Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университеты


Download 2.79 Mb.
bet19/43
Sana16.06.2023
Hajmi2.79 Mb.
#1504528
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43
Bog'liq
Tarih oqitish metodikasi

Метод — 1) табиий ва ижтимоий хаёт ходисаларини татбик килиш, билиш усули; 2) харакат килиш усули, тарзи.
Методика - бирор ишни ташкил килишда максадга мувофик кулланадиган методлар туплами.
Моддий маданият буюмларига — бизгача сакданиб келаёгган ёки илмий асосда кайта тикланган бурунги мехнат куроллари, курол-ярогпар, зеб-зийнат буюмлари. уй-рузрор анжомлари, турар жойлар, кУргонлар, макбаралар, кадимги шахар харобалари ва бошкалар киради. Укувчилар мехнат куроллари ва бошкаларга караб, одамларнинг машгулотларини, хашаматли иморатлар ва пасткам кулбалар мавжудлигини, диний маросимларга ва кишиларнинг дафн килинишидаги расм-русумларга дойр топилмалар асосида уша замондаги диний эътикодларини билиб оладилар.
Тасвирий санъат асарларига — моддий вокеликни, одамлар ва уларнинг бир-бирига муносабатини хамда уларнинг теварак-атрофидаги нарсаларни — хар хил буюмларни, геофафик мухитни бевосита тасвирлаб берувчи асарлар, одамларнинг хар хил худолар, рух-арвохлар, жинлар, алвастилар, афсонавий кахрамонлар, девлар ва хоказолар хакидаги хаёлий тасаввурларини акс эттирувчи асарлар киради.
Ёзма манбаларга — конунлар, буйрукдар, хужалик ишларига дойр ёзувлар, шартномалар, хизмат вазифасига оид ёзишмалар, суд хукмлари, йилномалар, хроникалар, мемуарлар, шахар ва мамлакатлар тасвирлаб ёзилган асарлар, хатлар ва ёзувлар
Такрорлаш учун саволлар

    1. Тарих дарелиги таркибий кисмлари хакида нималар биласиз?

    2. Тарихий хужжатлар устида ишлашнинг усуллари.

    3. Дарслик матни устидаги ишлаш асосий боскичларини аникланг.

8-мавзу. Тарих укитишнинг курсатмали методлари
Режа:

      1. Тарих укитишнинг курсатмали методи.

      2. Курсатмали куроллар классификацияси.

      3. Курсатмали куроллардан фойдаланишнинг методик усуллари.

      4. Безаклар билан ишлаш

Курсатмапилик деганда, аввало укитиш ва тарихий билимларнинг Урганишнинг курсатмали усули, укитувчи баёниннг манбаи ва уни курсатмали булиши, унинг укувчилардаги аник, тайёр образларга суяна билиши, укув воситаси материалини баён килиш вактида курсатмали куроллардан фойдаланиш ва курсатмали куроллар воситасида укувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш хамда уларнинг урганилаётган тарихий фактларни, вокеа ва ходисаларни айнан узини ёки уларнинг тасвирларини кУриш ёрдамида урганишлари тушунилади.
Тарихий хужжатлар ва бадиий адабиётлардан фойдаланиш укитувчи баёнини образли килиб аникдаштирса, курсатмали куроллар воситасида укувчиларда утмиш тугрисида ёркин ва аник тасаввур хосил булади, укувчиларнинг эшитиш фаолиятига курит ва сезиш органларининг фаолияти хам кушилади. Шу билан уларнинг билими янада чукурлашади, мустахкамланади.
Тарих укитишнинг курсатмали булишининг таълимий ва тарбиявий ахамияти хам катта. Аввало курсатмали курол укувчиларнинг билим олишида мухим манба булиб хизмат килади. Укитувчининг баёни хар канча тулик булганда хам укувчиларнинг вокеапар тугрисидаги тасаввурлари тула булмайди. Шунингдек, безаклардан фойдаланмай туриб, урганилаётган даврнинг манзарасини хам тула, аник ва чукур тасаввур килиб булмайди.
Курсатмали куроллар укувчиларнинг тарихий тасаввурларига аниклик киритиш ва бу тасаввурларни аниклаштиришга ёрдам беради.
Курсатмали тасвирлар тарихий факт ва ходисаларнинг ташки куринишинигина эмас, балки уларнинг ички мохиятини хам очиб беради.
Курсатмали куроллар укувчиларнинг мураккаб тарихий ходисаларни, тарихий тушунчаларнинг маъносини осонрок тушуниб олишларига ёрдам беради.
Курсатмали куроллар укувчиларда тарихий тушунчаларни шакллантиришга, уларнинг назарий хулосалаш ва умумлаштиришга, якунларини, ижтимоий ривожланишнинг объектив конуниятларини, узаро алокаларни яхширок тушуниб олишларига ёрдам беради, шунингдек, укувчиларни эстетик жихатдан тарбиялашнинг мухим воситаси булиб хам хизмат килади.
Шу тарика, курсатмалиликнинг ахамияти тарихий фактларни, ходисаларни курит органлари иштирокида мушохада этиш ва улар хакида аник тасаввур хосил килиш билан чегараланмайди, мураккаб тарихий ходисаларни, тушунчаларни тушуниб олишни хам енгиллаштиради, тарихни хакконий тушунишга ёрдам беради.
Шундай килиб, курсатмалилик методи:

        1. тарихий билимларнинг асосий манбаларидан бири булиб хизмат килади;

        2. укув материалининг таълим-тарбия вазифаларини муваффакиятли амалга оширишга ёрдам беради;

        3. укитувчи баёнининг аник, образли ва таъсирчан булишига ёрдам беради;

        4. укувчиларнинг укув материалини Урганишга кизикишини оширади ва уларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиради;

        5. Укитувчининг баёнини ва унинг дарсда кУлланган бошка укув усулларини укувчиларнинг тушуниб олишини енгиллаштиради;

        6. укувчиларнинг фикрлаш фаолиятини ва ижодий кобилиятини устиради;

        7. укувчилар билимининг аник, чукур ва мустахкам булишига ёрдам беради.

Курсатмали куроллар классификацияси.
Курсатмали куроллар узининг мазмуни, тарихий образларнинг характери, уларни тайёрлаш техникаси ва фойдаланиш усулларига караб куйидаги турларга булинади:
1. Предмет курсатмалилик - тарихий ёдгорликлар, эсдалик жойлари. меъморий ёдгорликлари хужаликка дойр ва бошка курилишлар, мехнат куроллари, курол-яроглар, рузгор буюмлари, шу жумладан археологик топилмалар.

          1. Тасвирий курсатмалар - укитишда фойдаланиш учун ишпанган тарихий суратлар ва альбомлар, санъат асарлари, портретлар, расмлар, фотохужжатлар ва фотонусхалар, дарсликлардаги безаклар, укув диапозитивлари, диафильмлар ва кинофильмлар, макетлар, муляжлар, хар хил моделлар ва бошкалар.

          2. Шартли курсатмали куроллар - тарихий ва контур хариталар, тарихий атласлар, схемапар, графика, диаграмма ва картограммалар, аппликациялар ва педагогик расмлар.


Download 2.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling