Режа: Юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши
Станция омборига юкларни қабул қилиш технологик жараёнининг наъмунавий графиги
Download 323.4 Kb.
|
Маъруза (7)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Операцияларни номи Вақт, дақ. Бажарувчилар
- Умумий вақт 95 - 115
- 14.4. Юк массасини: вагон ва товар тарозида, трафарет бўйича, стандарт бўйича, ўлчаш бўйича ёки шартли аниқлаш.
- Стандарт
Станция омборига юкларни қабул қилиш технологик жараёнининг наъмунавий графиги
Жўнатувчи юкхатида: “Количество мест” графасида суръатда – пакетлар сони, маҳражда – улардаги умумий жойлар сони; “Наименование груза” графасида – “пакет”, вагонга ортилган темир йўлига тегишли пакетлаш воситаларини тури ва сони; юкни пакетлаш воситалари билан биргаликдаги брутто массаси кўрсатади. Умумий фойдаланиш жойларида юкларни қабул қилиб олишда темир йўли пакетлар сони ва улардаги жойлар сонини ташқи кўрик бўйича текширади, пакетларни қисмларга ажратмайди ва массасини текширмайди. Шикастланган пакетлардаги жойлар тарқатилади, шикастланган жойдаги юкни массаси ва ҳолати эса текшириб топширилади. Товар идорасида ташиш учун тегишли бўлган тўловлар аниқланади, уларни турли йиғимлар паттаси бўйича ундирилади ва бу ҳақида ташиш ҳужжатларида белгилаб қўйилади, ташиш ҳужжатларини тегишли графаларига станциянинг календар штемпели босилади. Сўнгра жўнатувчига юк паттаси берилади. Иш ҳажми катта бўлмаган станцияларда барча назарда тутилган операцияларни товар кассири бажаради. 14.4. Юк массасини: вагон ва товар тарозида, трафарет бўйича, стандарт бўйича, ўлчаш бўйича ёки шартли аниқлаш. Жўнатувчидан темир йўли қабул қилиб олган ва етказиб бериб олувчига топшириладиган юк массасини, яъний миқдорини юкни жўнатишгача аниқланиши ва юкхатида кўрсатилиши керак. Уставнинг 59-бандида – тўкма, сочма, қуйма ва контейнерларда ташиладиган юкларни юк жўнатувчи топшираётганида ва темир йўли қабул қилиб олаётганида уларни вазни аниқланиши ва юкхатида кўрсатилиши кераклиги, идишли ва донали юкларни юкхатида вазни ва юк жойлар сони кўрсатиб ташилиши ва идишли ва донали юклар вазни уларни ташишга тақдим этишга қадар аниқланиши ва юк жойларида кўрсатилши белгилаб қўйилган. Уставнинг 60-бандида эса юкни вазнини: темир йўли – умумий фойдаланиш жойларида унинг кучлари ва воситаларида юк ортилганида ва юк жўнатувчи - ноумумий фойдаланиш жойларида ҳамда умумий фойдаланиш жойларида унинг кучлари ва воситаларида юк ортилганида аниқлаши, юк вазнини андаза (трафарет) бўйича, стандарт бўйича, ҳисоб йўли билан, ўлчаш бўйича ёки шартли аниқлашни барча ҳолатларда юк жўнатувчи амалга ошириши белгиланган. Товар тарозисида тортишни имкони бўлмаган сочма, тўкма ва қуйма ташиладиган ҳамда бошқа юклар вагон тарозиларида тортилади. Донли ғалла юкларини, мойли ва дукакли экинлар уруғларини, кепак ва омиҳта ем (комбикорм) ларни вазнини юк жўнатувчи торозида аниқлайди ва унинг имзоси билан юкхатида тасдиқланади; юк жўнатувчида вагон ва элеватор тарози мавжуд бўлмаганида юк вазнини аниқлашни жўнатувчи темир йўл станциясининг вагон тарозисида (у мавжуд бўлса) темир йўли юк жўнатувчи билан биргаликда амалга оширади ва юкхатида уларнинг имзоси билан тасдиқланади. Вагондаги ёки контейнердаги юкни умумий массасини андазага мувофиқ аниқлаш, ҳар бир юк жойларида кўрсатилган массаларни қўшиш йўли билан амалга оширилади. Стандарт бўйича эса – бир юк жойини стандарт массасини юкхатида кўрсатилган жойлар сонига кўпайтириш орқали аниқланади. Ҳисоб йўли билан донасини ёки бир погон мертини массаси бирдай бўлган буюмларни умумий массасини аниқлаш мақсадга мувофиқ. Нефть маҳсулотларини массаси ҳам ҳисоб йўли билан аниқланади. Цистерналарга қуйилган маҳсулотни массасини қуйидаги формула орқали аниқланади, Qюк = V · ρt , т (14.1) бу ерда V – цистернага қуйилган нефт маҳсулотини ҳажми, м3; ρt – t ҳароратдаги нефть маҳсулотини зичлиги, т/м3. Цистернага қуйилган суюқлик ҳажми темир йўл цистерналариниг калибирлаш жадвалидан, ҳар бир цистерна калибири ва унга қуйилган суюқлик баландлиги бўйича аниқланади. Цистернанинг калибр типи цистерна қозонидаги унинг номери остига пайванд қилинган металл сонлар билан кўрсатилади. Цистерна қозони ичига қуйилган суюқлик баландлиги амалиётда метршток ёрдамида аниқланади. Метршток диметри 20-25 мм, узунлиги 3500 мм ли алюминий трубадан иборат бўлиб, устки қисмида металл ҳалқа ва остки қисмида мис чеклагичдан иборат. Турубанинг барча узунлиги ўлчов шкаласидан иборат, мм ва см ларда белгиланган. Суюқ маҳсулотларнинг t ҳароратдаги зичлиги (ρt) ни махсус асбоб денсиметр ёрдамида аниқланади. Агар нефть маҳсулотининг 20°С ҳароратдаги зичлигининг паспорт маълумотлари маълум бўлса, мазкур ҳароратдаги унинг ҳақиқий зичлигини денсиметрсиз ҳам – нефть маҳсулоти зичлигининг ҳарорат тузатмаси ёрдамида қуйидаги формула ёрдамида аниқланади, ρt = ρ20°С – Δ · (t – 20°С) (14.2) бу ерда ρ20°С - нефть маҳсулотининг стандарт зичлиги; Δ - ўртача ҳарорат тузатмаси, т/(м3 х град); t - зичлиги аниқланаётган суюқликнинг ҳарорати, °С. Ўлчаш бўйича вагонга ортилган тўкилувчан ва сочилувчан юкларни массаси, уларнинг ҳажмий массасини вагон кузовини юк билан тўлган қисмини ҳажмига кўпайтириш орқали аниқланади Qюк = Vк · γ , т (14.3) бу ерда Vк – вагон кузовини юк билан тўлган қисмини ҳажми, м3; γ – юкни ҳажмий массаси, т/м3. Vк = ℓк · вк · hюк , м3 (14.4) бу ерда ℓк - вагон кузовининг ички узунлиги, мм; вк - вагон кузовининг ички эни, мм; hюк - юкни ортиш баландлиги, мм; Олдиндан белгиланган нормалар бўйича ўрмон юкларини, ўтин, автомобиль, қишлоқ хўжалик машиналарини, ҳайвонлар, паррандалар ва шунга ўхшаш юкларни массаси шартли аниқланади. Юкларни ташишда ажратиб олинадиган жиҳозлар ва маҳкамлаш зарурий қисм (реквизит) лари ҳамда вагонларни иситиш воситалари ва материаллари юкни топширишда вагондан йиғиштириб олинади ва юк олувчига берилади, шу сабабли уларни массаси юкни массасига киритилади. Вагондан ажратиб олинмайдиган жиҳозларнинг массаси вагоннинг масса тарасига киритилади. Юкни массасини аниқлаш усули ҳамда юкни массасини ким аниқлаганлиги юкхатини тегишли графаларида кўрсатилади. Темир йўли вагон тарозисда ҳамда товар тарозисда юкларни тортиш натижалари тегишли тортиш Китобларида (ГУ-36 ва ГУ-107 шакл) қайд қилинади. Китобни юритиш тартиби станцияда тижорий ҳисоботларни юритиш бўйича Йўриқномада баён қилинган. Download 323.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling