Узбекистон республикаси президенти


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/44
Sana16.04.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1358567
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44
Bog'liq
dastur-12-04-2022

 
 


25 
VIII БЎЛИМ 
МИЛЛИЙ МАНФААТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАН ҲОЛДА УМУМБАШАРИЙ 
МУАММОЛАРГА ЁНДАШИШ 
 
Аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган мавжуд экологик 
муаммоларни бартараф этиш. 
Халқаро майдонда атроф муҳитга оид ташаббуслар, шу жумладан Бутунжаҳон 
экология хартиясини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари суриш. Атроф муҳитга таъсир 
хавфи юқори даража (I тоифа)даги объектларнинг ифлослантирувчи манбаларидан 
автоматик равишда намуналар олиш тизимини татбиқ этиш. Атроф муҳитнинг 
ифлосланиш даражасини баҳолаш механизмларини такомиллаштириш, атроф муҳитни 
кузатиш, унинг ифлосланиш даражасини прогноз қилиш, давлат экологик назоратини 
доимий ахборот билан таъминлаш, ифлослантирувчи манбаларнинг ҳолати ва атроф 
муҳитга таъсири устидан мониторингни амалга ошириш.Республика ҳудудида амалга 
оширилаётган хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятнинг экологик талабларга 
мувофиқлигини белгилаш юзасидан давлат экологик экспертизасини ўтказиш. 
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик 
аҳволни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш. «Яшил 
макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йил камида 200 миллион туп дарахт экиш. 
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ташаббусларига мос тарзда республиканинг 10 та 
ҳудудида аэробиологик мониторинг тизимини йўлга қўйиш. Республика бўйича 51 та ер 
усти табиий сув объектлари (дарёлар, кичик дарёлар ва табиий кўллар)нинг санитария-
муҳофаза зоналари ва соҳил бўйи минтақаларини белгилаш ишларини якунлаш. Тошкент 
шаҳрини аҳолига қулай, экологик тоза ва яшаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлган 
ҳудудга айлантириш, кўкаламзорлаштириш даражасини 30 фоизга етказиш. Орол 
денгизининг қуриган тубида қўшимча 500 минг гектар яшил майдонларни барпо этиш. 
Оролбўйида халқаро «Яшил иқлим» ва Глобал экологик жамғармаларнинг биохилма-
хиллик, иқлим ўзгариши ва тупроқ емирилишининг олдини олиш. Оролбўйи минтақасида 
яшовчи аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling