Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик иктисодиёт институти иктисодиёт факультети


Download 0.81 Mb.
bet6/51
Sana16.04.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1359337
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
Божхона маъруза

Бухоро хонлиги. Тарихчиларнинг гувохлик беришича, Марказий Осиёда ердан хирож ва таноб, товардан эса закот ундирилган. Куръонга мувофик, хар бир мусулмон мол-мулкнинг киркдан бир кисмини закот килар эди. Закот шунингдек келаётган ва кетаётган хар бир карвондан хам ундирилар, шу сабабли закотчилар карвонлар харакатини сергаклик билан кузатиб туришарди. Шахардан утадиган хар кандай савдогар закот олинадиган саройга тухтаб утиши шарт булган. Бу ерда унинг товаридан 2,5 фоизли юож ундирилар эди. Бундан ташкари, савдогар хар бир туя хисобига ёрлик ёзилганлиги учун хам хак талаган. Бу ёрлик товар хонликнинг колган барча ахоли яшайдиган жойларидан эркин утишига кафолат берар эди. Хар бир мустакил мулкда закот ундирилар эди. Амударёнинг жанубий киргогида деярли хар бир шахар бож ундириш хукукини узида саклаб колган. Улар закотни купинча конун буйича эмас, балки уз билганрича белгилашарди. Афгонистонда эса 2,5 фоиз эмас балки 20 фоиз микдорида закот ундирилган.
Кучманчилардан закот натурада ундириларди. Хар кирк молдан биттаси закот сифатида олинган. Закотчи йиккан бутун мол-мулк хоннинг хазинасига келиб тушган. Закотчиларга савдо хукуклари буйича фавкулодда хукуклар берилган эди. Улар давлат манфаатларига асосланиб, товарларни олиб кириш олиб чикишни таъкиклаши ва хатто бир окловчи сабаб булса, уларни мусодара килиши хам мумкин эди.
XIX аср охирида бозор муносабатлари ривожланиши билан биргаликда божхона сиёсати янги бозорларни эгаллаб олишга ёрдам берувчи воситалардан бирига айланди.
Бухоро хонлигининг катта кисмини инглизлар уз назорати остида тутиб турган Афгонистон билан чегарасида божхоналар ташкил этилди. Улканинг Афгонистон билан савдо килиш учун махсус ташкил этилган божхона бирлашмасига кирувчи бошка туманларидан чикувчи товарлар мана шу божхонадан утар эди. Афгонистон билан савдо-сотикда фискал максадни кузламаган ушбу бирлашма товарларининг айрим турлари мазкур мамлакатга олиб кирилганлиги учун махсус мукофотлар тайинланган, шундай килиб, Пешовар ва Кобул оркали Афгонистоннинг шимолий кисмига ва Бадахшоннинг товарлари билан ракобат килиш учун кулай шарт-шароитлар сунъий равишда яратилган. Афгон бозорини кулга киритиш унчалик кийин эмасдек туюларди: йул йуклиги сабабли Афгонистоннинг Бадахшон вилоятига, масалан, «инглиз моллари шунчалик оз микдорда келар эдики бу нафакат Бадахшоннинг узида, балки сарой ва Чебек оркали Рустак ва Файзобод шахарларига бу шахарлардан инглизлар кул остидаги ерларга олиб утиладиган инглиз товарларига нисбатан сифатли ва арзон булганлиги учун ахоли яхши харид киладиган ва бошка товарлар учун махаллий бозорларни очиб куяр эди».
Товарлар (мануфактура, керосин, гугурт, канд-шакар) куздан кечириш учун Самараканд омбор божхонасига такдим этилиши керак булган. Бу ерда товарларга махсус тамгалар босилар ва таварлар савдогарлар томонидан Афгонистон-Бухоро чегарасида жойлашган Карки, Калиф, Чушкагузар, Термиз, Айвож, Сарой ва Чебекдаги чегара божхоналари оркали олиб утиларди. Бу ерда божхоначилар тамга босилган жойларни куздан кечиришар, тамгани олиб куйишар ва товарни чет элга чикаришар эди. Товар хакикатда Бухородан ташкарига олиб чикиб кетилганлигининг исботи хисобланган тамга эса, божхоначилар томонидан Самаркандга кайтариларди. Бу ерда товарнинг эгаси узига тегишли мукофотни олган.
Товар учун бериладиган мукофотнинг салмоги куплаб савдо фирмаларини узига жалб килган. Улар Самарканд, Бухоро, Каркида уз идораларини ташкил этиб, фаолиятларини йилдан-йилга ривожлантиришди. Мана шу туфайли чегара божхоналари оркали ип-газлама товарлар, шакар ва керосин куп микдорда олиб утила бошланди.
Бирок божхона бирлашмаси уз максадига тулик эришишга муваффак булмади. Савдо жиловини уз кулида ушлаб турган бухоролик, афгонистонлик майда савдогарлар мукофотлардан фойдаланиш имкониятидан махрум эди. Улар газламани Бухоронинг чегара шахарларида сотиб олишар, бирок бундай мол конунга кура Самарканд божхонасининг тамгаси булмаса мукофотланмас эди.
Бухоро божхоналари хатто тамга куйилган товарлардан хам бож йигувчининг хохишига ва виждонига боглик микдорларда бож йигишарди. «... Божгирлар хар бир жойдан 4 дан 5 гача рупий (бир рупий - 45 тийин), амлокдорлар (уезд бошликлари) эса Амураёдан утганлик учун 4-6 рупий, ичига хаво тулдирилган хайвон терисидан ясалган солни тортиб борувчи хар бир от учун бир томонга утишдан 4-5 рупий ва хар бир одам олиб утилганлиги учун алохида 2 рупий ундиришган».
Савдогарлар утадиган бекликларда хар бир туя ёки отдан улпон ундириларди, агар йул бир нечта бекликдан (Китоб, Шахрисабз, Гузор, Хисор, Кургонтепа) утиши хисобга олинса, устама харажатлар анча сезиларли булар ва бериладиган мукофотнинг ярмига ёки хатто хаммасига тенг булар эди.
Маълумки, Бухоро хукумати уз вактида Афгонистонга олиб кетиладиган товарларни бождан озод килиш хакида фармойиш чикарган булиб, бирок бу фармойиш Бухоро девонхонасидан ташкарига чикмади.
Лекин шунга карамай, божхона бирлашмаси давлат лар уртасидаги савдо алокалари кенгайишида уз ахамиятига эга булди.


2.4. Узбекистонда божхона ишининг ташкил булиш боскичлари. Марказий Осиё Россия томонидан босиб олингандан кейин Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилди. Туркистон округи ушалардан бири булди. Туркистон округидан 16 та божхона органи мавжуд эди. 1895 йилда Термиз шахрида Паттакесар божхонаси ташкил этилди. Унда асосан Афгонистондан келтириладиган товарлардан бож ундирилган. Хар йили ушбу божхона пости оркали 2500 дан зиёд саёхатчи утарди. У пайтлари Афгонистон худуди оркали Марказий Осиёга куплаб контрабанда товари хам утказилган.
1917 йилдан кейин ички ва ташки савдо халк Комиссарлигида 8 та божхона округидан иборат божхона бошкармаси ташкил этилиб, Туркистон округи шулардан бири эди. 1925 йилда божхона бошкармаси Божхона бош бошкармасига айлантирилди. Унинг таркибида божхонанинг 11 та инспекторлик органлари ва 266 та божхона булиб, уларда 5710 нафар ходим ишлар эди. Уша йили Термиз шахридаги Паттакесар божхонаси Термиз божхонасига айлантирилди. Халк комиссарликлари вазирликларга айлантирилгандан кейин Божхона бош бошкармаси Ташки савдо вазирлик таркибида колди.
1986 йилда Божхона бош бошкармаси СССР Минстрлар Совети хузуридаги Давлат божхона назорати Бош бошкармасига айлантирилди.
Тошкент шахри собик СССР нинг жанубий дарвозаси хисобланиб, хориждан учиб келган самолётлар Тошкентда тухтаб утар эди. Янги хаво йуллари очилиши муносабати билан 1959 йил 14 апрелда Тошкент аэропортида Термиз божхонасига буйсунувчи божхона пости ташкил этилди. Тошкент постида хаммаси булиб 3 та ходим ишлаган. Уларга В.Н.Новиков рахбарлик киларди. Етмишинчи йилларда ташки иктисодий алокалар ривожланиши муносабати билан ушбу пост Тошкент божхонасига, 1998 йилда эса Узбекистон Республикаси божхонасига айлантирилди.
1988-89 йилларда Самарканд, Бухоро, Наманган, Андижон, Карши, Гулистон, Жиззах, Кукон, Навоий, Урганч, Чирчик, Олмаликда божхона постлари ишга тушди. 1990 йил охири ва 1991 йил бошида Самарканд, Фаргона ва Нукус постлари божхоналарга айлантирилди ва Узбекистон Республикаси Божхона бошкармасига буйсундирилди.
У пайтлари божхона ишлари Москвадан туриб бошкарилар, барча рахбар ходимлар марказдан тайинланарди. Божхона томонидан мусодара килинган товар-моддий бойликлар ва бож тушумлари Москва ихтиёрига юборилган.
Божхона органларининг Республикадавлат назорати ва бошкарувининг мустакил тузилмаси сифатида шаклланиши ва фаолият курсатиши Узбекистон уз мустакиллигини кулга киритгандан кейин бошланди. Президент ва хукуматимиз божхона хакидаги конунларни ривожлантиришга алохида ахамият берди. 1991 йил октябрдаёк, яъни мустакиллик эълон килингандан кейин Узбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Божхона кумитаси ташкил этилди.
Узбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 10 августдаги Фармони асосида Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хузуридаги Товар моддий бойликлар олиб чикиб кетилиши устидан назорат килиш давлат инспекцияси билан Узбекистон Республикаси Божхона кумитаси негизида Давлат божхона кумитаси ташкил этилди. 1277 кишидан иборат ходимлар штати белгиланди. У.А.Абдуганиев кумита раиси этиб тайинланди. Коракалпогистон Республикасида, Тошкент шахрида ва вилоятларда божхона бошкармалари ташкил этилди.
Узбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 18 январдаги Фармони билан божхона органлари вазифалари ва функциялари аниклаштирилгандан кейин Божхона кумитаси Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитасининг Божхона бош бошкармасига айлантирилди. С.А.Алимбоев ДСК раисиснинг уринбосари ва Божхона бош бошкармаси бошлиги этиб тайинланди. 2024 кишидан иборат ходимлар штати белгиланди. Коракалпогистон Республикаси, Тошкент шахри ва вилоятлардаги божхона бошкармалари хизматларга айлантирилди. Бозор муносабатлари урнатилиши ва иктисодий алокаларнинг жадал ривожланиши шуни такозо этди.
Узбекистон Республикаси Президентининг «Узбекистон Республикаси Давлат божхона кумитасини ташкил этиш тугрисида»ги 1997 йил 8 июлдаги Фармони Республикабожхона иши тарихидаги мухим хужжат булди. Мазкур Фармонга мувофик, ДСК нинг Божхона бош бошкармаси негизида Давлат божхона кумитаси тузилди. Тарихда биринчи марта божхона органларига хукукни мухофаза килиш ташкилоти хукуки берилди. Оператив-кидирув ишлари утказиш имкониятининг узи божхоначилар зиммасига кандай масъулият юкланганлигини курсатиб турибди. ДБК ходимлари сони 3277 кишидан иборат этиб белгиланди, шу жумладан марказий аппарат ходимлари 188 нафардир.
Вазирлар Махкамаси томонидан 1997 йил 30 июлда кабул килинган карорда Давлат божхона кумитаси хузурида Укув маркази ташкил этилиши хакида суз боради. Бу божхона тарихидаги биринчи карор булиб, божхона кадрларини тайёрлашда ушбу карорнинг ахамияти катта.



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling