Режа: Юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши


-маъруза. Юкларни ташишга тайёрлаш ва қабул қилиш


Download 323.4 Kb.
bet9/16
Sana26.10.2023
Hajmi323.4 Kb.
#1724982
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
Маъруза (7)

14-маъруза. Юкларни ташишга тайёрлаш ва қабул қилиш


Режа:


1. Юкхатини тўлдириши, текшириш ва визалаш;
2. Юкни баҳосини билдириш;
3. Станциянинг умумий фойдаланиш жойларидан ортиб жўнатила-диган юкларни ташишга қабул қилиш;
4. Юк массасини: вагон ва товар тарозида, трафарет бўйича, стандарт бўйича, ўлчаш бўйича ёки шартли аниқлаш;
5. Жўнатувчи станция товар идорасида бажариладиган операциялар технологияси;
6. Юкларни етказиб бериш муддати ва уларни аниқлаш тартиби.


Асосий тушинча ва таянч иборалари
Юкхати, йўл қайдномаси, йўл қайдномасининг корешоги, юкни қабул қилиш паттаси, Скорости, Род вагона, “№ вагона, Грузоподъёмность, Количество осей, Тип цистерны, Техническая норма загрузка вагона, Станция и дорога назначения, Отправитель, Его почтовый адрес, Получатель, Его почтовый адрес, Знаки и марки отправителя, Количество мест, Упаковка, Наименования груза, Масса груза в кг, определенная отправителем, Итого мест, Итого масса, Способ определения массы, Отправитель, Груз размещен и закреплен согласно ______ главы _____ раздела Технической условий правильно.


14.1. Юкхатини тўлдириши, текшириш ва визалаш. Темир йўл транспортида юкхатини тўлдиришга Уставнинг 35-банди ва юкларни ташиш Қоидаларини 3- бўлими бағишланган. Ички қатновларда юкхатини тўлдириш Қоидалари. Ташиш ҳужжатлари комплекти юкхати, йўл қайдномаси, йўл қайдномасининг корешоги ва юкни қабул қилиш паттаси (қуйида юк паттаси деб юритилади) дан иборат. Юкхати асосий ташиш ҳужжати ва темир йўл транспортида юк ташиш шартномаси ҳисобланади. Юкхати йўл қайдномаси ва юк билан биргаликда тайинланган станциягача етиб боради ва у ерда олувчидан тегишли тўловлар ундириб олинганидан ва йўл қайдномасига юкни қабул қилиб олганлиги ҳақида имзолатиб олинганидан сўнг юкхати олувчига берилади. Юк паттасини жўнатувчи станция юк жўнатувчига беради. Йўл қайдномасининг корешоги жўнатувчи станцияда қолади.
Юкхатини жўнатувчи юкни ташишга тақдим этишда тўлдиради, йўл қайдномасини, йўл қайдномасининг корешогини ва юкни қабул қилиш паттасини ёзув машинасида нусхалаш қоғозида, компьютерда ёки бошқа босмалаш усулида юкхатини тегишли графаларга юкхати маълумотлари асосида тўлдирилади. Юкхатини ва ташиш ҳужжатларини бланкасида назарда тутилган барча маълумотларни тегишли графаларга жўнатувчи ва станция киритади. Жўнатувчи юкхатига киритган маълумотларни ўзгартирган ҳолатларда, у янги юкхати бланкасини тўлдириши шарт. Темир йўли юкхатига (ва тегишли ташиш ҳужжатига) ўзгартиришлар ва қўшимча маълумотлар киритган тақдирда, тегишли хизматчи имзоси ва станциянинг штемпели билан тасдиқланиши керак.
Битта юкхати бўйича қуйидагиларни расмийлаштирига рухсат берилмайди:
а) тез бузилувчан юкларни бошқа юклар билан, кузатувчининг ҳамроҳлигида етиб борувчи юклар бундан мустасно;
б) ўзларининг хусусиятлари бўйича битта вагонда биргаликда ташишга йўл қўйилмайдиган юклар;
в) ташишда алоҳида эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишни талаб қилувчи юклар билан бундай чораларни талаб қилмайдиган юкларни;
г) ташишда санитария, ветеринария ёки бошқа маъмурий қоидаларга риоя қилишни талаб қилувчи юклар билан бундай қоидаларга риоя қилишни талаб қилмайдиган юкларни;
д) туширишдан сўнг ҳар хил сақлаш муддатларига эга бўлган юкларни, ноумумий фойдаланиш жойларида туширишга олиб кириб бериладиган юклар бундан мустасно.
Битта темир йўл юкхати бўйича юк жўнатувчилар ва юк олувчилар фақат юридик ёки жисмоний шахслар бўлишлари мумкин.

Юк жўнатувчи юкхатини тўлдириши. Юк жўнатувчи юкхатини олди томонидаги қуйидаги графаларни тўлдиради:


а) “Скорости” – қандай тезликда (грузовой или большой) юк ташиш кераклиги кўрсатилади;
б) “Род вагона”, “№ вагона”, “Грузоподъёмность”, “Количество осей”, “Тип цистерны”, “Техническая норма загрузка вагона” – бу маълумотлар юк жўнатувчининг воситаларида юк ортилганида тўлдирилади;
в) “Станция и дорога назначения” – № 4 Тариф қўлланмаси (2-китоб)га мувофиқ тайинланган станция ва темир йўлини аниқ номи кўрсатилади;
г) “Отправитель” – жўнатувчи ташкилотнинг аниқ ва тўлиқ номи кўрсатилади. Агар юкни жисмоний шахс жўнатса, юк жўнатувчи шахсни фамиляси, исми ва шарифи кўрсатилади;
д) “Его почтовый адрес” – юк жўнатувчининг аниқ почта адреси шаҳар ёки қишлоқ, район ва уй номерини белгилаш билан кўратилади. Тўлиқ адрес ўрнига почта яшигини номери ҳам кўрсатилиши мумкин;
е) “Получатель” и “Его почтовый адрес” – “г” ва “д” бандларида назарда тутилган тартибларда тўлдирилади;
ж) “Знаки и марки отправителя” – жўнатувчи юк жойларида кўрсатган фарқланиш белгилари ёки тартиб номерлари кўрсатилади;
з) “Количество мест” – ҳар бир юк номлари бўйича ва ҳар бир ўров турлари бўйича алоҳида – алоҳида юк жойларини сони ва умумий жойлар сони кўрсатилади;
и) “Упаковка” – юк идишларининг тури қисқача кўрсатилади, масалан: “ящ.”, “корз.”, “кип.”, “боч.”. Ташишга ўралмаган юк тақдим этилганида бу графада н/у деб кўрсатилади;
к) “Наименования груза” – № 1 Тариф қўлланмасига мувофиқ юкни тўлиқ ва аниқ номи кўрсатилади;
Агар юкхатида мазкур жўнатмадаги барча ташиладиган юкларни номма – ном ёзиб чиқишга жой етишмаса, жўнатувчи юк хатини форматидан катта бўлмаган ўлчамдаги бланкаларда белгилар, тамғалар, жойлар сони, ўровнинг тури, ташиладиган барча юкларни номи ва массаси кўрсатиб рўйхат тузади. Бу рўйхат жўнатувчининг штемпелли босилган бланкада тўрт нусхада тузилади ва жўнатувчи имзолайди. Юклар жойини ва массасини жами юкхатида кўрсатилади, “Наименование груза” графасида эса “Сборная отправка, перечень грузов прилагается” деб ёзиб қўйилади. Рўйхатнинг барча нусхаларида юкхатини номери кўрсатилган ва станция календар штемпелли қўйилган бўлиши керак. Рўйхатнинг нусхалари юкхатига, йўл қайдномасига, йўл қайдномасини корешогига ва юк паттасига елимлаб қўйилади;
л) “Масса груза в кг, определенная отправителем” – агар юк массасини юк жўнатувчи ёки юк жўнатувчи темир йўлининг қабул қилувчи топширувчиси билан биргаликда аниқлаган бўлса тўлдирилади;
м) “Итого мест” – умумий жойлар сони ёзиб кўрсатилади;
н) “Итого масса” – юкни умумий массаси ёзиб кўрсатилади, агар жўнатувчи ёки жўнатувчи темир йўлининг қабул қилувчи топширувчиси билан биргаликда юкни массасини аниқлаган бўлса;
о) “Способ определения массы” – юк массаси қайси усулда аниқланганлиги кўрсатилади. Қачонки юк массасини жўнатувчи ёки жўнатувчи темир йўлининг қабул қилувчи топширувчиси билан биргаликда аниқлаган бўлса, бу графани юк жўнатувчи тўлдиради.
п) “Отправитель” – юк жўнатувчини вакили, юкхатида у кўрсатган маълумотларни тўғрилигини тасдиқлаб тушинарли имзо чекади. Бу вакил юк ташишни расмийлаштириш учун юк жўнатувчининг ишончномасига эга бўлиши керак;
р) юкхатини орқа томонидаги 1- “Груз размещен и закреплен согласно ______ главы _____ раздела Технической условий правильно” графасини – очиқ ҳаракатдаги составда юкларни ташишда, уларни ортишни ва маҳкамлашни тўғрилигига масъулиятли юк жўнатувчининг вакили имзолайди;
с) юкхатини орқа томонидаги 4- “Особые заявления и отметки отправителя” графасини – жўнатувчи юк ҳақида қўшимча маълумотларни олувчига хабардор қилиши керак бўлса, яъний юкни билдирилган баҳосини, унинг ўзига хос хусусиятини, жўнатувчи ўрнатган ва олувчига топширилиши керак бўлган мосламаларни, жўнатувчи музлашга қарши қўллаган профилактик чораларни ва бошқаларни, кўрсатиб тўлдиради.



Download 323.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling