия ва ҳ.к.) вазиятлар мавжудлигида етказиб бериш муддатини узайтиришга ижозат берадиган вақтни ўз ичига олади.
Агар тайинланган темир йўл станциясида белгиланган етказиб бериш муддати тугагунгача темир йўли воситаларида юк туширилган ёки агар вагон (контейнер) юк билан юк олувчининг воситаларида туширишга олиб кириб берилган бўлса, юк муддатида етказиб берилган деб ҳисобланади (ТЙУ нинг 63-моддаси, 5-қисм). Тайинланган станцияда юкни етиб келганлиги ҳақида юк олувчига ва божхона органларига (божхона назорати остида турган юкни) темир йўли хабар берган сана юкни тайинланган станцияга етиб келган муддатининг ҳақиқий санаси деб этироф қилинади. Бу ҳолатда темир йўлига, тайинлан-ган станцияда юкни божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган тўхтаб қолишига, жавобгарлик юкланмайди.
Тушириш фронтини бандлиги ёки юк олувчига боғлиқ бўлган бошқа сабабларга кўра вагон (контейнер) ларни тушириш учун олиб кириб бериш тўхтаб қолганда юк муддатида етказиб берилган деб ҳисобланади, агарда тайинланган темир йўл станциясига белгиланган етказиб бериш муддати тугагунгача юк етиб келган бўлса (ТЙУ нинг 63-моддаси, 6-қисм) ва бу ҳақида умумий шаклдаги акт (ГУ-23 шакл) тузилади.
Ташкилот ва жисмоний шахслар тасарруфидаги ёки улар ижарага олган бўш вагон, тайинланган станцияга етказиб бериш муддати тугагун-гача етиб келган ва олувчига ёки темир йўл шахобчасини эгасига бу ҳақида темир йўли хабар бериб, топшириши мумкин бўлса, бўш вагон муддатида етказиб берилган деб ҳисобланади.
Юкларни ҳамда ташкилот ва жисмоний шахслар тасарруфидаги ёки улар ижарага олган бўш вагон етказиб берилиши кечиктирилгани учун темир йўли жавобгар бўлади. Уставнинг 128-моддасига мувофиқ “Темир йўли юкни етказиб берилиши кечиктирилгани учун юк олувчига жарима тўлайди, агарда кечиктириш уни айби эмаслигини исбот қилмаса.
Юкни етказиб берилиши кечиктирилганлиги учун ҳар бир кечиктирилган сутка учун, тўлиқ бўлмаган суткани тўлиқ деб ҳисоблаб, кира ҳақини 6 % миқдорида жарима тўланади, лекин кира ҳақидан 30 % дан ортиқ эмас.
Ташкилот ва жисмоний шахслар тасарруфидаги ёки улар ижарага олган бўш вагон кечиктирилганлиги учун темир йўлидан шундай миқдорларда жарима ундирилади.
Темир йўли кечиктириш учун жарима тўлашдан озод қилинади, агарда у темир йўлига боғлиқ бўлмаган, кучлар билан енгиб бўлмас ҳаракатлар шароити натижасида содир бўлган бўлса (ҳарбий ҳаракатлар, блокада, эпидемия, ер қимирлаши, сув босиши ва ҳ.к.)”.
Юкларни етказиб бериш муддатларига риоя қилиш учун: қабул қилинган юкни одатда қабул қилинган куни ва жуда бўлмаса келаси кунидан кечиктирмай жўнатишга; техник ва юк станцияларида вагонларни тўхтаб туришини ҳар томонлама қисқартиришга; поездлар ҳаракати тезлигини оширишга; аралаш қатновларда юк ташишда темир йўл транспортини бошқа турдаги транспортлар билан ўзаро ҳамкорлигини яхшилашга ва бошқа технологик операцияларни белгиланган муддатларда амалга оширишга алоҳида аҳамият бериш керак бўлади.
Юкларни етказиб бериш муддатини тезлаштириш ва ғилдиракдаги юк массасини камайтириш натижасидаги халқ хўжалик воситаларини иқтисоди қуйидагича аниқланади,

Эе.б. = E · Δtе.б. · Qй.с. · Cюк / 365 , сўм (14.6)


бу ерда E - капитал маблағ сарфи самарадорлигининг коэфициенти;


Δtе.б. - юкларни етказишни жадалланиши, сут;
Qй.с. - йўл сафаридаги юкнинг миқдори, т;
Cюк - 1 т юкни баҳоси.



Download 323.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling