Узбекистон Республикаси Олий ва Урта махсус таълим вазирлиги Тошкент Архитектура-курилиш институти «Йигма темир-бетон ишлаб чикариш» кафедраси


Гидравлик кушилмалар классификацияси


Download 454 Kb.
bet30/44
Sana27.06.2023
Hajmi454 Kb.
#1656839
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44
Bog'liq
Boģlovchi moddalar

Гидравлик кушилмалар классификацияси. Гидравлик кушилмалар пайдо булиш шароитларига кура икки группага булинади: табиий гидравлик кушилмалар ва сунъий гидравлик кушилмалар.
Табиий гидравлик кушилмалар чукинди ёки вулкандан хосил булиши мумкин. Чукинди кушилмаларга диатомит, трепел, опока ва глиежлар киради.
Диатомитлар диатом йусин (сувда усадиган кукат) лар номи билан аталади. Улар ана шу йусинларнинг ноарганик колдикларидан иборат. Енгил тог жинси диатомит курук холида оч-сарик, саргиш ёки ок рангда булади. У купинча 0,02 – 0,03 мк улчамлардаги ва жуда ривожланган солиштирма сиртли микроскопик кремний косачаларидан иборат. Шунинг учун хам диатомит физик хоссалари жихатидан ковак ва енгил; хажм огирлиги 300 дан 1000 кг/м3 гача боради (жинс канчалик зичланганига караб).
Трапел улчамлари 0,15 дан 5 мк гача булган жуда майда юмалок кремний соккачалар уюмидан иборат. У хам ковак ва енгил; хажм огирлиги диатомитникидай. Тррепеллар нимадан пайдо булгани муаммо масала. Баъзи муаллифлар органоген жинслар, бошкаси эса химиявий пайдо булган жинслар деб хисоблайдилар.
Опока – кремнийли каттик тог жинси. У асосан одатда озгинагина гил ва кум аралашган кумтупрок микрозарраларидан ташкил топган. У таркибан трепелга ухшайди, аммо бирмунча зичлиги ва каттиклиги билан фарк килади. Глиеж ер остидаги кумир катламларининг енгини натижасида табиий куйган гилдан хосил булган тог жинсларидан иборатдир.
Вулкан натижасида пайдо булган гидравлик кушилмаларга кул, туф, пемза ва трасслар киради. Улар кучли портлашлар натижасида эриган магма вулкан кратерида бир талай алохида-алохида заррачаларга булинганида хосил буладиган говак вулкан материалдир. Лаванинг парчаланиш махсулотлари ташкарига отилиб чикади ва говак катламлар – вулкан кули холида чукади. Вулкан кулларнинг говак катламлари зичлангани ва табиий цементлар билан цементланиши натижасида вулкан туфлар хосил булади. Туф куринишининг узгариши натижасида хосил булган трасслар туфнинг бир туридир. Вулкан отилмалари орасида улчамлари 5 мм дан ортик йирик парчалар хам учрайди. Улар пемза деб аталади. Пемза жуда говак массадан иборат булиб, структураси совиётган магмадан газлар ажралиб чикиши натижасида хосил булган.
Сунъий гидравлик кушилмаларга сиштоф, куйдирилган гил, донадор домна шлаклари, ёкилги кули ва шлаклар киради.
Сиштоф гилдан алюминий сульфати ва аччиктош (кваси) ишлаб чикариш чикиндиси хисобланади. Унда химиявий актив кум тупрок (кремний ангидрид), шунингдек озгина гилтупрок (алюминий оксиди) ва темир оксиди (2-3% гача) бор.
Куйдирилган гил, гил жинслар ва уюмларда уз-узидан ёниб кетадиган шахта жинслар – гил ва кумир сланецларни сунъий куйдириш махсулларидир.
Ёкилги куллари ва шлаклар кушимча махсулотлардир. Улар баъзи хил ёкилгиларнинг маълум температура шароитларида ёнишидан хосил булади. Бу ёкилгиларнинг минерал кисми асосан кислота оксидларидан иборат (донадор домна шлаклари) .

Download 454 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling