Миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотда
саноат улушини ошириш. га қаратилган саноат сиёсатини давом эттириб, саноат
маҳсулотларини ишлаб. Саноатнинг етакчи тармоқлари ва иқтисодиётни янада
либераллаштириш ҳамда трансформация жараёнларини якунлаш. Энергия ресурслари ва
табиий газ бозорларини ижтимоий ҳимоя кафолатларини белгилаган ҳолда
эркинлаштириб, соҳага хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳамда эҳтиёжманд
аҳолини ҳимоя қилиш учун ижтимоий истеъмол нормаларини киритиш. Иқтисодиёт
тармоқлари ва аҳолига нефть-газ маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилишини
таъминлаш. Мис саноати кластерини ташкил этиш. Кимё ва газ-кимёси соҳаларини
ривожлантириш ва табиий газни қайта ишлаш даражасини ошириш. Автомобиль
саноатида кооперацияни янада ривожлантириш. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш
ҳажмини кўпайтириш. Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш.
Йирик саноат тармоқлари ва ҳудудий корхоналар ўртасида саноат кооперациясини
ривожлантириш. Саноат тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш дастурларини
кенг жорий қилиш.
Геология-қидирув ишлари ҳажмини кескин ошириш, соҳага хусусий
инвесторлар ва илғор хорижий компанияларни кенг жалб қилиш. Истиқболли
майдонларда геология-қидирув ва конларда қазиб олиш ишларига шаффоф механизмлар
асосида маҳаллий ва хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш. Иқтисодиёт учун зарур
минерал хом ашё базасини кенгайтириш. Углеводород хом ашёси мавжуд конлар,
геология-қидирув майдон ва структураларини таҳлил қилган ҳолда уларга шаффоф
механизмлар асосида инвесторларни жалб қилиш орқали қазиб чиқариш ҳажмларини
ошириш. Геология соҳасида замонавий таълим стандартларини кенг жорий этган ҳолда
малакали кадрларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш ҳамда илмий тадқиқот
натижаларини амалиётга татбиқ этиш.
Иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда «Яшил
Do'stlaringiz bilan baham: |