Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


ГОНОКОККНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ ВА БИОЛОГИЯСИ


Download 450.23 Kb.
bet129/164
Sana17.02.2023
Hajmi450.23 Kb.
#1204879
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   164
Bog'liq
Dermatologiya дарслик

ГОНОКОККНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ ВА БИОЛОГИЯСИ


Гонококк – бу диплококк булиб, жуфт-жуфт булиб жойлашади. Куринишидан дуккаклиларга, кофе уругига, буйракка ухшайди ва ботик томони билан бир-бирига караб жойлашади: узунига 1,25 дан то 1,6 мкм, эни эса 0,7-0,8 мкм булади. Гонококк атрофида капсуласимон парда булиб, шулар сабабли гонококклар бир-бирига тегмайди.
Касал одам уретрасидан тайёрланган материалда гонококк бир хил катталикда буладилар, касалликнинг сурункали шаклисида, баъзан иккала ярми тенг булмаган диплококклар пайдо булади, биттаси катта иккинчиси кичкина (Аш типидаги диплококклар). Касалликни нотугри даволаганда, антибиотик, сульфаниламидлар таъсирида гонококк яна хам узгариб кетади, бунинг натижасида иккала ярми тенг катталашиб шарсимон, баъзан жуда кичрайиб –L – шаклига айланиши мумкин. Бу штаммлар пенициллинга жуда чидамли булади, айрим гонококклар хатто пенициллинни парчалайдиган фермент – бета – лактамаза ишлаб чикадилар. Гонококк кундаланг булиниш оркали купаядилар. Гонококклар учун хужайралар ичида жойлашиш характерлидир. Лейкоцитлар ютиб юборган гонокклар улар ичида парчаланмайди, яъни фагоцитознинг биринчи боскичи бажарилади холос, купинча биринчи фагацитозга учраган гонокклар баъзан купайиши хам мумкин, лейкоцитлар яна бошка нарсаларни хам ютиши мумкин.
Баъзан гонокклар трихомонадалар ичида хам жойлашади, бу эса гонорея билан трихомонус билан бир вактда битти касалда учраганда, даволашда катта ахамиятга эга.
Гонококклар анилин буёклари билан яхши буялади, айникса 1% метилен синкасини сувдаги эритмаси ва Грам усули буйича. Бунда гонококк грам манфий (-), колган кокклар грам мусбат (+) буялади.
Гонококклар оксил моддалар кушилган мясо-пептон агарда экса яхши усадилар. Гонококк нам жойда узок вакт, намлик куригунча яшайдилар, водопровод суви остида 1 соатдан то 52 соатгача яшайдилар.
Гонококк учун энг яхши температура 36,50 – 370 юкори температурада (380 да 13 соат, 400 да 3-5 соатда) 560 тезда улади, паст температура яхши таъсир килади. Одам организмида 400-40,50 иситма чикса гонококк улмайди, лекин фаолият пасаяди.
Химиявий препоратлар (кумушранг тузлар, симоб) ва антибиотиклар кичик консентрацияда хам гонококкларга таъсир килиб, уларни улдиради.
Совунли сувда гонококк тезда улади. Гонококк улгандан кейин ажралган эндотоксин захарлиги 1000 киздирганда йуколади.
Гонококклар цилиндрик эпителий бор жойда яхши ривожланадилар-уретра, бачадон, бадачон трубкаса, куз коньюктиваси, тугри ичак ва бошкалар.
Гонорея касаллиги факат одамларда учрайди, экспериментал хайвонларга юктириш хеч кандай натижа бермаган. Лекин айрим олимлар одамсимон маймунга юктирилганлиги тугрисида маълумот беришга карамай, бошка олимлар томонидан тасдикланмаган.



Download 450.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling