Узбекистон Республикаси Олий ва Урта махсус таълим вазирлиги Тошкент Архитектура-курилиш институти «Йигма темир-бетон ишлаб чикариш» кафедраси


Download 454 Kb.
bet29/44
Sana27.06.2023
Hajmi454 Kb.
#1656839
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44
Bog'liq
Boģlovchi moddalar

VII боб. ПУЦЦОЛАН ЦЕМЕНТ.

Актив минерал (гидравлик) кушилмалари бор цементларга пуццолан цементлар дейилади.


Илгари пуццолан деб аталган бу кушилмалар мустакил кота олмайди, сувда корилса, тишлашмайди ва тошдек котмайди. Бирок бундай кушилмалар таркибида эркин охак булган ёки сув билан узаро таъсир этишганда эркин охак ажратиб чикарадиган баъзи бир богловчи моддалар билан аралаштирилса, мустакил гидравлик котадиган булиб колади.
Эркин охак хаво ва гидравлик охак сингари богловчи моддаларда булади. Котаётганида эркин охак ажратиб чикарадиган богловчи эса портландцементдир. Шунга асосланиб икки хил группа пуццолан цемент ишланади: пуццолан портландцемнтлар ва охак-пуццолан цементлар.
1. Гидравлик кушилмалар.
Майда туйилганида хавода котадиган охакни гидравлик хоссали кила- оладиган ноарганик моддаларга гидравлик кушилмалар дейилади. Уларнинг таркиби асосан кумтупрокдан ва озгина гилтупрок (шунингдек бошка оксидлар) дан иборат. Кумтупрок уларда аморф холатда булиб, охакга нисбатан жуда активдир. Гидравлик кушилма охак билан узаро таъсир этишганда кальций гидросиликатлари ва гидроалюминатлари хосил булади. Улар охакдан фаркли уларок,сувда амалда эримайди ва жуда чидамли булади. Натижада хавода котадиган богловчи модда хисобланган охак сувда котадиган булиб колади.
Шундай килиб, актив минерал кушилмаларнинг асосий техник вазифаси шундан иборатки, улар охакни сувда кота оладиган ва эримайдиган моддага айлантиради, хавода котадиган охакни гидравлик хоссали килади ва портландцементнинг чучук сувга чидамлилигини оширади.
Бундай кушилмалар ишлатишдан катта иктисодий фойда курилади; яъни портландцемент таннархини камайтириш ва паст маркали коришма ва бетон ишлашда муваффакият билан портландцемент урнида ишлатса буладиган махаллий гидравлик богловчи моддалар турини кенгайтиришга имкон беради. Гидравлик кушилмалардан фойдаланганда портландцемент танннархи унинг энг мухим ва кимматли ташкил этувчиси – клинкер урнига кисман арзон табиий материаллар ёки турли ишлаб чикариш чикиндилари ишлатиш хисобига арзонлашади.

Download 454 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling