Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 450.23 Kb.
bet104/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

Дифференциал диагностика


Чекланган склеродермияни куйидаги касалликлар билан ажрата билиш керак: витилиго, лепранинг ноаник формаси, сохта лейкодерма, кизил ясси темиратки, терининг чизиксимон атрофияси, анатодермия.
Бляшкасимон склеродермиядан фарк килиб витилиго касаллигида доглар атрофидаги сог тери аник ажралиб туради, узок давом этса хам зичланиш, атрофия булмайди, юзаси силлик булади.
Лепранинг ноаник формасидаги доглар пуштидан кукиш ранггача булади. Жарохат учогида огрик, тактил, иссиклик сезгилари камайган ёки йук булади.
Сохта лейкодерма псориаз, ранг-баранг темиратки билан огриган беморларда элементлар сурилгандан кейин пайдо булиб, доглар атрофида зичланиш булмайди ва тез йуколиб кетади.
«Ок дог касаллиги»ни баъзан кизил ясси темираткининг атрофик формаси билан ажратиш керак. Кизил ясси темираткида жарохат учогида олдин папула булиб, кейин сурилганда атрофия булади, юзасида фолликуляр кератоз, атрофида бинафша халка булмайди.
Пазини-Пьеринининг идиопатик атрофодермияси анатодермиядан фарк килиб кам микдорда, катта булиб асосан елкада жойлашади. Жарохат учогида пигментация булади, чегаралари нотекис. Уртасида сал ботиклик булиб, панжа «тушиб кетиш» феномени манфий булади.
Терининг чизиксимон атрофиясидан чизиксимон склеродермия фарк килиб асосан юзда, кул терисида жойлашади. Олдин шиш, зичланиш булиб кейин атрофия булади.


ТАРКОК ЁКИ СИСТЕМАЛИ СКЛЕРОДЕРМИЯ


Таркок склеродермия огир кечадиган сурункали касаллик булиб, узининг ривожланиб бориши билан характерлидир. Касаллик купрок инфекцион касалликлар (грипп, малария, скарлатина, пневмония) дан кейин бошланади. Купгина касалларда продромол холлар, бугимларда огрик, чарчашлик, истима чикиш, совукка сезувчалик ортиши кузатилади.
Касаллик купрок аёлларда учрайди, болалар катталарга караганда камрок огрийдилар.
Касаллик кечишида учта боскич ажратилиб, биринчиси шиш, зичланиш ва атрофиядан иборат. Касаллик бошланишида тери диффуз шишган, совук, бурмаларга йигилмайди. Кейинчалик зичланиш бошланади, бу купрок кафт ва товонларда билинади. Юздаги мимика йуколиб маскасимон юз булади, телеангиэктазия, пигентли ва депигментация пайдо булади. Тери остидаги тукималарга бирлашиб кимирламай колади, рангги саргиш эски фил суяги рангини эслатади. Худди шу даврда, касалларни мумлаб куйганга ухшатади. Бурун учи уткирлашиб, куш тумшугини эслатади, огиз бушлиги кичрайиб колади (микростомия). Култик ости ва чов лимфа тугунлари катталашади.
Касалликни эртанги белгилари невралгия, перестазия, уйкусизлик, терининг куруксираб тортилиш холлари кузатилади. Кейинчалик иситма чикиш, тез чарчаш, бушашиш, мушак ва бугимларда огрик, бош огрик ва диспептик холлар кузатилади. Юкоридаги продромал холлар клиик белгилардан олдин булади.
Баъзан касалларда таркок холда тери остида диаметри 1 см гача келадиган охакли тугунлар пайдо булади (кальциноз) ва улар ярага айланиши мумкин (Тибержа-Вейссенбах синдроми). Диффуз склеродермияда кул ва оёк панжалари узун, ингичка, учлари уткирланган, харакат чекланган окиш булади («мадонна панжалари»), баъзан терида яра хосил булади, мушак тогайлар ва тирноклар атрофияси кузатилади. Букувчи мушаклар тонусининг ошиши панжа мушакларининг атрофияси натижасида панжалар букилиб ёввойи хайвонлар тирногини эслатади.
Буни склеродеректилия дейилади. Баъзан склеродактилия, Рейно синдроми, телеангиэктозия, кальциназ (Винтербауэр синдроми) билан бирга учрайди.
Купинча жарохатга огиз бушлиги, халкум, хикилдог, кичик тил шиллик каватлари хам тортилади, бунда улар бужмайиб куруклашиб колади ва нафас олиш, овкат ютиш кийинлашади. Таркок склеродермияда тери, шиллик каватлардан ташкари, ички органлар хам жарохатланади: Ошкозон-ичак системасида - стеноз, ошкозон ширасида кислотани камайиши, перисталтикани бузилиши ва яра хосил булиш кузатилади. Упкада (пневмосклероз ёки «склеродермия упкаси» булиб, рентгенда икки томонлама упка суратини кучайиши хамда майда учогли тузилиши («асалари уяси» номини олган) характерлидир.
Буйракда нефросклероз, невропатия кузатилиб, купинча беморлар уремиядан улиши мумкин. Баъзан нефрит ва нефроз сурункали тус олади.
Юрак-кон томирлар системасида – миокардиодистрофия, эндоперикардит, миокардиосклероз, гипертензия кузатилади.
Куздаги узгаришлар ёш ажралишининг камайиши, катаракта, кератоконьюктивит сингари булади. Шундай килиб диффуз склеродеромияда тери, мушаклар, бугинлар, суяклар, шиллик каватлар ва ички органлар жарохатланади.
Дифференциал диагностика.
Диффуз склеродермияни Рейно касаллиги, дерматомиозит, системали кизил волчанка каби касалликлар билан ажрата билиш керак.
Рейно касаллигида диффуз склеродермиядан фарк килиб, жарохат учоги асосан панжаларда жойлашди, терида зичланиш булмайди, нерв ва томирларда узгаришлар булади.
Дерматомиозит касаллигида, касаллик уткир юкори температурадан бошланади, юзда мушакларда шиш, кизариш булади, «куз ойнак» симптоми мусбат булади. Охирида мушаклар атонияси кузатилади. Ички органлар жуда кам жарохатланади. Системали кизил волчанкага беморнинг умумий огир ахволи, юкори иситма чикиш, ички органлар жарохати характерлидир.

Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling