Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент Молия института


 Стратегияни амалга оширишда назоратнинг урни


Download 4.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/79
Sana03.11.2023
Hajmi4.84 Mb.
#1743620
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   79
Bog'liq
ek 1546 moliya (28)

5.5. Стратегияни амалга оширишда назоратнинг урни
Умумий холдаги назорат зарур, чунки бошкарув тизими 
ижрочиларга уринлар ва вазифаларни булиб берса-да, уларни 
рагбатлантириш билан таъминламайди.


Стратегик назорат тизими назорат, кузатув, бахолаш ва теска- 
ри алоканинг расмий тизими булиб, улар менежерларни ташкилот- 
нинг фаолияти тугрисидаги маълумотлар билан таъминлайди. Де­
мак, назорат тизими туртта боскични амалга ошириши лозим:
-стратегия билан бир пайтда ишлаб чикилиши лозим булган 
фаолиятни бахолаш стандартларини белгилаш;
-максадларга эришиш даражасини курсатадиган улчов тизи­
мини яратиш, бу эса комплекс вазифадир, чунки купчилик хатги- 
харакатларни бахолаш кийин булади;
-реал фаолиятни белгиланган максадлар билан солиштириш; 
-солиштириш натижаларини бахолаш ва зарур холларда ке- 
ракли узгаришларни киритиш.
Назорат тизимлари ташкилотнинг чикишларини улчашдан то 
ташкилий хулкни улчашгача булган жуда кенг куламли хдцисалар- 
ни тахлил килиши мумкин булиб, бу албатта, анчагина мураккаб ва­
зифадир. Назорат бошкарувнинг барча микёсларида: корпоратив
дивизионал, функционал ва индивидуал микёсларда амалга ошири- 
лиши лозим.
Назоратнинг барча турлари 8-жадвалда келтирилган.
Бозор назорати энг объектив, яъни холис назоратдир, чунки 
у нархлар тизими асосида олиб борилади ва фирманинг феъл-атво- 
рини бахолашга имкон беради. Унда фойдаланиладиган курсаткич- 
лар хам етарлича холис. Акцияларнинг бозор нархлари ракобат на- 
тижасида белгиланади ва унинг барча узгаришлари асосида мене­
жерлар тескари алока куринишида уларнинг фаолияти хакида тасав- 
вурга эга буладилар. Инвестицияларнинг кайтиш тезлиги бозор на- 
зоратининг яна бир шакли булиб, у инвестицион капиталнинг сама- 
радорлигини улчайди. Корпоратив микёсда бундай бахо компания 
фаолияти натижаларини бошка фирмаларга нисбатан курсатиши 
мумкин, дивизионал микёсда бу фирманинг булинмалари ишига 
нисбий бахо беради, бу нарса диверсиялаш учун мухим саналади.

Download 4.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling