Узбекистон Республикаси Согликни Саклаш Вазирлиги Андижон Давлат тиббиёт институти


Download 487.5 Kb.
bet67/93
Sana13.04.2023
Hajmi487.5 Kb.
#1355406
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   93
Bog'liq
Аграновский узб(Анд.)

3. Шикастланиш онейроид. Бу холат хам уткир ривожланади. Хамма турдаги ориентировкалар бузилади, куриш сохта фантастик маъносидаги галлюцинациялар кузатилади. Асосан бу таърихдаги манзаралар, бу манзараларда бемор ихтирочи булади. Давомлиги – 5-6 кун.

Учала психоз бутунлай согломлашиш билан тугайди ёки Корсаков психозига утиб кетадилар. Айрим пайтларда Корсаков психози уткир ривожланади.

4. Корсаков психози – бу энг давомли шикастланиш психози. Бунга хотиранинг купол бузилишлар (ретро-, антероградли, фиксацион, прогрессивловчи амнезиялар), парамнезиялар (конфабуляция ва псевдореминисценция) ва бир талай полиневритлар характерлидир. Давомлиги – 1,5 – 2 ой.

5. Аффектив психозлар. Уткир даврда психопатсимон хулк атвор билан гипомания ёки апатик субдепрессия ривожланиши мумкин. Давомлиги 1-2 хафта.

6. Васвасали психозлар хам уткир бошланадилар. Психомотор кузгалувчанлик ва васвасали бузилишлар пайдо булишади. Асосан бу таъкиб киладиган ва муносабатдаги васваса. Давомлиги бир неча кун.

7. Пароксизмал бузилишлар. Булар абортив,парциал (маълум микдорли) билан характерланадилар. Баъзида Джексон тутканокдей куриниши мумкин, лекин купинча пароксизмал психосенсорли бузилишлар (дереализация ва деперсонализация) пайдо булиши мумкин.

8. Афатик бузилишлар – моторли ва сенсорли афазия ривожланади.

Юкоридаги бузилишлар билан уткир давр ривожланади.

3. Реконвалесценция боскичи

Давомлиги бир йилгача, клиникаси астеник симптоматика билан характерланади. Ахамиятли фаркловчи асос – астеник симптоматика мухитда киска муддатли онгнинг намозшомсимон хиралашуви ва ута куринадиган амнестик бузилишлар пайдо булишади. Астения мухитда псиоорганик синдром ривожланади.

4. Узок боскич шикастланишдан кейин бир йил уткандан кейин ривожланади ва бир неча йил давом этади.

а) Шикастланиш астения (шикастланиш церебростения)

Клиникасида кузгатувчанлик, ута озиш, гиперестезия – ташки кузгатувчиларга чидамаслиги, асаб системасини ута лабиллиги, а\б силкитлиги, тахикардия, брадикардия, вазомотор реакциялар (терининг рангини пасайиши), бош огриклари, бошнинг айланиши, паришонлик, эсдан чикаришлар, йукунинг бузилиши.


Download 487.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling